Абдалиева Гулистан Рафиковнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Т.Каипбергенов асарлари тилининг структур-семантик ва стилистик хусусиятлари”, 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Fil515.
Илмий маслаҳатчиларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қулмаматов Дусмамат Саттарович, филология фанлари доктори, профессор; Қудайбергенов Мамбеткерим Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Юсупова Бийбисанем Турдıбаевна, филология фанлари доктори, доcент; Чупонов Отаназар Отожонович, филология фанлари доктори, доcент; Юлдашева Нилуфар Эргачовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Халқ ёзувчиси Тўлепберген Каипбергенов “Маман бий áпсанасı”, “Бахıцıзлар”, “Тúсиниксизлер”, “Қарақалпақнама” асарлари асосида қорақалпоқ бадиий нутқининг лингвистик ва стилистик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёзувчининг қўллаган стилистик усуллари, стил яратишга таъсир қилувчи метафоралар, таққослашлар, рамз, гипербола каби омиллар, фразеологизмларнинг турлари, семантик ва структурал хусусиятлари, романлар тилидаги асосий консептлар орқали ёзувчи асарлари тилининг ўзига хослиги асосланган;
Т.Каипбергенов асарлари тилининг бадиий ўзига хослиги, ёзувчининг фразеологик бирликларни трансформация қилишда шахсий новаторлиги натижасида тил қуролларининг маънавий ранг-баранглиги ва образлилиги структуравий-семантик ҳамда стилистик ўзгаришлари далилланган;
Т.Каипбергеновнинг “Қарақалпақ дáстанı” трилогияси “Маман бий áпсанасı”, “Бахıцıзлар”, “Тúсиниксизлер” ва “Қарақалпақнама” романлари матнида “развёрнутая метафора” – “кенгайтирилган метафора”, “цепь метафор” – “метафора занжири”, “цепь сравнений” – “таққослашлар занжири” ҳамда бошқа тушунчалар далилланиб, улар илмий атама сифатида тадқиқот ишида қўлланилган;
ёзувчи дунёсининг индивидуал лингвистик тасвири, унинг индивидуал услубининг экспрессивлик ва образлиликнинг лингвистик воситаларидан фойдаланишнинг таркибий-семантик ва стилистик хусусиятларининг бадиий ўзига хослиги, қорақалпоқ халқининг тарихи, маданияти, достонлар, афсоналар, мақоллар ҳамда халқ қўшиқлари, эртаклари ёзувчининг бадиий асарларида муҳим ўрин тутганлиги далилланган;
ёзувчи Т.Каипбергеновнинг обект сифатида тилга олинган романларидаги тил консептосферасидаги стил яратишга таъсир қилувчи “адам”, “óмир”, “халıқ тáǵдири” каби консептлар аниқланиб, уларнинг семантик, структуравий хусусиятлари ва бадиий асар матнида бажарадиган стилистик функсиялари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Т.Каипбергенов асарларининг структуравий-семантик ва стилистик хусусиятларини ўрганиш натижаларидан фойдаланилган:
ёзувчининг қўллаган стилистик усуллари, стил яратишга таъсир қилувчи метафоралар, таққослашлар, рамз, гипербола каби омиллар, фразеологизмларнинг турлари, семантик ва структурал хусусиятлари, романлар тилидаги асосий консептлар орқали ёзувчи асарлари тилининг ўзига хосликлари Қорақалпоғистон Республикаси педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказининг ўқув жараёнларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2024-йил 19-апрелдаги 01-01/9-367-сон маълумотномаси). Ўрганилган “Маман бий апсанасı”, “Бахıцıзлар”, “Тúсиниксизлер”, “Қарақалпақнама” романлари матнидаги метафора, қиёс, эпитет, тимсол ва бошқа образли воситаларнинг образли ҳамда ифодали имкониятлари Давлат (қорақалпоқ) тили йўналиши бўйича малака ошириш курсларининг ўқув материалларини тайёрлашга хизмат қилган;
