Ачилов Азлархон Бостхон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Афғонистондаги этносиёсий жараёнларнинг Марказий Осиё хавфсизлигига таъсири” мавзусидаги 23.00.04 - “Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ss409
Илмий раҳбар: Сайфуллаев Дурбек Баҳтиёрович. тарих фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02
Расмий оппонентлар:
Хайдаров Абдусамат Аҳадович, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Касимов Муталлиб, сиёсий фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Афғонистондаги этносиёсий жараёнларнинг Марказий Осиё хавфсизлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва мустаҳкам тараққиётни таъминлаш жараёнларида этнослараро дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг стратегик аҳамиятидан келиб чиқиб, мувофиқлаштирилган хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ минтақавий ёндашувлар “этник дипломатия” назариясига кўра асослаб берилган;
Афғонистондаги этносиёсий ва қабилалараро жараёнларнинг Марказий Осиё минтақасидаги хавфсизликка сезиларли таъсиридан келиб чиқиб, афғон этник фрагментацияси медиа ва ижтимоий тармоқлар воситасида деструктив ижтимоий муҳитни яратишга қаратилган зиддиятли қарашларни келтириб чиқаришга сабаб бўлаётганлиги Марказий Осиё ва Афғонистон ўртасидаги “этногибрид таъсир” консепсияси асосида аниқланган;
Афғонистонда истиқомат қилаётган туркий халқларнинг фундаментал ҳуқуқ ва манфаатларини эътиборга олиш, уларни ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маданий жиҳатдан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, туркий халқлар ўртасидаги халқ дипломатиясини фаоллаштириш ва кучайтириш мақсадида Афғонистон давлатини Туркий давлатлар ташкилотига кузатувчи сифатида қабул қилиш таклифи Ўзбекистон миллий манфаатларига тўлиқ мос келиши исботланган;    
Марказий Осиёда миллатлараро тотувлик ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, Афғонистонда истиқомат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш, улар билан доимий мулоқот тизимини жорий этиш ва миллатлараро муносабатларда институцонал механизмлардан кенгроқ фойдаланишга қаратилган Ўзбекистон ташқи сиёсат стратегиясининг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, “ўзбек ва афғон маданиятлараро дўстлик гуруҳлари”ни ташкил этиш таклифи далилланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Афғонистондаги этносиёсий жараёнларнинг Марказий Осиё хавфсизлигига таъсирини ўрганиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари ва хулосалари асосида:
Афғонистонда истиқомат қилаётган туркий халқларнинг фундаментал ҳуқуқ ва манфаатларини эътиборга олиш, уларни ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маданий жиҳатдан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, туркий халқлар ўртасидаги халқ дипломатиясини фаоллаштириш ва кучайтириш мақсадида Афғонистон давлатини Туркий давлатлар ташкилотига кузатувчи сифатида қабул қилиш таклифи натижалари, назарий ва амалий хулосалари, тавсиялари ва ишланмаларидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Жанубий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси фаолиятида ҳамда ахборот-таҳлилий ҳужжатларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2023-йил 17-январдаги 15/1910-сонли маълумотномаси). Натижада Афғонистонда истиқомат қилаётган туркий халқларнинг фундаментал ҳуқуқ ва манфаатларини эътиборга олиш, туркий халқлар ўртасидаги халқ дипломатиясини фаоллаштириш ва кучайтириш борасидаги амалий таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.
Марказий Осиёда миллатлараро тотувлик ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, Афғонистонда истиқомат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш, улар билан доимий мулоқот тизимини жорий этиш ва миллатлараро муносабатларда институцонал механизмлардан кенгроқ фойдаланишга қаратилган Ўзбекистон ташқи сиёсат стратегиясининг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, “ўзбек ва афғон маданиятлараро дўстлик гуруҳлари”ни ташкил этиш хулосаларидан миллатлараро маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш, улар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш, учрашувлар, илмий-амалий конференциялар ва тадбирларни ўтказиш бўйича режалар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва халқлар дўстлиги бўйича қўмитасининг 2023-йил 16-январдаги 14-07-46-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур таклифлар қўмитанинг соҳавий, ахборот-таҳлилий материалларни бойитиш ва ушбу йўналишдаги чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга асос бўлган.
Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва мустаҳкам тараққиётни таъминлаш жараёнларида этнослараро дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг стратегик аҳамиятидан келиб чиқиб, мувофиқлаштирилган хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ минтақавий ёндашувлар “этник дипломатия” назариясига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита иш фаолиятида ҳамда ахборот-таҳлилий ҳужжатларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024-йил 3-апрелдаги 02-02/1023-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур билдирилган таклифлар соҳага оид ахборот-тахлилий ҳужжатлар базасини такомилаштириш ва уларни амалиётда қўллашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish