Турсуналиев Улуғбек Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “11-12 Ёшли таеквондочиларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлиги”, 13.00.04 - “Жисмоний тарбия, спорт машгʻулотлари, согʻомлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped3924.
Илмий раҳбар: Рахматов Бектош Шомуродвич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Ханкелдиев Шер Ҳакимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Дадабоев Одилжон Жалолдинович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий универститети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 11-12 ёшли таеквондочиларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таеквондочиларнинг техник-тактик тайёргарлигини индивидуаллаштириш орқали спорт такомиллашуви босқичида тактик ва техник услубларни амалга ошириш моделини ишлаб чиқиш ҳисобига таеквондо элементларини ўзлаштириш самарадорлиги оширилган;
11-12 ёшли таеквондочиларнинг тайёргарлик машқларининг координацион йўналишини таъминлайдиган шароитларни аниқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган техник-тактик тайёргарликнинг ритм қобилияти, вақт ва фазовий-куч параметрларини фарқлаш, рақибнинг қаршилигини ўзгарувчан фоизларда бажариш каби вазифаларни ўзида мужассам этувчи модел ёрдамида ривожлантирилган;
замонавий педагогик ёндашувлардан келиб чиқиб 11-12 ёшли таеквондочиларнинг спорт такомиллашуви ва юқори спорт маҳорати босқичларида ўзлаштириш ва такомиллаштириш учун тавсия этилган тактик ва техник услубларни тизимлаштириш орқали спорт тайёргарлик жараёнини ясси қўлқопларни турли (юқори, ўрта, аралаш) диапозонларда қўллаш билан техник тайёргарликни ошириш услубияти такомиллаштирилган;
11-12 ёшли таеквондочиларнинг маҳорат ва кўникмаларни спортчиларнинг координацион қобилиятларининг ўзаро боғлиқлиги асосида ишлаб чиқилган вазн ва тана узунлигини инобатга олиб умумий ва махсус жисмоний тайёргарлиги бўйича машқлар комплекси ёрдамида индивидуал хусусиятлари асосида мусобақа спаррингларида мураккаб тактик ҳаракатларни ўзаро боғлаган ҳолда бажариш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 11-12 ёшли таеквондочиларнинг жисмоний ва техник-тактик тайёргарлигини ривожлантиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
спорт фаолияти (таеквондо) бакалавриат таълим йўналишида таеквондочиларнинг жисмоний ва техник-тактик тайёргарлигини шакллантириш бўйича таклифлар “Таеквондочиларга таеквондо техник-тактик усулларни ўргатиш услубияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг 2024 йил 16 апрелдаги 01/590-А/Ф-сон буйруғига асосан берилган 01/590-А/Ф-3/33-рақамли гувоҳномаси). Натижада Спорт фаолияти (таеквондо) бакалавриат таълим йўналишидаги спортчи талабаларнинг 11-12 ёшли таеквондочиларнинг жисмоний ва техник-тактик тайёргарлигини шакллантириш бўйича билимлари ошганлиги аниқланган;
11-12 ёшли таеквондочиларнинг тайёргарлик машқларининг координацион йўналишини таъминлайдиган шароитларни аниқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган техник-тактик тайёргарликнинг ритм қобилияти, вақт ва фазовий-куч параметрларини фарқлаш, рақибнинг қаршилигини ўзгарувчан фоизларда бажариш каби вазифаларни ўзида мужассам этувчи модел ёрдамида ривожлантирилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар фаоилятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан 2024 йил 19 апрелда берилган 03-16/3901-сон маълумотномаси). Натижада 11-12 ёшли таеквондочиларнинг жисмоний ва техник-тактик тайёргарлигини шакллантиришда тажрибада самарадорлиги исботланган машқлар тўпламидан фойдаланиш самарали эканлиги педагогик тажрибада исботланган;
замонавий педагогик ёндашувлардан келиб чиқиб 11-12 ёшли таеквондочиларнинг спорт такомиллашуви ва юқори спорт маҳорати босқичларида ўзлаштириш ва такомиллаштириш учун тавсия этилган тактик ва техник услубларни тизимлаштириш орқали спорт тайёргарлик жараёнини ясси қўлқопларни турли (юқори, ўрта, аралаш) диапозонларда қўллаш билан техник тайёргарликни ошириш услубияти такомиллаштирилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар фаоилятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан 2024-йил 19-апрелда берилган 03-16/3901-сон маълумотномаси). Натижада 11-12 ёшли таеквондочиларнинг жисмоний ва техник-тактик тайёргарлигини шакллантиришда юзасидан ТГ да 8 та кўрсаткич бўйича П<0,001 га тенг бўлган, бу ишлаб чиқилган ва ривожлантирилган методиканинг самарадорлигини кўрсатган.
11-12 ёшли таеквондочиларнинг маҳорат ва кўникмаларни спортчиларнинг координацион қобилиятларининг ўзаро боғлиқлиги асосида ишлаб чиқилган вазн ва тана узунлигини инобатга олиб умумий ва махсус жисмоний тайёргарлиги бўйича машқлар комплекси ёрдамида индивидуал хусусиятлари асосида мусобақа спаррингларида мураккаб тактик ҳаракатларни ўзаро боғлаган ҳолда бажариш имкониятлари кенгайтирилган Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар фаоилятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан 2024-йил 19-апрелда берилган 03-16/3901-сон маълумотномаси). Назорат ва тажриба гуруҳи спортчиларини мусобақаларда иштирок этиш тажрибаси бўлишига қарамасдан, натижалар тажриба гуруҳидаги техник-тактик тайёргарликлари даражаларини анча юқори эканлигини (П<0,05) кўрсатган.