Т.Каипбергенов асарлари тилининг бадиий ўзига хослиги, ёзувчининг фразеологик бирликларни трансформация қилишда шахсий новаторлиги натижасида тил қуролларининг маънавий ранг-баранглиги ва образлилиги структуравий-семантик ва стилистик ўзгаришлари Нукус давлат педагогика институтининг “Қорақалпоқ тили”, “Стилистика”, “Лингвопоетика” курсларини ўқитиш жараёнига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 10-апрелдаги БК-04/849-1-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ёзувчи Т.Каипбергенов асарлари тилининг бадиий ўзига хослиги, унинг индивидуал услуби ва ёзувчи тилидаги услубни шакллантириш омилларининг хусусиятлари, шунингдек, ёзувчининг индивидуал тил инновацияси ҳақидаги билимлари ва ғоялари билан бойитилган;
Т.Каипбергеновнинг “Қарақалпақ дáстанı” трилогияси “Маман бий áпсанасı”, “Бахıцıзлар”, “Тúсиниксизлер” ва “Қарақалпақнама” романлари матнида “развёрнутая метафора” – “кенгайтирилган метафора”, “цепь метафор” – “метафора занжири”, “цепь сравнений” – “таққослашлар занжири” ва бошқа тушунчалар далилланиб, улар илмий атама сифатида тадқиқот ишида ёритилиши Бердақ Миллий музейида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 19-апрелдаги 2-03/934-сон маълумотномаси). Натижада ёзувчи Т.Каипбергенов асарларининг бадиий матнларида қорақалпоқ халқининг фразеологик бирликлари, афсоналар ва урф-одатлари, дастурларидан фойдаланиш бўйича илмий-амалий конференциялар ва ижодий кечаларни ўтказишда жорий этилиши натижасида ёзувчи бадиий меросидан фойдаланиш мақсадида Бердақ миллий музейида ёш авлод онгида бадиий адабиётни ўқишга, халқларимиз маданияти ҳанда тарихига қизиқиш ортди, улар қалбида миллий адабиётимизнинг энг сара вакиллари ижодини илмий тадқиқ қилишнинг аҳамияти ҳақида кенг тушунчага бой бўлиши таъминланган;
ёзувчи дунёсининг индивидуал лингвистик тасвири, унинг индивидуал услубининг экспрессивлик ва образлиликнинг лингвистик воситаларидан фойдаланишнинг таркибий-семантик ва стилистик хусусиятларининг бадиий ўзига хослиги, қорақалпоқ халқининг тарихи, маданияти, достонлар, афсоналар, мақоллар ҳамда халқ қўшиқлари, эртаклари ёзувчининг бадиий асарларида муҳим ўрин тутганлиги Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасидаги ижодий семинарларда, мастер-классларда ёш ёзувчиларнинг назарий билимлари ва бадиий маҳоратини оширишда қўлланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 18-апрелдаги 39-сон маълумотномаси). Натижада бадиий матнни таҳлил қилишда когнитив тилшунослик назарияси тушунчаларини қўллаш, ёзувчи дунёсининг индивидуал лингвистик жиҳатларини аниқлаш, қорақалпоқ халқи тарихи ва маданияти, менталитети, урф-одатлари ва улар ўртасидаги боғлиқликни акс эттиришнинг бадиий ўзига хослиги билан боғлиқ тадқиқот натижалари ва уларнинг ёзувчи бадиий асарларида акс этиши, ёшларни маданий қадриятларга ҳурмат, санъат ва бадиий адабиётга бўлган муҳаббат руҳида тарбиялаш бўлиб хизмат қилган;
ёзувчи Т.Каипбергеновнинг обект сифатида тилга олинган романларидаги тил консептосферасидаги стил яратишга таъсир қилувчи “адам”, “óмир”, “халıқ тáǵдири” каби консептлар аниқланиб, уларнинг семантик, структуравий хусусиятлари ва бадиий асар матнида бажарадиган стилистик функсиялари исботи Қорақалпоғистон Республикаси умумтаълим мактабларида дарс машғулотларида Қорақалпоқ тили ва адабиётини ўқитиш жараёнига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2024-йил 19-апрелдаги 01-01/9-367-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тили ва адабиётини ўқитиш, мактаб ўқувчиларининг бадиий тасвирий воситаларнинг стилистик хусусиятлари: эпитетлар, метафоралар, метонимия, синекдоха, таққослаш, рамз, гипербола, литота, тақлид қилиш ҳақидаги билимлари янги назарий билимлар билан тўлдирилган.