Суюнов Шерзодбек Жамоловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори синф ўқувчиларининг миллий-маънавий салоҳиятини ривожлантиришда оилавий тарбия тизимини такомиллаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped2081.
Илмий раҳбар: Бозорова Муслима Қодировна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01.
Расмий оппонентлар: Қуронов Муҳаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор; Хажиева Мақсуда Султоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори синф ўқувчиларининг миллий-маънавий салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори синф ўқувчиларида миллий-маънавий салоҳиятни ривожлантириш жараёнининг психологик ва педагогик хусусиятлари намоён бўлиш даражаларига устуворлик бериш орқали фаолиятнинг когнитив, ҳиссий-эмоционал, фаолиятли-мотивацион, қадриятли-баҳолашга доир таркибий компонентларини бирлаштириш натижасида оиладаги миллий-маънавий салоҳиятни оптималлаштиришнинг шахсга йўналган метаиндивидуал характеристикаси аниқланган;
юқори синф ўқувчиларидаги миллий-маънавий салоҳиятни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини интеграллаштириш туфайли таълим жараёнида миллий урф-одат, анъана, қадриятлар, миллий ўзликни англашда маданий мерос намуналарининг узвийлик, мослашувчанлик, тарихийлик хоссаларининг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш методик-лойиҳавий ва рефлексив-дидактик тамойиллар асосида такомиллаштирилган;
оиланинг муҳим ижтимоий функсиялари ўртасидаги динамик алоқадорликларини педагогик прогнозлаш орқали оила-маҳалла-мактаб ҳамкорлигига доир фаолият мазмунини юқори синф ўқувчиларидаги миллий-маънавий салоҳиятни ривожлантиришга таъсир этувчи ижтимоий, педагогик ва психологик омилларни рефлекциялаштириш натижасида оилавий тарбия мазмунини педагогик баҳолашнинг инсайт-креатив тизими диагностик жиҳатдан такомиллаштирилган;
оилавий тарбиянинг стабилизациясига имманент таъсир этувчи мақсадли, мазмунли, фаолиятли ва натижавий-баҳолаш каби блокларни интеграциялаш натижасида инсонпарварлик, онглилик, маданий ва комплексли ёндашувни ривожлантириш орқали юқори синф ўқувчиларида миллий-маънавий салоҳиятни мобил ривожлантиришга қаратилган педагогик модел мазмуни генерациялаштириш асносида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги. Юқори синф ўқувчиларининг миллий-маънавий салоҳиятини ривожлантиришда оилавий тарбия тизимини такомиллаштиришга доир олиб борилган тадқиқот иши натижалари асосида:
юқори синф ўқувчиларида миллий-маънавий салоҳиятни ривожлантириш жараёнининг психологик ва педагогик хусусиятлари намоён бўлиш даражаларига устуворлик бериш орқали фаолиятнинг когнитив, ҳиссий-эмоционал, фаолиятли-мотивацион, қадриятли-баҳолашга доир таркибий компонентларини бирлаштириш натижасида оиладаги миллий-маънавий салоҳиятни оптималлаштиришнинг шахсга йўналган метаиндивидуал характеристикаси аниқланганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялари “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-086-сон гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларда миллий-маънавий салоҳиятни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
юқори синф ўқувчиларидаги миллий-маънавий салоҳиятни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини интеграллаштириш туфайли таълим жараёнида миллий урф-одат, анъана, қадриятлар, миллий ўзликни англашда маданий мерос намуналарининг узвийлик, мослашувчанлик, тарихийлик хоссаларининг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш методик-лойиҳавий ва рефлексив-дидактик тамойиллар асосида такомиллаштирилганлигига доир таклиф ва тавсиялари “Умумий педагогика ва психология” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-069-сон гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларда миллий-маънавий салоҳият ва қадриятли дунёқарашни шакллантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришга эришилган;
оиланинг муҳим ижтимоий функсиялари ўртасидаги динамик алоқадорликларини педагогик прогнозлаш орқали оила-маҳалла-мактаб ҳамкорлигига доир фаолият мазмунини юқори синф ўқувчиларидаги миллий-маънавий салоҳиятни ривожлантиришга таъсир этувчи ижтимоий, педагогик ва психологик омилларни рефлекциялаштириш натижасида оилавий тарбия мазмунини педагогик баҳолашнинг инсайт-креатив тизими диагностик жиҳатдан такомиллаштирилганлигига оид янгилиги “Бошланғич таълимда тарбия фани” ва “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-070-сон гувоҳномаси; Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-071-сон гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда миллий-маънавий салоҳиятни ривожлантириш билан боғлиқ касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёни самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
оилавий тарбиянинг стабилизациясига имманент таъсир этувчи мақсадли, мазмунли, фаолиятли ва натижавий-баҳолаш каби блокларни интеграциялаш натижасида инсонпарварлик, онглилик, маданий ва комплексли ёндашувни ривожлантириш орқали юқори синф ўқувчиларида миллий-маънавий салоҳиятни мобил ривожлантиришга қаратилган педагогик модел мазмуни генерациялаштириш асносида оптималлаштирилганлигига оид таклифи “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-086-сон гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларда миллий-маънавий салоҳиятни ривожлантириш усуллари такомиллаштирилган.