Явкочдиева Дилафруз Эгамқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион ёндошув асосида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш” (техника олий таълим муассасалари мисолида), 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1504.
Илмий раҳбар: Рахимов Зокир Тоштемирович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилова Зуҳра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ғаффоров Феруз Ҳасанович, педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инновацион йондашув асосида талабаларини касбий фаолийатга таййорлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни касбий (педагогик, лойиҳалаш-конструкторлик, ишлаб чиқариш-технологик, йиғиш-созлаш ишлари, фойдаланиш ва сервис хизмати кўрсатиш, ташкилий-бошқарув, илмий-тадқиқот) фаолиятга тайёрлашнинг мазмуни, педагогик-психологик хусусиятлари, дидактик шарт-шароитлари замонавий ижтимоий буютрма функсионал талабларига асосланиб такомиллаштирилган;
инновацион ёндашув асосида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш тизимли-функсионал моделини ҳамда касбий билимларини оширишга хизмат қилувчи ўқув-методик ва мобил-дидактик таъминоти олий таълимнинг кредит-модул тизими талаблари асосида ишлаб чиқилган;
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда техник интеллектни ривожлантириш имкониятлари ҳамда касбий фаолиятга йўналтиришга хизмат қиладиган инновацион таълим технологияларини ишлаб чиқиш орқали мажбурий ва танлов фанларидан ўқув машғулотларини ижодий фаоллаштирувчи омиллар сифатида фойдаланиш методикаси такомиллаштирилган;
инновацион ёндашув асосида талабаларни касбий билим ва амалий кўникмаларини баҳолашнинг диагностик даражаларини обйектив натижавий, сифатий баҳолаш мезон ва рарамертлари мазмунан ортималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион ёндашув асосида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларни касбий (педагогик, лойиҳалаш-конструкторлик, ишлаб чиқариш-технологик, йиғиш-созлаш ишлари, фойдаланиш ва сервис хизмати кўрсатиш, ташкилий-бошқарув, илмий-тадқиқот) фаолиятга тайёрлашнинг мазмуни, педагогик-психологик хусусиятлари, дидактик шарт-шароитлари замонавий ижтимоий буютрма функсионал талабларига асосланиб такомиллаштирилганлигига оид хулосалардан 60112400-Профессионал таълим (транспорт воситалари муҳандислиги (автотранспорт)) таълим йўналиши ўқув режасидаги педагогик туркум фанлардан “Тарбиявий ишлар методикаси” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-сонли буйруғига асосан берилган 418-131 рақамли гувоҳнома). Мазкур ўқув қўлланма талабаларнинг замонавий фикрлаш, ўз-ўзини персоналлаштириш ва ўз йўналиши бўйича касбий тайёргарлигини ривожлантиришга эришилган;
инновацион ёндашув асосида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш тизимли-функсионал моделини ҳамда касбий билимларини оширишга хизмат қилувчи ўқув-методик ва мобил-дидактик таъминоти олий таълимнинг кредит-модул тизими талаблари асосида ишлаб чиқилганлиги ҳамда талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда техник интеллектни ривожлантириш имкониятлари ҳамда касбий фаолиятга йўналтиришга хизмат қиладиган инновацион таълим технологияларини ишлаб чиқиш орқали мажбурий ва танлов фанларидан ўқув машғулотларини ижодий фаоллаштирувчи омиллар сифатида фойдаланиш методикаси такомиллаштирилганлигига оид хулосалар “Таълим технологиялари”, “Касбий педагогика”, муҳандислик-касбий фанларидан эса “Трансрорт воситаларининг тузилиши ва назарияси” фаниларидан електрон дарслик мобил иловаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 13-октябрдаги 02/17-2950-сон маълумотномаси). Натижалардан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Бухоро муҳандислик-технология институти ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтларида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашда хизмат қилган;
инновацион ёндашув асосида талабаларни касбий билим ва амалий кўникмаларини баҳолашнинг диагностик даражаларини обйектив натижавий, сифатий баҳолаш мезон ва рарамертлари мазмунан ортималлаштирилган хулосалар Олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассисларини тайёрлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 13-октябрдаги 02/17-2950-сон маълумотномаси). Натижалар талабаларда касбий билим, кўникма, малакаларнинг шаклланганлик даражасини назорат қилиш ва баҳолаш мезонлари оптималлаштирилган ҳамда мазкур мезонлар олий таълимнинг кредит-модул тизими шароитида талабаларнинг касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришнинг диагностик-прогностик даражаларини обектив баҳолашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish