Бобоев Фаррух Ахмеджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи):
“Мактабгача таълим ташкилотларини бошқаришда директорларнинг шахсий компетенсияларини ривожлантириш механизмлари”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7715.
Илмий раҳбар: Шин Агриппина Василевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.                                                                    
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор
ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Мақсуджон Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Қуйсинов Одил Алмуратович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилотларини бошқаришда директорларнинг шахсий компетенсияларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг малакасини ошириш ҳолати
ва муаммоларини баҳолаш асосида директорларнинг шахсий компетенсияларини ривожлантиришнинг муҳим жиҳатлари, ижтимоий ва касбий вазифаларни ҳал қилишда компетенсияга асосланган ёндашув, бошқарувда рақамли технологиялар интеграцияси ва ўз-ўзини ривожлантириш, таълим дастурларининг мослашувчанлиги ва танқидий фикрлаш, муаммоларни ҳал қилиш кўникмаларини шакллантириш зарурияти асосланган;
Мактабгача таълим ташкилотини бошқаришда директорларнинг шахсий компетенсиясини ривожлантириш модели ўз-ўзини мустақил ривожлантириш, янгиликка интилиш, янги шароитларга тез мослашиш талаблари ҳамда компетентли, тизимли-ахборотли, шахсий фаолиятли, инновацион ёндашувлари асосида мақсадли, мазмунли ва натижавий блоклар тизимлилиги ва узвийлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
Мактабгача таълим ташкилотини бошқаришда директорларнинг шахсий компетенсиясини ривожлантиришнинг ўқув-дидактик таъминоти таркиби ва тузилмаси ўз-ўзини мустақил ривожлантириш, янгиликка интилиш, янги шароитларга тез мослашиш талаблари ҳамда компетентли, тизимли-ахборотли, шахсий фаолиятли, инновацион ёндашувлари асосида мақсадли, мазмунли ва натижавий блоклар тизимлилиги ва узвийлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
Мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг шахсий компетенсияларини ривожланганлигини баҳолаш технологияси етакчилик фазилатлари, мулоқот кўникмалари, инновацияларга қобилияти ва бошқарув кўникмаларини баҳолаш мезонлари ва самарадорлик кўрсаткичлари аниқланиб, интерфаол ўқув модулларини қўллаш, ўз-ўзини мустақил ривожлантиришда платформа орқали ўқув жараёнини интеграциялашга, мосланувчанлик ва мотивацияга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотини бошқаришда директорларнинг шахсий компетенсияларини ривожлантириш механизмини такомиллаштириш бўйича қуйидаги илмий-методик натижалар олинган:
Мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг малакасини ошириш ҳолати
ва муаммоларини баҳолаш асосида директорларнинг шахсий компетенсияларини ривожлантиришнинг муҳим жиҳатлари, ижтимоий ва касбий вазифаларни ҳал қилишда компетенсияга асосланган ёндашув, бошқарувда рақамли технологиялар интеграцияси ва ўз-ўзини ривожлантириш, таълим дастурларининг мослашувчанлиги ва танқидий фикрлаш, муаммоларни ҳал қилиш кўникмаларини шакллантириш зарурияти асосланганлиги ҳамда Мактабгача таълим ташкилотини бошқаришда директорларнинг шахсий компетенсиясини ривожлантириш модели ўз-ўзини мустақил ривожлантириш, янгиликка интилиш, янги шароитларга тез мослашиш талаблари ҳамда компетентли, тизимли-ахборотли, шахсий фаолиятли, инновацион ёндашувлари асосида мақсадли, мазмунли ва натижавий блоклар тизимлилиги ва узвийлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилганлигига оид хулосалар “Мактабгача таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш” ва “Мактабгача таълим ташкилотларида узлюксиз маънавий тарбияни амалга ошириш” номли ўқув қўлланмаларида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 22-апрелдаги 04-22-766-сон маълумотномаси). Натижалар таълим сифатини ошириш ва тарбиячиларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш имконини берган;
Мактабгача таълим ташкилотини бошқаришда директорларнинг шахсий компетенсиясини ривожлантиришнинг ўқув-дидактик таъминоти таркиби ва тузилмаси ўз-ўзини мустақил ривожлантириш, янгиликка интилиш, янги шароитларга тез мослашиш талаблари ҳамда компетентли, тизимли-ахборотли, шахсий фаолиятли, инновацион ёндашувлари асосида мақсадли, мазмунли ва натижавий блоклар тизимлилиги ва узвийлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилганлиги ҳамда Мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг шахсий компетенсияларини ривожланганлигини баҳолаш технологияси етакчилик фазилатлари, мулоқот кўникмалари, инновацияларга қобилияти ва бошқарув кўникмаларини баҳолаш мезонлари ва самарадорлик кўрсаткичлари аниқланиб, интерфаол ўқув модулларини қўллаш, ўз-ўзини мустақил ривожлантиришда платформа орқали ўқув жараёнини интеграциялашга, мосланувчанлик ва мотивацияга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар Мактабгача таълим ташкилотини бошқаришда директорларнинг шахсий компетенсияларини ривожлантиришда мустақил таълимга йўналтирилган “Раҳбар ва ходимларининг шахсий компетенсиясини ривожлантириш” 24 соатга мўлжалланган қисқа муддатли махсус курс
ва “мттдшк.уз платформа ишлаб чиқилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 22-апрелдаги 04-22-766-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг шахсий компетенсиясини ривожлантиришга ҳамда малака ошириш курслари мазмуни, ўқитиш методикасини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish