Қуронов Саъдулло Дилмуродовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мустақиллик даври ўзбек романларида инсон консепсияси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Fil560.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019. Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамдамов Улуғбек Абдуваҳобович, филология фанлари доктори, профессор; Сабирдинов Акбарали Ғафурович, филология фанлари доктори, профессор; Носиров Азимидин Нормаматович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбек романчилигининг тарихий тараққиёт йўлини инсон консепсияси категорияси аспектида тадрижий ўрганиш, мустақиллик даври романларининг бадиий-ғоявий шаклланишида муҳим рол ўйнаган бадиий, ижтимоий, руҳий, маънавий омилларни аниқлаш ва ўзбек романчилигига хос инсоннинг яхлит романий портретини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
роман жанрининг вужудга келиши ва тараққиётида, жанрнинг икки минг йиллик тарихий босқичларини белгилашда, уни тушуниш ва тушунтиришда инсон консепсияси категорияси энг муҳим омил экани далилланган;
ўзбек романчилигининг вужудга келиши тарихий шарт-шароит ва ижтимоий тафаккурда инсон консепсиясининг ўзгариши ҳамда адабиётда янги инсоннинг бадиий ифода этилишига эҳтиёж пайдо бўлиши билан бевосита алоқадор эканлиги исботланган;
шўролар тузумининг таназзули янги инсон консепсиясининг вужудга келиши учун имкон бергани ҳамда мустақиллик даври романчилиги учун пойдевор яратгани асослаб берилган;
ўтиш даври романчилигига хос адабий тенденсияларнинг шу даврга хос ижтимоий шарт-шароит ва инсон консепсияси бобидаги изланишлар билан узвий алоқадорлиги очиб берилган;
ўзбек модерн романчилигини вужудга келтирган эстетик омиллар нафақат миллий-ижтимоий ҳодисалар, балки Ғарб эстетик тафаккури ва фалсафасига хос инсон консепсияси билан узвий боғлиқ экани кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик даври ўзбек романчилигида инсон консепсияси муаммосини тадқиқ этиш давомида олинган илмий натижалар қуйидагиларда ўз татбиғини топган:
роман жанрининг вужудга келиши ва тараққиётида, жанрнинг икки минг йиллик тарихий босқичларини белгилашда, уни тушуниш ва тушунтиришда инсон консепсияси категорияси энг муҳим омил экани далилланган илмий хулосалари “Адабиётшуносликнинг назарий курслари бўйича ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш” мавзусидаги ОТ-А1-46 рақамли илмий техник лойиҳа ишида қўлланилган. Диссертант “Адабиётшунослик луғати”га киритилган роман, консепсия, бадиий консепсия, бадиий образ, бадиий образ турлари, инсон образи терминлари учун иллюстратив материаллар тайёрлаган. Бу материаллардан луғатга киритилган истилоҳларни изоҳлашда фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2024-йил, 11-сентябрдаги 32-01-837-сонли маълумотномаси). Натижада, “Адабиётшунослик луғати”даги муҳим адабий терминлар қўшимча илмий изоҳлар билан бойитилган;
ўзбек романчилигининг вужудга келиши тарихий шарт-шароит ва ижтимоий тафаккурда инсон консепсиясининг ўзгариши ҳамда адабиётда янги инсоннинг бадиий ифода этилишига эҳтиёж пайдо бўлиши билан бевосита алоқадор эканлиги исботланган илмий хулосаларидан Озарбайжон Республикаси Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институтининг “Озарбайжон-Туркманистон-Ўзбекистон адабий алоқалари” бўлимида тайёрланган “Эмоционаллик бадиий матн категорияси ва унинг эмоционал моҳиятини таъминловчи муҳим омил” номли лойиҳада фойдаланилган (АМЕА Низами Гəнcəви адıна Əдəбийят İнституту, 2024-йил, 23-сентябр, 041-178-сонли маълумотномаси). Натижада, адабий қаҳрамоннинг эмоционал хусусиятлари ва ва шу ҳиссий ҳолатни ифода этувчи омиллар очиб берилган;
шўролар тузумининг таназзули янги инсон консепсиясининг вужудга келиши учун имкон бергани ҳамда мустақиллик даври романчилиги учун пойдевор яратгани асослаб берилган илмий хулосаларидан умумтаълим мактаблари учун 6-синф “Адабиёт” (З.Мирзаева, К.Жалилов. 2022), 7-синф “Адабиёт” (З.Мирзаева, К.Жалилов. 2022), 10-синф “Адабиёт” (З.Мирзаева, К.Жалилов. 2022) дарсликларини яратишда, хусусан, адабий қаҳрамон, адабий образ каби мавзуларни ёритишда, Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён”, Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар”, Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” каби роман ва қиссалари таҳлили ҳамда шу мавзулар доирасида ўқув топшириқларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 31-мартдаги 01/11-01/6-196-сон маълумотномаси). Натижада, дарсликларда адабий қаҳрамон, адабий образ тушунчаларини ўқувчига очиб бериш методлари бойитилган;
ўтиш даври романчилигига хос адабий тенденсияларнинг шу даврга хос ижтимоий шарт-шароит ва инсон консепсияси бобидаги изланишлар билан узвий алоқадорлиги очиб берилганлиги, мустақиллик даври ўзбек романчилиги, адабий қаҳрамон, адабий образ, бадиий асар консепсияси каби назарий мавзуларни ёритишда, Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси”, “Тушда кечган умрлар”, Улуғбек Ҳамдамнинг “Мувозанат” романларини Миллий дастурга киритиш ва уларга доир ўқув топшириқларини такомиллаштиришда диссертациянинг ўзбек романчилигида инсон консепсиясининг тадрижий тараққиёти, ХХИ аср ўзбек романларида инсон консепсиясининг асосий чизгилари, “Ўтиш даври” романчилигида инсон консепсиясини яратиш йўлидаги бадиий изланишлар, романий тафаккурнинг янгича тамойилларига доир илмий хулосалари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг УНИCЕФ билан ҳамкорликда тайёрланган Адабиёт фанидан Миллий ўқув дастурида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 31-мартдаги 01/11-01/6-197-сон маълумотномаси). Натижада, дарс жараёнларида мустақиллик йилларида ёзилган романлар мазмун-моҳиятини ўқувчига тушунтириш методлари такомиллашган;
ХХ аср ва мустақиллик даври ўзбек романчилигига хос адабий тенденсиялар, романий қаҳрамон ва тарихий шахснинг бадиий консепсияси ҳақидаги хулосаларидан “Маданият ва маърифат” телеканалидаги “Биргаликда кўрамиз” кўрсатувининг Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” ҳамда Исажон Султоннинг “Алишер Навоий” романларига бағишланган сонларида самарали фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадио компанияси “Маданият ва маърифат” телеканали давлат муассасасининг 2024-йил 23-январдаги 02-16/14-сон маълумотномаси). Натижада, кенг жамоатчиликка ўзбек романчилига хос муҳим адабий тенденсиялар батафсил ёритиб берилган.