Азимова Махфуза Ҳасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак чет тили ўқитувчиларида мулоқот маданиятини шакллантириш (инглиз тили материаллари асосида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3086.
Илмий раҳбар: Махмудова Муяссар Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.2019.Fil.83.01.
Расмий оппонентлар: Хашимова Дилдархан Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мухаммеджанова Ситорабегим Джамолитдинова, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак чет тили мутахассисларининг инглиз тилида мулоқот маданиятини шакллантиришда замонавий, интерфаол метод ҳамда технологияларни такомиллаштириш ҳамда машқ ва вазифалар тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак чет тили ўқитувчилари мулоқот маданиятини аудитория шароитида, коммуникатив вазиятларда психологик ва функсионал жиҳатдан тайёрлашнинг стренгсив (мустаҳкамлик), ресептив (англаш) омиллари орқали ривожлантиришнинг назарий ва махсус методик тизими ишлаб чиқилган;
чет тили мутахассисларининг мулоқот маданияти аниқ мулоқот шароитида лисоний кодлар (сўз танлаш, хушмуомалалик, нутқий этикит)дан фойдаланиш “мулοқοт маданиуатини ривοжлантиришнинг редагοгик фикрлар рοртфοлиοси” (“рοртфοлиο οф редагοгисал идеас οф ррοфессиοнал девелοрмент”) технοлοгиуасидаги тегишли алгοритмлар “гуруҳларарο мавзуни алмаштириш” ҳамда “мавзуни тавсифлаш” каби қоъшимсҳа алгοритмлар орқали такοмиллаштирилган;
бўлғуси кадрларнинг аудитория машғулотларида мулоқот маданиятини шакллантиришда бехивористик, индуктив англаш, дериктив ёндошувларнинг ҳамкοрликда оърганиш тамοуили дοирасида боълажак сҳет тили оъқитувсҳиларнинг амалиу машғулοтларда жамοа муваффақиуати сари бирлашиш, гуруҳ тақдимοт иши, биргаликда оърганиш, диалοг ва муҳοкама сингари усулларининг продуктивлиги очиб берилган;
бўлажак чет тили ўқитувчиларининг мулоқот маданиятини ривожлантиришда ижтимоий онг, талабаларнинг когнитив фикрлаши, умуминсоний, миллий-маданий жиҳатлар, мушоҳада қилишга хос бўлган вазиятлар аудитория машғулотларида мулоқот маданиятини шакллантиришда бехивористик, индуктив англаш, дериктив ёндошувларнинг асосий тамойиллар эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи бўлғуси хорижий тил фани мутахассисларида инглиз тилини ўргатишда уларнинг мулоқот маданиятини шакллантириш юзасидан олиб борилган илмий тадқиқот иши натижалари асосида:
бўлажак чет тили ўқитувчиларда мулоқот маданиятини аудитория шароитида, коммуникатив вазиятларда, психологик ва функсионал жиҳатдан тайёрлаш бўйича назарий қарашлар Европа иттифоқининг Эрасмус+ дастури Самарқанд давлат чет тиллар институтида 58545-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” электрон платформасидаги Моделлар контентини шакллантириш номли гранти лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 27-феврал 416/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, ОТМдаги бўлғуси инглиз тили кадрларнинг мулоқот маданиятини шакллантириш стренгсив (мустаҳкамлик), репсевтив (англаш) омиллари орқали ривожлантиришнинг назарий ва махсус методик тизими ишлаб чиқилган;
чет тили мутахассисларининг мулоқот маданияти аниқ мулоқот шароитида лисоний кодлар (сўз танлаш, хушмуомалалик, нутқий этикит)дан фойдаланиш каби илмий натижаларидан 2014-2015 йилларда амалга оширилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал манбалар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилди (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 3-апрел 416/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак хорижий тил мутахассисларининг мулоқот жараёнида “мулοқοт маданиуатини ривοжлантиришнинг редагοгик фикрлар рοртфοлиοси” (“рοртфοлиο οф редагοгисал идеас οф ррοфессиοнал девелοрмент”) технοлοгиуасидаги тегишли алгοритмлар “гуруҳларарο мавзуни алмаштириш” ҳамда “мавзуни тавсифлаш” каби қоъшимсҳа алгοритмлар орқали такοмиллаштирилган;
бўлғуси кадрларнинг аудитория машғулотларида мулоқот маданиятини ривожлантирилганлиги бехивористик, индуктив англаш, дериктив ёндошувлар бўйича таклифлар Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом Самарқанд” кўрсатувида фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 8-февралдаги 01-11/201-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур кўрсатув орқали талабаларнинг мулоқот маданиятинини шакллантиришда ҳамкοрликда оърганиш тамοуили дοирасида боълажак сҳет тили оъқитувсҳиларнинг амалиу машғулοтларда жамοа муваффақиуати сари бирлашиш, гуруҳ тақдимοт иши, биргаликда оърганиш, диалοг ва муҳοкама сингари усулларининг продуктивлиги очиб берилган;
бўлажак чет тили ўқитувчиларининг мулоқот маданиятини ривожлантиришда ижтимоий онг, талабаларнинг когнитив фикрлаши, умуминсоний, миллий-маданий жиҳатлар, мушоҳада қилиш каби омиллар асосида такомиллаштирилганлиги бўйича таклифлар ОТ – Атех -2018-519 “Компютер имитасион моделлар асосида виртуал манбалар Wеб - иловасини дастурий таъминотини яратиш” амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институти 2023-йил 20-февралдаги 330/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг мулоқот маданиятини ривожлантиришда аудитория машғулотларида бехивористик, индуктив англаш, дериктив ёндошувларнинг асосий тамойиллар эканлиги аниқланган.