Турсунова Саида Исаковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларининг оғзаки нутқини шакллантириш методикасини такомиллаштириш (синфдан ташқари машғулотлар мисолида)”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (она тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7159.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат педагогика институти, PhD.03/30.07.2024.Ped. 180.01
Илмий раҳбар: Шомирзаев Махматмурод Хурамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. Эшмуминов Асқар Алламуродович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади 4-синф она тилидан синфдан ташқари машғулотларда ўқувчилар оғзаки нутқини шакллантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
она тилидан синфдан ташқари машғулотларда бошланғич синф ўқувчиларининг оғзаки нутқини шакллантириш мазмуни нутқ узвийлигини таъминлаш, фикр қаратилган обектга маълумотларни аниқ ва тушунарли етказиш, тингловчининг диққат-эътиборини тортишга хизмат қилувчи нутқ меъёрларига амал қилишга ўргатувчи машқ ва топшириқларнинг даражаси ва яхлитлигини таъминлашнинг методик тамойиллари асосида аниқлаштирилган;
она тилидан синфдан ташқари машғулотларда ўқувчилар оғзаки нутқини ўстириш модели компонентлари мулоқот фаолиятига адаптация жараёни босқичларини мотивацион, когнитивлик, интегративлик, рефлексивлик мезонлариига мослаш асосида нутқ сўзлаш малакасининг тадрижий ўсиб боришни таъминлаш тизимини дифференциаллаштириш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг она тилидан синфдан ташқари машғулотларида оғзаки нутқини ўстириш методикаси нутқнинг экспрессив, импрессив, лаконик, эпик хусусиятларини шакллантириш жараёнини ўқувчилар ҳиссий ва интеллектуал хусусияларига асосланувчи эмоционал-когнитив фаолияти билан синхрон интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг она тилига оид компетенцияларини ривожлантириш жараёнининг ўқув-услубий таъминоти синфдан ташқари машғулотлар давомида фойдаланиладиган назарий, амалий, кўргазмали методларнинг ўқувчилар оғзаки нутқининг шаклланганлик мезонлари (мотивацион, когнитив, инновацион)га  мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг синфдан ташқари машғулотларда оғзаки нутқини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича қўлга киритилган натижалар асосида:
она тилидан синфдан ташқари машғулотларда бошланғич синф ўқувчиларининг оғзаки нутқини шакллантириш мазмуни нутқ узвийлигини таъминлаш, фикр қаратилган обектга маълумотларни аниқ ва тушунарли етказиш, тингловчининг диққат-эътиборини тортишга хизмат қилувчи нутқ меъёрларига амал қилишга ўргатувчи машқ ва топшириқларнинг даражаси ва яхлитлигини таъминлашнинг методик тамойиллари асосида аниқлаштирилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 6-апрелдаги 187-сонли “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг ДТСларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 24-сентябрдаги 01/11-6-13-сон маълумотномаси). Натижада, она тилидан синфдан ташқари машғулотларучун мўлжалланган методик қўлланмалар мазмуни бойитилган;
она тилидан синфдан ташқари машғулотларда ўқувчилар оғзаки нутқини ўстириш модели компонентлари мулоқот фаолиятига адаптация жараёни босқичларини мотивацион, когнитивлик, интегративлик, рефлексивлик мезонлариига мослаш асосида нутқ сўзлаш малакасининг тадрижий ўсиб боришни таъминлаш тизимини дифференциаллаштириш орқали такомиллаштирилганлигига оид тавсиялардан Термиз давлат университетининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 2019-2022-йилларда бажарилган “Бошланғич таълимда ўқувчилар билимини ўстириш ва умумий ривожлантиришнинг психологик-педагогик аспектлари” мавзусидаги республика илмий-амалий лойиҳанинг бажарилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 89-03-5574-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ёндашув ва натижалар бошлангич синф ўқувчиларнинг оғизаки нутқини шакиллантиришга оид таянч компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг она тилидан синфдан ташқари машғулотларида жамоа олдида нутқ сўзлашга ўргатиш, ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда оғзаки нутқни ривожлантириш модели ишлаб чиқилди ва “Оғзаки нутқ терапияси”, “Нутқ харитаси” “Нутқ учун овозли блок” технологияларини қўллаш тизимини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан Термиз давлат университетининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 2019-2022-йилларда бажарилган 574099-EPP-1-2019-1-IT-EPPKA2-CBHE-SP рақамли PAWER - “Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш”  мавзусидаги  халқаро илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 89-03-5574-сон маълумотномаси) Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг она тилидан синфдан ташқари машғулотларида жамоа олдида нутқ сўзлашув технологиялари тизимини такомиллаштиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг она тилидан синфдан ташқари машғулотларида оғзаки нутқини ўқтириш методикаси жамоа олдида нутқ сўзлашга ўргатиш, адабий талаффузга ўргатиш, сўз бойлигини ошириш, ўзгалар фикридан ўринли фойдаланишга ўргатишга доир “Оғзаки нутқ терапияси”, “Нутқ харитаси” “Нутқ учун овозли блок” технологияларини қўллаш орқали такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Термиз давлат университетининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 2019-2022-йилларда бажарилган “Бошланғич таълимда ўқувчилар билимини ўстириш ва умумий ривожлантиришнинг психологик-педагогик аспектлари” мавзусидаги республика илмий-амалий лойиҳанинг бажарилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 89-03-5574-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг она тилига оид компетенцияларини шакллантиришнинг ўқув-услубий таъминотини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish