Нуришов Дарменбай Есназарович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний тарбия дарсларида  юқори синф ўқувчиларни экологик  маданиятини ривожлантиришнинг педагогик асослари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи  (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Ped173.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Илмий маслаҳатчи: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилифар Жаникулова, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаев Мехриддин Жунайдуллоевич, педагогика фанлари доктори, (DSc), профессор; Кочкаров Атабек Ахматваевич, педагогика фанлари доктори, (DSc), дотcент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси шароитида жисмоний тарбия дарсларида юқори синф ўқувчиларининг экологик маданиятини ривожлантиришни педагогик асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида юқори синф жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларнинг экологик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари замонавий экопедагогик парадигмаларидан қадриятлилик тамойили орқали экологик тарбия тарғиботининг моделлаштирилган амалий механизмлари такомиллаштирилган;
шахснинг объектив ва субектив омиллари таъсирини универсаллик, мослашувчанлик даражаларида ўқувчиларнинг жисмоний-экологик фаолиятига диалектик алоқадорликда киритиш ҳисобига юқори синф ўқувчиларида экологик маданиятни ривожлантириш модели компонентлари такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида юқори синф ўқувчиларида экологик маданиятни ривожлантириш методикаси ёшларнинг индивидуал таълим маконини жисмоний тарбия фанини ўқитиш тамойиллар билан “Мактаб ва оиланинг ўқувчилар жисмоний тарбиясида педагогик ҳамкорлиги” муаллифлик дастурига экологик ҳиссиёт ва спорт маҳоратларини бир вақтнинг ўзида синхрон интеграциялаш ҳисобига такомиллаштирилган;
экологик меёрларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришга тасир корсатувчи шарт-шароитларни экологик тафаккурнинг мотивацион рефлексив ва операцион коникмаларига нисбатан шахcга ёналтирилган оқув муҳитида ёқори синф оқувчиларида экологик маданиятнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлар ишлаб чиқилганлиги ҳисобига такомиллаштирилган;  
экологик маданиятини ривожлантиришнинг амалий механизмлари диселерация омилларининг олдини олишга қаратилган ва спорт залда об-ҳаво ҳолати яхшилашга  НДЕ-Эко ускунаси ҳам коструктив таклифлар ишлаб чиқиши жиҳатидан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси шароитида жисмоний тарбия дарсларида юқори синф ўқувчиларининг экологик маданиятини ривожлантиришни педагогик асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида юқори синф жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларнинг экологик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари экологик тарбия тарғиботининг моделлаштирилган амалий механизмларини замонавий педагогик парадигмаларидан қадриятлилик тамойили орқали жамовий имплементация қилиш ҳисобига уларни келажакдаги ўқув когнитив билимлари такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-0811-рақамли гувоҳномаси). Натижада, жисмоний тарбия дарсларида юқори синф ўқувчиларининг экологик маданиятини ривожлантириш кўрсаткичлари 11,8% га ўсган;
юқори синф ўқувчиларида экологик маданиятни ривожлантириш модели шахсга таъсир этиш усулларини универсаллик, мослашувчанлик даражаларида ўқувчиларнинг жисмоний ва экологик фаолиятига диалектик алоқадорликда киритиш ҳисобига такомиллаштирилган А1-ХТ-0-92997 “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали 2022-йил 13-июндаги 142-сон маълумотномаси). Натижада, “Экология ва инсон саломатлиги” тўгарак дастури ишлаб чиқилиб тавсифловчи курсаткичлар 12,3%га кўтарилган;
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида юқори синф ўқувчиларида экологик маданиятни ривожлантириш методикаси ёшларнинг индивидуал таълим маконини жисмоний тарбия фанини ўқитишнинг когнитив, шахсий, маданий, компетентлик каби замонавий тамойиллар билан интенсив таъсирчанлик хусусиятларини дифференциаллик талаблари инобатга олинган ҳолда интеграциялаш ҳисобига такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан “Ҳаракатлар стратегиясини ёшларимиз билиши керак” номли амалий грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 2023-йил 8-февралдаги 01-21-09/91-сон маълумотномаси). Натижада, “Мактаб ва оиланинг ўқувчилар жисмоний тарбиясида педагогик ҳамкорлиги” муаллифлик дастури ишлаб чиқилиб ҳаракатлар самарадарлигини тавсифлавчи курсаткичлар 12,4%га кутарилди;
юқори синф ўқувчиларида экологик маданиятнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари уларнинг экологик меъёрларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи омилларни қўллаш ҳисобига уларда ижтимоий-сиёсий, миллий-маънавий, психологик-педагогик омиллар ва шарт-шароитларни экологик тафаккурнинг мотивацион, рефлексив ва операцион кўникмаларига нисбатан шахсга йўналтирилган ўқув муҳитида тарбиявий-ахлоқий таъсир этувчи экологик маданият тушунчалари ривожлантирилган хулоса ва таклифлардан “Cйноглоссум вирдифлорум Палл.эх.Леҳм. ва Малаcоcарпус cритҳмифолиус (Ретз.) С.А.Меунингагро техникасини ишлаб чиқиш” номли лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 25-январдаги 01-01/5-275-сон маълумотномаси). Натижада, “Экосаёҳат” тўгарагининг иш дастури орқали мактаб ўқувчиларининг дарсдан ташқари ўқув-машқ жараёнидаги ҳаракатлар самарадорлиги 8,2 %га ошган;
юқори синф ўқувчиларида экологик маданиятини ривожлантиришнинг амалий механизмлари Қорақалпоғистон Республикаси шароитида жисмоний тарбия ва спорт дарсларида юқори синф ўқувчиларида диселерация омилларининг олдини олишга қаратилган конструктив таклифлар ишлаб чиқиш ҳисобига ўқувчиларда экологик маданияти такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти лабораториясида “Смарт Сенсор” газни ўлшовчи жиҳоз ва “НДЕ-Эcо” ускунаси ёрдамида спорт залларида ҳаво диапазонини аниқлаш устида илмий-тадқиқот ишларига тадбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 25-январдаги 01-01/5-275-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тарбия дарсларида юқори синф ўқувчиларнинг экологик соғлом  муҳитни таъминлаш  кўрсаткичлари 11,8%га кўтарилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish