Ахмедова Дилдора Баҳодировнанинг  
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тил корпусларида ўзбек тили бирликлари семантик кенгайтмасининг лексикографик базалари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Fil398.
Илмий маслаҳатчи: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Муҳаммедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор; Нуретдин Демир, филология фанлари доктори, профессор; Шаҳобиддинова Шоҳида Ҳошимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  тил корпусларида ўзбек тили бирликлари семантик кенгайтмасининг лексикографик базаларини ўрганиш, лексикографик маҳсулотлардан семантик кенгайтма ишлаб чиқишда фойдаланиш имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
семантик кенгайтмада лексеманинг лексик маъноси, ўз ва кўчма маъноси, бир маъноли/кўп маъноли сўз эканлигига қараб лексик бирликнинг маънолари изоҳи, сўз маъносининг тараққиёти, умумистеъмол ҳамда чегараланган лексика эканлиги, архаизм, историзм ва неологизмлар, актив ёки пассивлиги, адабий тил ёки диалектга мансублиги асосий параметр сифатида белгиланиши, интерфейсда семантик кенгайтма маълумотини тўғри тақдим этилиши аниқланган;
семантик аннотация, семантик кенгайтманинг хусусиятлари ҳамда семантик аннотацияга қўйилган умумий лингвистик, техник, дидактик талаблар, кенгайтмани ишлаб чиқишда ўзбек тилининг изоҳли луғати ва энциклопедиялардан ахборот базаси сифатида фойдаланишнинг лисоний, информатив ва техник имкониятлари асосланган;
семантик кенгайтма ахборотларини олишнинг статистик, техник ва лингвистик усул ва воситалари кўрсатилган; семантик кенгайтма ва WордНЕТ онтологияси, синоним, антоним, омоним, паронимлар луғатидан семантик кенгайтмани тўлдиришнинг техник ва лингвистик муносабати аниқланган;
полифунксионал сўзлар семантик кенгайтмасида атоқли/турдош от, ном ва маъно кўчиш ҳолатларини изоҳлаш муаммоси, семантик кенгайтманинг лексик маълумотлар базаси туб лексема, ажратиб ёзиладиган қўшма сўз, қўшиб ёзиладиган қўшма сўз, кўчма маънода қўлланувчи эркин бирикма, турғун бирикма, таркибли (бирикма шаклидаги) номлар каби ички маълумотлар базасидан ташкил топганлиги исботланган;
тил бирликларини семантик изоҳлашда топоним, поетоним, метафоралар луғатидан ахборот ресурси сифатида фойдаланиш унда, корпуснинг ҳар бир сўзи семантик жиҳатдан тегланганда, қидирув натижаси ПфW+ПсW>; <Адж>; <ПфW+ПсW>; <Н>; <Пер>; <ПфW+ПсW>; <Адж>; <ПфW+ПсW>; <Н>; <Пер>; <ПфW+ПсW>; <Адж>; <ПфW+ПсW>; <Н>; <Пер>; <ПфW+ПсW>; <Н>; <Пр> теглари орқали филтрлаш аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тил корпусларида ўзбек тили бирликлари семантик кенгайтмасининг лексикографик базалари хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
семантик кенгайтмада лексеманинг лексик маъноси, ўз ва кўчма маъноси, бир маъноли/кўп маъноли сўз эканлигига қараб лексик бирликнинг маънолари изоҳи, сўз маъносининг тараққиёти, умумистеъмол ҳамда чегараланган лексика эканлиги, архаизм, историзм ва неологизмлар, актив ёки пассивлиги, адабий тил ёки диалектга мансублиги асосий параметр сифатида белгиланиши, интерфейсда семантик кенгайтма маълумотини тўғри тақдим этилишига доир хулосалардан  2020-2022-йилларга мўлжалланган ПЗ-2020042022 «Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 25-январдаги 01/4-157- сон маълумотномаси). Натижада, луғатлардан ахборот базаси сифатида фойдаланиш имкониятларини ёритишга хизмат қилган;
семантик аннотация, семантик кенгайтманинг хусусиятлари ҳамда семантик аннотацияга қўйилган умумий лингвистик, техник, дидактик талаблар, кенгайтмани ишлаб чиқишда ўзбек тилининг изоҳли луғати ва энциклопедиялардан ахборот базаси сифатида фойдаланишнинг лисоний, информатив ва техник имкониятларига доир хулосалардан 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172 «Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 5-февралдаги 04/1-279- сон маълумотномаси). Натижада, семантик кенгайтмада семема ва унинг таркибий қисмларини ифодалаш масаласи ва семаларнинг семантик майдондаги ўрнига кўра типларини лингвистик тамойилларига хос методологик асосларни очиб беришга эришилган;
семантик кенгайтма ахборотларини олишнинг статистик, техник ва лингвистик усул ва воситалари кўрсатилган; семантик кенгайтма ва WордНЕТ онтологияси, синоним, антоним, омоним, паронимлар луғатидан семантик кенгайтмани тўлдиришнинг техник ва лингвистик муносабатига оид хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020-2021-йилларда бажарилган И-ОТ-2019-42 рақамли «Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш» номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 3-февралдаги 04/1-271-сон маълумотномаси). Натижада, семантик кенгайтма ахборотларини олиш усул ва воситаларидан фойдаланиш лойиҳа доирасида тайёрланган электрон луғатнинг долзарблигини оширишга хизмат қилган;
полифунксионал сўзлар семантик кенгайтмасида атоқли/турдош от, ном ва маъно кўчиш ҳолатларини изоҳлаш муаммоси, семантик кенгайтманинг лексик маълумотлар базаси туб лексема, ажратиб ёзиладиган қўшма сўз, қўшиб ёзиладиган қўшма сўз, кўчма маънода қўлланувчи эркин бирикма, турғун бирикма, таркибли (бирикма шаклидаги) номлар каби ички маълумотлар базасидан ташкил топганлигини кўрсатиб берувчи ҳамда тил бирликларини семантик изоҳлашда топоним, поетоним, метафоралар луғатидан ахборот ресурси сифатида фойдаланиш унда, корпуснинг ҳар бир сўзи семантик жиҳатдан тегланганда, қидирув натижаси ПфW+ПсW>; <Адж>; <ПфW+ПсW>; <Н>; <Пер>; <ПфW+ПсW>; <Адж>; <ПфW+ПсW>; <Н>; <Пер>; <ПфW+ПсW>; <Адж>; <ПфW+ПсW>; <Н>; <Пер>; <ПфW+ПсW>; <Н>; <Пр> теглари орқали филтрлаш аниқланганлигига оид материаллардан 2022-2023-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадиоканалининг  «Ассалом, Бухоро», «Саккизинчи мўжиза» ва «Нажот билимда» кўрсатувларининг ссенарийларини тузишда фойдаланилган (ЎзМТРК Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 20-февралдаги 01-02-47-сон маълумотномаси). Натижада, томошабинлар дунёқарашида ўзбек тили бирликлари семантик кенгайтмаси ҳамда интернет орқали ўзбек тилига оид билимларининг такомиллашишига кўмаклашилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish