Сулайманов Захириддин Урал ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХИВ аср ўзбек агиографик асарларининг жанр хусусиятлари”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2461.
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16.
Расмий оппонентлар: Хасанов Нодирхон Дадаханович, филология фанлари доктори, профессор; Жўрабоев Отабек Рустамбек ўғли, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили ва адабиёти, фолклор институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади агиографик жанрларнинг генезисини ва ушбу жанрларнинг бадиий ифода имкониятларини, ХИВ асрга оид Олтин Ўрда ҳудудида яратиган агиографик асарларнинг жанр хусусиятларини “Наҳж ул-фародис” асари контекстида очиб бериш ҳамда ривоят ва ҳикоят каби жанрларнинг тарихий-генетик асослари, бадиий хусусиятлари, яхлит композицион структура таркибидаги вазифаларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиётида агиографик жанрининг келиб чиқиши ва жанрий хусусиятлари: тасвир ва баён усуллари, сюжет ва композицион қурулиши, бадиий воситалар, образлар тизими очиб берилган;
ХИВ аср ўзбек адабиётидаги агиографик асарларнинг бадиияти тарихийлик тамойилига боғлиқ эканлиги исботланиб, агиографик жанрларда давр, ижтимоий муҳит ва тарихий образлар ривоят жанри мисолида далилланган;
илм аҳли эътиборини бадиий асар сифатида кам жалб қилган “Муъин ул-мурид” асари ҳикмат жанри хусусиятларини ўзида акс эттирганлиги асосланиб, ўзбек адабиётида агиографик жанрдаги асарларнинг тузилиши, мавзу кўлами “Наҳж ул-фародис” асари контекстида асосланган;
“Наҳж ул-фародис” асаридаги агиографик ривоят ва ҳикоятлар композицион ва сюжет қурулиши, бадиияти таҳлилга тортилиб, ривоятлар ва ҳадисларнинг муносабати очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХИВ аср ўзбек агиографик асарларининг жанр хусусиятлари масаласига доир олиб борилган илмий натижалар асосида:
ўзбек адабиётида агиографик жанрининг келиб чиқиши ва жанрий хусусиятлари, ХИВ аср Олтин Ўрда адабий тили, “Наҳж ул-фародис” асари яратилишига сабаб бўлган омиллар ва асарнинг поетикасига доир илмий-назарий натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий грант доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 26-августдаги 04/12186-сон маълумотномаси). Натижада, Олтин Ўрда давлатига ХИИИ-ХИВ асрда кириб келган ислом дини натижасида араб тилининг элементлари маҳаллий тил лексемаларига таъсири, “Наҳж ул-фародис” асарининг транслитерация қилинган лексемаларнинг семантик ва таржима хусусиятларига доир материалларни такомиллаштиришга эришилган;
ХИИИ-ХИВ асрларда ўзбек адабиётига мансуб Олтин Ўрдада ҳудудида яратилган асарлар ҳамда улар ҳақидаги илмий-назарий натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022-рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 26-августдаги 04/1-2296-сон маълумотномаси). Натижада, Олтин Ўрда адабиётининг туркий халқлар тилларига адабий манбаа вазифасини ўташи, “Наҳж ул-фародис” ва “Қисаси Рабғузий” асарларидаги ҳикоят ва ривоят каби жанрларнинг матний таҳлили орқали адабиёт жамоатчилигининг асарлар ҳақида тушунчалари кенгайтирилган;
“Наҳж ул-фародис” асаридаги агиографик ривоят ва ҳикоятлар композицион ва сюжет қурулиши, бадиияти таҳлилга тортилиб, ривоятлар ва ҳадисларнинг муносабати очиб берилганлигига оид илмий-назарий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги “Тақдимот” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2024-йил 29-августдаги 01-44-205-сон маълумотномаси). Натижада, ХИВ асарда яратилган агиографик асарларда, хусусан, “Наҳж ул-фародис” асарида келтирилган ҳикоят ва ривоятларнинг таълим-тарбиядаги аҳамиятини кенг тарғиб қилишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish