Юсупов Жасурбек Олимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қўшилган қиймат солиғидаги бўшлиқ таҳлили”. 08.00.07 – Мoлия, пул муoмaлaси вa крeдит
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt2019
Илмий раҳбар: Ҳотамов Комил Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/31.10.2024.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ғиёсов Сарвар Аъзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк- молия академияси
II. Тадқиқотнинг мақсади қўшилган қиймат солиғидаги бўшлиқни аниқлаш ва камайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура кўрсаткичларини ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ҳамда қўшилган қиймат солиғи ҳисоботидаги маълумотларни автоматлаштирилган тарзда ўзаро солиштириш орқали бюджетга қўшимча солиқлар ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
узоқ муддатли шартномаларда солиқ базаси Солиқ кодексининг 303-моддасига мувофиқ ҳисобот даврининг охирига келиб ҳақиқатда ижро этиш контрактни бажариш бошлангандан эътиборан қилинган харажатларнинг солиштирма миқдорини контрактни бажаришга доир харажатларнинг умумий суммасида ҳисоб-китоб қилиш орқали аниқланадиган қиймат ҳисобварақ-фактураларида тўғри акс эттирилиши юзасидан таклиф ишлаб чиқилган;
тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларни, айрим дори воситаларини, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни реализация қилиш қўшилган қиймат солиғидан озод этиш тарзидаги имтиёз чиқариб ташлаш таклифи асосланган;
қўшилган қиймат солиғи занжиридаги узилишни ҳисоблаш формуласидаги солиқ узилиши коэффицентини ҳисоблаш алгоритми ҳамда солиқ қонунчилиги ўртасида тафовут мавжудлиги асосланган ҳамда амалиётда қўллашни тўхтатиб туриш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қўшилган қиймат солиғидаги бўшлиқлар амал қилишдаги бўшлиқ ҳамда сиёсатдаги бўшлиққа бўлинишини инобатга олган ҳолда, амал қилиш бўшлиғи таркибий қисмидан бири ҳисоблашдаги бўшлиқни камайтириш юзасидан қўйидагилар:
қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура кўрсаткичларини ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ҳамда қўшилган қиймат солиғи ҳисоботидаги маълумотларни автоматлаштирилган тарзда ўзаро солиштириш орқали бюджетга қўшимча солиқлар ҳисоблаш алгоритми бўйича берган таклифлари “Автокамерал” дастурий маҳсулотида ўз аксини топди. Бунинг натижасида бюджетга 2022 йил январь-ноябрь ойларида 346,8 млрд.сўм бюджетга қўшимча солиқлар ҳисобланди. (Дaвлaт сoлиқ қўмитaсининг 2022 йил 29 декабрдаги 06/1-170221 -сoн маълумотномаси);
узоқ муддатли шартномаларда солиқ базаси аниқланадиган қиймат ҳисобварақ-фактураларида тўғри акс эттирилиши юзасидан берган таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарорининг 2-иловаси “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори билан киритилган ўзгартиришда 591-банд, 6-хатбоши сифатида ўз аксини топди. Бунинг натижасида давлат бюджетга қўшимча 350,8 млрд.сўм ундирилди. (Дaвлaт сoлиқ қўмитaсининг 2022 йил 29 декабрдаги 06/1-170221 -сoн маълумотномаси);
тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларни (бундан косметологик хизматлар мустасно), айрим дори воситаларини, ветеринария дори воситаларини, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни реализация қилиш қўшилган қиймат солиғидан озод этиш тарзидаги имтиёз чиқариб ташлаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сонли “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни асосида амалиётга жорий қилинди. (Дaвлaт сoлиқ қўмитaсининг 2024 йил 26 февралдаги 19-18774-сoн маълумотномаси);
қўшилган қиймат солиғи занжиридаги узилишни (tax gap) ҳисоблашда фойдаланилган формулада камчилик мавжудлиги, солиқ узилиши коэффицентини ҳисоблаш алгоритми ҳамда солиқ қонунчилиги ўртасида тафовут мавжудлиги сабабли, ушбу тизимни такомиллаштирилмагунга қадар амалиётда қўллаш тўхтатиб туриш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 04 сентябрдаги ПҚ-292-сонли қарорининг 8-банди, а-кичик бандида ўз аксини топди. (Дaвлaт сoлиқ қўмитaсининг 2024 йил 14 майдаги 16/1-46123-сoн маълумотномаси).