Махамматова Маъмура Жалиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида танқидий тафаккур кўникмаларини шакллантириш технологияси (3- синф она тили ва ўқиш саводхонлиги фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (она тили ва ўқиш саводхонлиги) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.И.PhD/Ped4508.
Илмий маслаҳатчи Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Юсупова Шоҳидахон Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, PhD.28/30.12.2019.Ped.68.01.
Расмий оппонентлар: Шарипова Дилара Джуманиязова, педагогика фанлари доктори, профессор; Мавлонова Кларахон Маҳмудовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида танқидий тафаккур кўникмаларини шакллантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида танқидий тафаккур кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари интеллектуал қобилиятлар тафаккур, борлиқни объектив идрок этиш, тизимли фикр юритиш, ҳамда фикрлар генирализациялашишини босқичма-босқич адаптив уйғунлаштириш асосида кўра аниқланган;
она тили ва ўқиш саводхонлиги фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларни танқидий тафаккур кўникмаларини шакллантириш методи лаёқат, ижодий мотивлар, рефлексив фикрлар ва транспредметли интеграциясининг продуктивлигини белгилаш ҳамда вариатив ўқув ресурсларини яратиш бўйича фикрлар интеграсиясини уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида танқидий тафаккур кўникмаларини шакллантириш модели субектлар ўқув фаолиятини тизимлаштириш ва ижтимоий заруриятини моделлаштириш ўқитишнинг гуруҳли шаклига устуворлик бериш , ҳамда шахсга йўналган, тизимли, инновацион ёндашувларни оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда танқидий фикрлаш кўникмаларини такомиллаштириш методини самарадорлиги педагогик жараённи интенсификациялаш, ўқувчиларда мотивацион, когнитив, продуктив фикрлаш қобилиятлари ҳамда унинг босқичлари танқидий тафаккур кўникмаларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошлангʻич синф ўқувчиларида танқидий тафаккур кўникмаларини шакллантириш технологияси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида танқидий тафаккур кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари интеллектуал қобилиятлар тафаккур, борлиқни обектив идрок этиш, тизимли фикр юритиш, ҳамда фикрлар генирализациялашишини босқичма-босқич адаптив уйғунлаштириш асосида кўра аниқлаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика (Дидактика-таълим назарияси)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2024 йил 4 сентябрдаги 11-05-4487/04-сон далолатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларида танқидий тафаккур кўникмаларини шакллантиришнинг консептуал асосларини ишлаб чиқиш имкони кенгайтирилган;
она тили ва ўқиш саводхонлиги фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларни танқидий тафаккур кўникмаларини шакллантириш методи лаёқат, ижодий мотивлар, рефлексив фикрлар ва транспредметли интеграциясининг продуктивлигини белгилаш ҳамда вариатив ўқув ресурсларини яратиш бўйича фикрлар интеграсиясини уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий педагогика (Дидактика-таълим назарияси)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2024 йил 4 сентябрдаги 11-05-4487/04-сон далолатномаси). Натижада она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларни танқидий тафаккур кўникмаларини шакллантиришга шароит яратилган;
бошланғич синф ўқувчиларида танқидий тафаккур кўникмаларини шакллантириш модели субектлар ўқув фаолиятини тизимлаштириш ва ижтимоий заруриятини моделлаштириш ўқитишнинг гуруҳли шаклига устуворлик бериш, ҳамда шахсга йўналган, тизимли, инновацион ёндашувларни оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган РЗ-202004165 рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2024 йил 4 сентябрдаги 11-05-4487/04-сон далолатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларида танқидий тафаккур кўникмаларини шакллантириш моделини ишлаб чиқиш самарадорлиги ошган;
ўқувчиларда танқидий фикрлаш кўникмаларини такомиллаштириш методини самарадорлиги педагогик жараённи интенсификациялаш, ўқувчиларда мотивацион, когнитив, продуктив фикрлаш қобилиятлари ҳамда унинг босқичлари танқидий тафаккур кўникмаларини ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсияларидан “Нутқ ўстириш ва болалар адабиёти” номланган ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2023 йил 18 ноябрдаги 02-07-5088/04-сон далолатномаси). Натижада, педагогик жараённинг интенсификациялаш асосида танқидий тафаккур кўникмаларини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish