Мамажонова Эъзозхон Мадаминжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларида “там-маза” консептининг когнитив ва лингвомаданий тадқиқи” 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil1636.
Илмий раҳбар: Шокиров Шерали Иброҳимович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.76.05.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Маҳаммаджон Арабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Мирсанов Ғайбулла, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида “таъм-маза” консептининг когнитив ва лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тилшуносликда консепт ва фрейм тушунчасига доир назарий қарашлар таҳлили асосида унинг консепт мураккаб идрокий воқелик, яъни тилда вербал воситалар орқали воқелантирилувчи ҳодиса эканлиги далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида “таъм-маза” консептини ифодаловчи лисоний воситаларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини аниқланган;
чоғиштирилаётган тилларида “таъм-маза” консептининг моҳиятини очиб берувчи лексемаларнинг таркиби полисемантик хусусиятга эга эканлиги ва улар сўз бирикмалари ва фразеологик бирикмалар таркибида келганда турли-туман маънолар касб этиши асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларида лексик-семантик ва консептуал маъно ва тушунча ўртасидаги “таъм-маза” консептининг лингвомаданий моҳиятини очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Инглиз ва ўзбек тилларида “там-маза” консептининг когнитив ва лингвомаданий тадқиқи” мавзусида олиб борилган тадқиқот иши асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида “таъм-маза” консептининг когнитив ва лингвомаданий хусусиятларига оид илмий натижалари Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2021-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030-рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини яратиш номли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022-йил 26-декабрдаги 32-32-7531-сон маълумотномаси). Натижада, илмий хулосаларнинг қўлланилиши илмий-методик тавсиялар асосида дастур ва ишланмалар илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган;
чоғиштирилаётган тилларида “таъм-маза” консептининг моҳиятини очиб берувчи лексемаларнинг таркиби полисемантик хусусиятга эга эканлиги ва улар сўз бирикмалари ва фразеологик бирикмалар таркибида келганда турли-туман маънолар касб этиши асосланган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги чора-тадбирлар дастурининг 35-банди доирасида тадқиқотнинг чог'иштирилаётган тилларда “таъм-маза” консептини ҳосил қилувчи лисоний бирликларнинг семантик жадваллари, турлари ва статистик таҳлиллари, инглиз ва ўзбек тилларидаги “таъм-маза” консептуал майдонининг ядро ва перифериялари аниқланганлиги ҳамда “таъм-маза” консептини ифода этувчи лексемаларнинг бадиий матнларда, шунингдек, мақола ва маталлардаги структурал моделлари инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида очиб берилганлигига оид натижалари жорийланган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022-йил 26-декабрдаги 03-12-13-5573-сон ма'лумотномаси). Тадқиқот натижаларининг самарадорлиги ва улар асосида ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалиётга татбиқ этилиши юзасидан эришилган ижобий натижалар “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбилар дастури”нинг 35-банди ва иловадаги “Илм-фанга асосланган соҳаларда бандлик” ва “Олий ма'лумотли аёлларнинг бандлиги” номли 52-мақсад индикаторни яратишга доир тавсияларнинг назарий асоси сифатида фойдаланган;
инглиз ва ўзбек тилларида лексик-семантик ва консептуал маъно ва тушунча ўртасидаги “таъм-маза” консептининг лингвомаданий моҳиятини очиб берилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “ОʻЗБЕКИСТОН” телерадиоканали ижодкорлари томонидан Андижон давлат университети тадқиқотчиси “Ассалом Ўзбекистон”, “Юртим жамоли” каби кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 7-майдаги 06-28-790-сон маълумотномаси). Натижада Инглиз ва ўзбек тилларида “там-маза” консептининг когнитив ва лингвомаданий тадқиқи тўғрисидаги маълумотлар юқорида келтирилган дастурларнинг илмий ва амалий жиҳатларини бойитган.илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.