Тошматов Ойбек Шокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Юриспруденсия йўналиши талабаларининг мустақил таълим компетенсиясини мобил иловалар асосида шакллантириш методикаси (инглиз тилини ўқитиш мисолида)”, 13.00.02 – Таʼлим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7547.
Илмий раҳбар: Юсупова Мухаббат Анатолевна, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01 қошидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хашимова Дилдора Уринбаевна, педагогика фанлар доктори, профессор; Максудова Ҳилола Фердинантовна, педагогик фанлар фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг мустақил таълим компетенсиясини шакллантиришда мобил иловалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг мустақил таълим компетенсиясини шакллантиришда мобил иловалардан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари юриспруденсия йўналиши талабаларида хорижий тил (инглиз тили)ни ўрганиш мотивациясини кучайтиришга йўналтирилган визуал-мобил нутқий топшириқларни лингвометодик муҳитда лексик-мониторингли қўллаш асосида аниқлаштирилган;
мобил иловалардан фойдаланиш асосида мустақил таълим компетенсиясини шакллантиришнинг ахборотли-дидактик модели талабаларда тил малакаларини ҳуқуқий контекстда ривожлантиришга мўлжалланган когнитив-лингвистик касбий кейсларни мултимедиали жараёнда персонал (шахсий) коррексияли машқларда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
мустақил таълим компетенсиясини кредит-модул ўқитиш муҳитида шакллантириш методлари хуқуқий ресурслардан фойдаланишга йўналтирилган коммуникатив алоқаларнинг масофавий ва аудитория шаклларидан интегратив муҳитда репродуктивлик даражаларда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
мустақил таълим компетенсиясининг бўлажак ҳуқуқшуносларда шаклланганлигини баҳолаш мезонлари хорижий ва миллий қонунчиликни қиёслаш кўникмаларини ривожлантирувчи лингвистик топшириқларни касбий ахборот устида ишлаш (излаш, қайта ишлаш ва тақдим этиш) босқичлари билан дискурсив оптималлашувини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг мустақил таълим олиш компетенсиясини оширишда мобил иловалардан фойдаланиш асосида ривожлантиришга оид тадқиқот натижалари:
талабаларнинг мустақил таълим компетенсиясини шакллантиришда мобил иловалардан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари юриспруденсия йўналиши талабаларида хорижий тил (инглиз тили)ни ўрганиш мотивациясини кучайтиришга йўналтирилган визуал-мобил нутқий топшириқларни лингвометодик муҳитда лексик-мониторингли қўллашга доир тавсиялари ОТМ талабалари учун яратилган “Басиc Воcабуларй оф Бусинесс анд Эмплоймент Лаw” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 иуулдаги “233” -сонли буйруғи, 233-0708 сонли нашр руҳсатномаси). Натижада инглиз тили фанини ўқитишда талабаларнинг индивидуал хусусиятларини инобатга олишга доир методик тависяларнинг кенг тарғиб этилишига эришилган;
 мобил иловалардан фойдаланиш асосида мустақил таълим компетенсиясини шакллантиришнинг ахборотли-дидактик модели талабаларда тил малакаларини хуқуқий контекстда ривожлантиришга мўлжалланган когнитив-лингвистик касбий кейсларни мултимедиали жараёнда персонал коррексияли машқларда қўллашга мазмунига доир тавсиялар “Мастеринг Легал Энглиш 2нд эдитион” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат юридик университети ректорининг 2024 йил 28 февралдаги 37-ум сонли буйруғи, 37-20-сон нашр руҳсатномаси). Натижа, аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мустақил таълим компетенсиясини кредит-модул ўқитиш муҳитида шакллантириш методлари хуқуқий ресурслардан фойдаланишга йўналтирилган коммуникатив алоқаларнинг масофавий ва аудитория шаклларидан интегратив муҳитда репродуктивлик даражаларда қўллашга оид таклифлардан С-ЭCАГД-18-CА-0067 (ПО20002335) рақамли “ФЙ 2018 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтининг 2024 йил 14 майдаги 561/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг коммуникатив алоқаларда масофавий ва аудитория шакллари интеграцияси амалиётининг имкониятлари кенгайтирилган;
мустақил таълим компетенсиясининг бўлажак ҳуқуқшуносларда шаклланганлигини баҳолаш мезонлари хорижий ва миллий қонунчиликни қиёслаш кўникмаларини ривожлантирувчи лингвистик топшириқларни касбий ахборот устида ишлашга доир хулосалари Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт” кўрсатуви мазмунида баён этилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 23-майдаги 04-36-806-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ахборот билан излаш, қайта ишлаш ва тақдим этиш босқичлари билан дискурсив оптималлашувини таъминлаш имкониятлари оммалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish