Бойсариева Саодат Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электрон морфем ўқув луғат яратишнинг лингвистик асослари”, 10.00.11  – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil3030.
Илмий раҳбар: Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети,  DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16.
Расмий оппонентлар: Садуллаева Нилуфар Азимбаевна, филология фанлари доктори, доцент; Баҳриддинова Башорат Мадиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади йанги авлод ўқув луғатчилигида электрон морфем ўқув луғатининг лексикографик тамойилларини назарий жиҳатдан асослаш ҳамда унинг лингвистик моделларини компютер фонди учун такомиллаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тили морфотактик қоидаларига кўра ўзбек тили корпуси (ҳттпс://узбекcорпус.уз/) учун номинал ва вербал гуруҳли грамматик морфемаларнинг лингвистик моделлари шакллантирилган;   
ўзбек тили морфем ўқув луғати электрон базасининг лингвистик таъминотини яратишда умумеътироф этилган лексикографик тамойилларга таяниб, сўз ясовчи  ҳамда грамматик ҳосила моделларнинг статистик кўрсаткичлари далилланган;
ўзбек тили морфем луғатининг сўз йасовчи ва грамматик морфемаларнинг лисоний моделлари асосида ҳттпс://тилшунос.cом сайтида унинг лингвистик базаси яратилиб, ундан таълимий корпусда фойдаланишнинг функсионал имконийатлари очиб берилган;
ўзбек тили электрон морфем луғатни шакллантиришда диахрон ва синхрон ёндашув асосида яратилган луғатларнинг тавсифий характери ёритиб берилган ҳамда ўзбек тилида мавжуд окказионализмларнинг компютер морфем баҳолаш алгоритмлари учун морфологик қонуниятлари асосланилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон морфем ўқув луғат яратишнинг лингвистик асосларини тадқиқ қилиш асосида:
ўзбек тили морфем ўқув луғати электрон базасининг лингвистик таъминотини яратишда умумеътироф этилган лексикографик тамойилларга асосланиб, сўз ясовчи  ҳамда грамматик ҳосила моделларнинг статистик кўрсаткичларидан “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг ЖҲБЛ-20-сонли “Оила, маҳалла ва гендер тенглиги мавзусида бадиий асарларнинг электрон корпусини йаратиш” мавзусидаги (2021-2022) илмий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (“Оил ава гендер” (“Маҳалла ва оила”) илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 4-сентйабрдаги 01-09/1609-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини қўллаш амалий лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ва тўпламларнинг ҳамда тил корпуси ҳақидаги олиб борилган тадқиқотлар илмий савийасини оширишга хизмат қилган;
ўзбек тили морфем луғатининг сўз йасовчи ва грамматик морфемаларнинг лисоний моделлари асосида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологийалари ва коммуникацийаларини ривожлантириш вазирлиги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологийалари университетида “Йанги авлод ўқув луғатлари ва уларнинг мобил иловаларини йаратиш” (2021-2023) мавзусидаги  амалий лойиҳасининг луғат базасини бойитишда фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологийалари университетининг 2024-йил 7-августдаги 2763/20-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини қўллаш амалий лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолаларнинг ҳамда морфем луғат борасидаги олиб борилаётган тадқиқотлар лойиҳанинг илмий савийасини бойитишга хизмат қилган;
ўзбек тилида мавжуд окказионализмларнинг компютер морфем таҳлили учун таҳлил қилиш алгоритмлари учун морфологик қонуниятларига доир хулосалардан Сурхондарё вилойат  телерадиокомпанийасининг “Таълим ва тараққиёт” дастурида фойдаланилган (Сурхондарё вилойат  телерадиокомпанийасининг 2023-йил 4-июлдаги 01-16/675-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг маънавий ва маданий мазмуни бойитиб борилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish