Алиханов Бохир Бориевичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимоя ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Угам-Чаткал миллий боғида иқлим ўзгаришининг ер қопламига таъсири ва келажак учунпрогнозлар” 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий русурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т180.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Пулатов Бахтиёр Алимович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий- тадқиқот институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти” ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.18/30.11.2022.Т.153.01 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гаффаров Ҳусен Ширинович техника фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим
Жулиев Мухиддин Комилович биология фанлари доктори
Етакчи ташкилот – Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молий.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иқлим ўзгаришини Ўғам-Чатқол миллий боғининг ўсимликлар, қор қоплами ва эр қопламига таъсирини баҳолаш ва келажак учун прогноз қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бостанлиқ туманида криосфера қоплами, яъни қор қоплами (НДСИ индекси орқали аниқланган) ва муз қоплами (НДСИИ индекси орқали аниқланган) 1991 йилдан 2022 йилгача камайиб бораётгани масофадан зондлаш ва статистик таҳлил орқали юқори ишончлиги аниқланиб (пндси=0.0026, пндсии =0.0002) келажак учун Пропҳет машина ўрганиш модели ёрдамида кейинги 40 йил ичида тенденсия ўзгариши прогноз қилинган;
Бостанлиқ тумани учун 1991 йилдан 2022 йилгача криосфера, вегетация ва иқлим жараёнлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни чуқур статистик таҳлил ва масофадан зондлаш усуллари ёрдамида биринчи марта аниқ миқдорий баҳолашда криосфера ва вегетация динамикасининг иқлим ўзгаришларига таъсири баҳоланган;
Бостанлиқ тумани учун Чимган метеостанциясида тўпланган иқлим параметрлари (йилига ёғингарчилик миқдори, тупроқ ҳарорати ва ҳаво ҳарорати) билан ЭРА5 сунъий йўлдош маълумотларида айнан шу иқлим параметрлари ўртасида статистик корреляцион боғлиқлик исботланган;
АРИМА машина ўрганиш математик модели ёрдамида Чимган метеостанциясидан олинган иқлим маълумотлари ҳамда ЭРА5 сунъий йўлдош маълумотлари асосида 2023 йилдан 2065 йилгача бўлган давр учун иқлим ўзгариши ва вегетация ўзгариши прогноз қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Угам-Чаткал миллий боғида иқлим ўзгаришининг ер қопламига таъсири ва келажак учунпрогнозлар бўйича олинган натижалар асосида:
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг метеорологик параметрлари, ер қоплами ва тупроқ ҳароратини 1991 йилдан 2022 йилгача таҳлил қилиш асосида, ер қоплами, иқлим ва вегетациянинг ўзаро боғлиқлиги моделлаштирилган (Интернатионал Cентер оф Биосалине Агриcултуре илмий тадқиқот ташкилоти, 2024 йил 26 июндаги ИCБ/0879а-сон маълумотномаси). Натижада, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани қишлоқ хўжалиги ерларига иқлим ўзгаришининг таъсирини масофадан туриб кузатиш имконияти яратилган;
Тошкент вилоятида олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра 1991-йилдан 2022-йилгача бўлган давр учун (32 йил) УЧНПнинг ҳозирги ҳолати масофадан зондлаш ва иқлим маълумотлари ёрдамида таҳлил қилинган. Таҳлил асосида ер фойдаланиш ва ер қоплами учун ГАТ хариталари ва иқлим маълумотлари учун Манн-Кендалл тести ва Сенъс қиялик статистик таҳлили,вегетация ва криёсфера кўрсаткичлари учун қўлланилган(Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2024 йил 25 сентябрдаги 01/3-8725-сон маълумотномаси). Натижада нафақат иқлим ўзгаришининг ер қоплами таъсирини илмий тушунишни ривожлантиради, балки атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш учун амалий воситаларни ҳам тақдим этган.

  

Yangiliklarga obuna bo‘lish