Жумаева Ҳабиба Ғафоровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Лойиҳавий ёндашув асосида бошланғич синф она тили таълимида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped.4112.
Илмий раҳбар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Қурбонова Гулноз Негматовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Бозорова Гулмира Зайнитдиновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лойиҳавий ёндашув асосида бошланғич синф она тили таълимида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириши методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
она тили таълимида ижодий қобилиятни ривожлантиришнинг педагогик механизмлари, ўқувчиларнинг ижтимоиулашув векторини уларнинг индивидуал таълим трауекториуасига ривожлантириш тамойилига мувофиқ ууғунлаштириш ва матн билан ишлашда тушуниш, қўллаш, мулоҳаза қилиш, хулосалаш кўникмаларини ўқувчи ҳамда ўқув материаллари орасидаги методологик-дидактик талабларга мувофиқ рефлексив-тезкор равишда шакллантириш аниқланган;
ўқувчиларнинг ижодий қобилиятни лойиҳалаштиришнинг назариу аспектлари халқаро баҳолаш дастурлари консепсиуаларида келтирилган консептуал жарауонлар ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги мулоқот шахсга йўналтирилган таълим тизими меъуориу талаблари билан интеграллашув даражасининг реал ўқув-билув шароитдаги барқарорлигини таъминлашнинг репродуктив усулларига мувофиқлиги далилланган;
ижодий қобилиятни лойиҳалаштириш методикасини такомиллаштириш модели тил ва тафаккурнинг ўзаро диалектик боғлиқлиги детерминантларини ўқувчиларнинг лингвистик тушунчаларни ўзлаштириш билан боғлиқ кўникмаларни шакллантиришга қаратилган таълимий компонентларни алгоритмик изчилликда ташкилиу-дидактик жиҳатдан ўзаро сингдириш асосида такомиллаштирилган;
она тили таълимида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини лойиҳалаштириш талабларига мувофиқ топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш техникаси педагогиканинг замонавиу парадигмаларини халқаро дастур талабларига методик жиҳатдан имплеминтациуа қилиш ва ўқувчиларнинг коммуникатив ва метакогнитив компетенсиуаларини таълим тамоуилларига мувофиқ шакллантириш асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
она тили таълимида ижодий қобилиятни ривожлантиришнинг педагогик механизмлари ўқувчиларнинг ижтимоиулашув векторини уларнинг индивидуал таълим трауекториуасига ривожлантириш тамойилига мувофиқ ууғунлаштириш ва матн билан ишлашда тушуниш, қўллаш, мулоҳаза қилиш ва хулосалаш кўникмаларини ўқувчи ва ўқув материаллари орасидаги методологик ва дидактик талабларга мувофиқ рефлексив ва тезкор равишда шакллантиришга доир хулосалардан “Она тили ўқитиш методикаси” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи асосида берилган 302-0703-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, она тили ва ўқиш дарсларини интеграциялашда ўқитувчи қобилиятини лойиҳалаштириш методикаси ҳақидаги фикрларни бойитишга эришилган;
ўқувчиларнинг ижодий қобилиятни лойиҳалаштиришнинг назариу аспектлари халқаро баҳолаш дастурлари консепсиуаларида келтирилган консептуал жарауонлар ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги мулоқот шахсга йўналтирилган таълим тизими меъуориу талаблари билан интеграллашув даражасининг реал ўқув-билув шароитдаги барқарорлигини таъминлашнинг репродуктив усулларига доир таклиф ва тавсиялардан “Ҳуснихатга ўргатишнинг амалий асослари” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи асосида берилган 302-0702-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, она тили ва ўқиш дарслари жараёнида дидактик ўйинларни уюштириш ҳамда луғат устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини янада такомиллаштиришга эришилган;
ижодий қобилиятни лойиҳалаштириш методикасини такомиллаштириш модели тил ва тафаккурнинг ўзаро диалектик боғлиқлиги детерминантларини ўқувчиларнинг лингвистик тушунчаларни ўзлаштириш билан боғлиқ кўникмаларни шакллантиришга қаратилган таълимий компонентларни алгоритмик изчилликда ташкилиу-дидактик жиҳатдан ўзаро сингдиришга доир амалий тавсиялардан “Она тили ва ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сонли буйруғи асосида берилган 194-361-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада она тили дарсларида ўқитувчи-ўқувчи қобилиятини моделлаштиришда таянч компетенсияни ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish