Салимова Зебо Кенжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
«Инглиз тилини ўқитишда интенсив методларни қўллаш тизимини такомиллаштириш (Умумий ўрта таълим мактаблари мисолида)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3152.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор, академик.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD03/31.03.2021.Fil.78.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умид Умурзоқович, педагогика фанлари доктори, профессор; Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида инглиз тилини билиш даражасини ривожлантиришда интенсив методларни қўллаш тизимини такомиллаштириш ва илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларига инглиз тилини ўргатиш жараёнида интенсив методлардан фойдаланишнинг назарий асослари шахс психологик ҳолати билан боғлиқ бўлган ҳаракат, эмоционал, сўзларни ўқиш ва ёд олиш, таржима қила олиш каби маълумотларни қабул қилиш ва таассуротларни қайта ишлашга йўналтирилган  психик жараёнлар билан боғлиқлигига кўра аниқлаштирилган;
инглиз тилини ўқитишда кластерли моделнинг натижавий-баҳолаш компоненти мазмунини интенсив фаолияти функсияларини тайёрлов, методик, когнитив, ижодий босқичлари билан фанлараро дискурсив жиҳатдан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни инглиз тилинига ўргатишда ўқув материаллари мазмуни шахснинг тасаввур, хотира, иродавий сифатлар ҳамда ҳаёл каби  психологик компонентларини ременессион ва мантиқий интенсив топшириқлар орқали ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўрганиш жараёнида интенсив методларни қўллаш орқали тил билиш даражасини интенсив топшириқ (машқ бажариш, диалог, монолог, янги сўз ва атамаларни ёд олиш, аудио ва видео топшириқ)лар асосида баҳолаш ҳамда ресептив ва продуктив нутқнинг ривожланганлик мезонлари лингвистик ўқув материаллари билан мувофиқлаштириш орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларига инглиз тилини ўқитишда интенсив методларни қўллаш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларига инглиз тилини ўргатиш жараёнида интенсив методлардан фойдаланишнинг назарий асослари шахс психологик ҳолати билан боғлиқ бўлган ҳаракат, эмоционал, сўзларни ўқиш ва ёд олиш, таржима қила олиш каби маълумотларни қабул қилиш ва таассуротларни қайта ишлашга йўналтирилган  психик жараёнлар билан боғлиқлигига кўра аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялар асосида “Интенсиве Энглиш фор пҳйсиcс студенц” номли ўқув-қўлланма ишлаб чиқилган (Термиз давлат университети ректорининг 2023-йил 23-декабрдаги 509-ПЎ сонли нашр гувоҳномаси). Натижада мазкур таклиф ва тавсиялар «Инглиз тили» фани мазмунини модернизациялаш жараёнида такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарсликлар, методик қўлланмалар мазмунига сингдирилган;
инглиз тилини ўқитишда кластерли моделнинг натижавий-баҳолаш компоненти мазмунини интенсив фаолияти функсияларини тайёрлов, методик, когнитив, ижодий босқичлари билан фанлараро дискурсив жиҳатдан интеграциялаш асосида оид тавсиялардан Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида 574099-ЭПП-1-2019-1-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СП рақамли ПАWЕР - “Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” (2019-2022-йй.) мавзусидаги халқаро лойиҳанинг бажарилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2024-йил 27-февралдаги 1/11-6-13-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ёндашув ва натижалар ўқувчиларнинг инглиз тилини ўргатишга оид таянч компетенсияларини ривожлантиришнинг сифат ва самарадорлигини таъминлаган;
ўқувчиларни инглиз тилинига ўргатишда ўқув материаллари мазмуни шахснинг тасаввур, хотира, иродавий сифатлар ҳамда ҳаёл каби  психологик компонентларини ременессион ва мантиқий интенсив топшириқлар орқали ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан Ўзбекистон Миллийтелерадио компанияси Ўзбекистон телерадио каналининг “Маданий маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 2-мартдаги 56-03-2674-сон маълумотномаси). Натижада, «Инглиз тили» фанини ўқитиш ва умумий ўрта таълим мактабларида инглиз тилини ўқитишда интенсив методларни қўллаш тизимини такомиллаштириш самарадорлигининг ортишига эришилган;
инглиз тилини ўрганиш жараёнида интенсив методларни қўллаш орқали тил билиш даражасини интенсив топшириқ (машқ бажариш, диалог, монолог, янги сўз ва атамаларни ёд олиш, аудио ва видео топшириқ)лар асосида баҳолаш ҳамда ресептив ва продуктив нутқнинг ривожланганлик мезонлари лингвистик ўқув материаллари билан мувофиқлаштириш орқали аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларга интенсив методлар асосида инглиз тилини ўқитишда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2024-йил 27-февралдаги 1/11-6-13-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган дастурий тавсиялар асосида ўқувчиларга интенсив методлар асосида инглиз тилини ўқитишда ресептив ва продуктив нутқнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish