Анварова Лобархон Шерзод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Меҳнат самарадорлиги-жамият иқтисодий тараққиёти омили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fal962
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Бекмуродова Гулшода Хаитовна, фалсафа фанлари доктори, доцент
Расмий оппонентлар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Негматова Шахзода Шухратовна , фалсафа фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади замонавий ижтимоий шарт-шароитларда меҳнат самарадорлигининг иқтисодий тараққиёт суръатига таъсирини аниқлаш ва уни оптималлаштириш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат самарадорлигининг ижтимоий манфаатларга йўналганлиги ва жамият тараққиётига хизмат қилиши даражаси инсоннинг умргузаронлиги сифатини белгилаши, салоҳият ва қобилиятнинг ривожланганлиги, кундалик ва ҳаётий эҳтиёжларни қондиришга қодир иқтисодиёт, ижтимоий манфаатларга йўналтирилган меҳнат ва адолат ва қонун устуворлигининг таъминланланганлигида намоён бўлиши ҳамда ижтимоий эҳтиёжларни қондиришдаги фойдалилиги ва натижадорлиги билан тавсифланиши аниқлаштирилган;
меҳнат самарадорлигининг иқтисодий тараққиёт суръатларига таъсири ишчи кучи миқдори ва сифати (меҳнат қобилияти), табиий ресурслар (қулай иқлим шароити ва бой ер ости бойликлари), молиявий капитал (инвестиция, маблағбилан таминланганлик) инновацион технологиялар (экотежамкор ишлаб чиқариш воситалари)да намоён бўлиши ҳамда ишчи кучи миқдорини мақбуллаштириши ва сифатини яхшилаш, табиий ресурсларни оқилона сарфлаш, молиявий капитални кўпайтириш, инновацион технологияларни оммалаштириш механизмлари очиб берилган;
меҳнат самарадорлигининг мезонлари меҳнат унумдорлиги (меҳнатнинг миқдорий натижалари), тежамкорлик даражаси (моддий ва молиявий ресурсларнинг мақбул сарфи), иш вақтидан оқилона фойдаланиш ҳолати (меҳнат функсияларининг бажарилиши сифати) билан белгиланиши ва унинг иш ҳажми, вақт самарадорлиги, ишчанлик даражаси каби индикаторлари меҳнат самарадорлигини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш имконини бериши асослаб берилган;
меҳнат самарадорлигини оширишнинг меҳнат мотивацияси (инсон фаолиятига мақсад бахш этиш, фаоллик, ташаббускорликка ундаш, касбий ўсиш имкониятларини ошириш) кадрлар малакаси (иқтисодий функсияларни оптимал бажариш, фидойилик, инновацион технологияларни қўллаш) меҳнат муносабатларининг инсонпарвар характери (тенг, адолатли ва мақбул меҳнат муҳити, мажбурий меҳнатга барҳам берилганлик, хотиржамлик ва хайриҳоҳлик) каби омилларининг кишиларнинг меҳнатдан манфаатдорлигини оширишда ҳамда меҳнат жараёнини илмий асосда ташкил этишдаги зарурияти фалсафий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Меҳнат самарадорлигини оширишнинг ижтимоий-фалсафий омилларини ҳамда унинг иқтисодий тараққиёт суръатига таъсирини оптималлаштириш йўлларини аниқлаш юзасидан амалга оширилган тадқиқотдан олинган илмий натижалар асосида:
меҳнат самарадорлигининг ижтимоий манфаатларга йўналганлиги ва жамият тараққиётига хизмат қилиши даражаси инсоннинг умргузаронлиги сифатини белгилаши, салоҳият ва қобилиятнинг ривожланганлиги, кундалик ва ҳаётий эҳтиёжларни қондиришга қодир иқтисодиёт, ижтимоий манфаатларга йўналтирилган меҳнат ва адолат ва қонун устуворлигининг таъминланланганлигида намоён бўлиши ҳамда ижтимоий эҳтиёжларни қондиришдаги фойдалилиги ва натижадорлиги билан тавсифланишига оид назарий мулоҳазалардан Қарши давлат университетида бажарилган 21-05/1т-8-сон “Маънавий етук ёшлар – порлоқ келажак сари йўл бошлар” (2021-2022 йй) грант лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 10-июндаги 04/1727-сон маълумотномаси). Натижада, меҳнат самараси иқтисодий тараққиётнинг асосий омилларини оптималлаштирувчи манба эканлигини исботлашга, меҳнатга оқилона муносабатни шакллантиришда назарий-методологик асос сифатида хизмат қилган;
