Бойматов Отабек Сабохиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қашқадарё шароитида қорабайир от зотининг насл хусусиятларини яхшилаш усуллари”, 06.02.03 – Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Qx771
Илмий раҳбар: Холмирзаев Дустмухаммад, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02.
Расмий оппонентлар: Мадрахимов Шодлик Назарович, Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Нурматов Аъзамжон Акбарович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё шароитида қорабайир зотли биялардан қулун олишнинг самарадорлиги, қулунларнинг ўсиш ҳамда ривожланишини ўрганиш асосида уларнинг насл хусусиятларини яхшилаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорабайир от зотига мансуб бияларнинг маҳсулдорлик хусусиятларини 9-10 фоизга оширишни таминловчи қулун олиш даврларининг янги тизими илмий асосланган;
қулунларнинг тирик вазни ўртача 219,4 кг, гача (6,5 фоизга) ошириш имкониятлари уларни онасидан ажратишнинг янги таклиф этилган даври асосида аниқланган;
бўғоз бияларни 8 ойлигидан туққанигача бўлган даврда озиқлантириш меъёрлари ишлаб чиқилиб, уларнинг репродуктив хусусиятларини 10 фоизгача юқори бўлган қулунлар олишни ошириш мумкинлиги илмий исботланган;
қулунларнинг туғилгандан 12 ойлик давргача экстерер ўлчамлари ва тана тузилиш индекслари бўйича қарчиғай баландлиги 2,2 %, гавданинг қия узунлиги 2,63 %, кўкрак айланаси 2,37 %, поча айланаси 4,4 % га юқори бўлиши ҳамда ўсиш динамикаси чегаравий кўрсаткичларининг ошиши асосланган;
илк бор биялардан олинган қулунларни Қашқадарё вилояти шароитида 8 ойлигида (ноябр) ойида ажратиш самарали натижа бериши исботланган;
қулунларни онасидан ажратилгандан кейин тўла қийматли озуқалар билан боқишнинг самарали технологик усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё шароитида қорабайир от зотининг насл хусусиятларини яхшилаш усуллари мавзусидаги диссертация мавзуси бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари асосида:
Қорабайир зотли отлардан мақбул муддатларда қулун олиш усули Ўзбекистон темир йўллар АЖ “Қарши минтақавий темир йўл узели” УК “Қорабайир отчилик” мажмуаси МЧЖда жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 01-февралдаги 02/23-67-сонли маълумотномаси). Натижада хўжалик шароитида қулун олишда йиллик соф фойда 1622,9 минг сўмни, рентабеллик даражаси 34,75 фоизни, мақбул муддатларда (март-апрел ойларида) қулун олиш усулини жорий қилиш орқали йиллик соф фойда 2166,5 минг сўмни, рентабеллик даражаси 46,39 фоизни ташкил қилган;
Қорабайир зотли отлардан мақбул муддатларда қулун олиш усули Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани “Яксарт тулпори наслли йилқичилик” фермер хўжалигида жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 01-февралдаги 02/23-67-сонли маълумотномаси). Натижада хўжалик шароитида қулун олишда йиллик соф фойда 1590,4 минг сўмни, рентабеллик даражаси 34,05 фоизни, мақбул муддатларда (март-апрел ойларида) қулун олиш усулини жорий қилиш орқали йиллик соф фойда 2123,17 минг сўмни, рентабеллик даражаси 45,46 фоизни ташкил қилган;
Қорабайир зотли отлардан мақбул муддатларда қулун олиш усули Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани “Яккабоғ қорабайир” МЧЖда жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 01-февралдаги 02/23-67-сонли маълумотномаси). Натижада хўжалик шароитида қулун олишда йиллик соф фойда 1557,98 минг сўмни, рентабеллик даражаси 33,36 фоизни, мақбул муддатларда (март-апрел ойларида) қулун олиш усулини жорий қилиш орқали йиллик соф фойда 2079,84 минг сўмни, рентабеллик даражаси 44,53 фоизни ташкил қилган.