меҳнат самарадорлигининг иқтисодий тараққиёт суръатларига таъсири ишчи кучи миқдори ва сифати (меҳнат қобилияти), табиий ресурслар (қулай иқлим шароити ва бой ер ости бойликлари), молиявий капитал (инвестиция, маблағбилан таминланганлик) инновацион технологиялар (экотежамкор ишлаб чиқариш воситалари)да намоён бўлиши ҳамда ишчи кучи миқдорини мақбуллаштириши ва сифатини яхшилаш, табиий ресурсларни оқилона сарфлаш, молиявий капитални кўпайтириш, инновацион технологияларни оммалаштириш механизмларига доир назарий умумлашмалар ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2023-йилги фаолиятида, жумладан Сайловолди дастурининг “И. Кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишга интиламиз!” ва “В. Биз ёшларнинг сифатли таълим олиши тарафдоримиз” бандларини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгашининг 2024-йил 7-июндаги 6-225-сон маълумотномаси). Натижада, партиянинг меҳнат самарадорлигини ошириш, иш вақтидан оқилона фойдаланиш ҳамда меҳнатни илмий ташкил этиш билан боғлиқ чора тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
меҳнат самарадорлигининг мезонлари меҳнат унумдорлиги (меҳнатнинг миқдорий натижалари), тежамкорлик даражаси (моддий ва молиявий ресурсларнинг мақбул сарфи), иш вақтидан оқилона фойдаланиш ҳолати (меҳнат функсияларининг бажарилиши сифати) билан белгиланиши ва унинг иш ҳажми, вақт самарадорлиги, ишчанлик даражаси каби индикаторлари меҳнат самарадорлигини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш имконини беришига доир янгиликлар ва таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида, жумладан, 2023 йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга доир норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ҳамда бу борадаги ташкилий чора-тадбирлар” 2-банди “Янги Оʻзбекистоннинг “Маънавий тараққиёт стратегияси” ва 2022-2026 йилларга моʻлжаланган “Ёʻл харитаси”ни ишлаб чиқиш”да фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 1-июлдаги 286-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг дунёқарашини юксалтириш, меҳнаткаш авлодни тарбиялашга, меҳнат самарадорлигини бугунги кун талаблари билан уйғунлаштиришга ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигига хизмат қилган;
меҳнат самарадорлигини оширишнинг меҳнат мотивацияси (инсон фаолиятига мақсад бахш этиш, фаоллик, ташаббускорликка ундаш, касбий ўсиш имкониятларини ошириш) кадрлар малакаси (иқтисодий функсияларни оптимал бажариш, фидойилик, инновацион технологияларни қўллаш) меҳнат муносабатларининг инсонпарвар характери (тенг, адолатли ва мақбул меҳнат муҳити, мажбурий меҳнатга барҳам берилганлик, хотиржамлик ва хайриҳоҳлик) каби омилларининг кишиларнинг меҳнатдан манфаатдорлигини оширишда ҳамда меҳнат жараёнини илмий асосда ташкил этишдаги заруриятига оид назарий умумлашмалар ва тавсиялардан Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси “Олтин воҳа” радиосининг фаолиятида тадбиқ этилган “Нуқтаи назар”, “Ноёб мерос” ва бошқа радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2024 йил 19 июндаги 17-019/209-сонли маълумотномаси). Натижада, эфирга узатилган телекўрсатувлар, давра суҳбатлари меҳнат самарадорлигини оширишга, телетомошабинларнинг меҳнат самарадорлиги тўғрисидаги қарашларини оширишга, иш вақтидан унумли фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган.