Sha Ruланинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта Осиё ва Хитой прерия адабиётининг қиёсий таҳлили (Чингиз Айтматов ва Чжан Ченчжи асарлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4240.
Илмий раҳбар: Арустамян Яна Юревна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Икрамханова Фируза Икрамовна, филология фанлари доктори, профессор; Хошимова Сабоҳат Абдуллаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўрта Осиё ва Хитойдаги прерия адабиётининг ўхшаш ва фарқли томонларини солиштириш, уйғунлик ва тафовутга сабаб бўлган тарихий-маданий омилларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Прерия адабиёти” ўзига хос адабий йўналиш сифатида қуйидаги жиҳатлар: 1) “инсон-табиат” муносабати ва шахснинг ахлоқий тамойилларига эътибор; 2) 1) “инсон-табиат” муносабати ҳамда шахсларнинг ахлоқий тамойиллари ҳақида мулоҳаза юритиш; 2) “шахсий ўзликни” англаш ва инсон тақдирига қизиқиш йўлидаги миллий ўзига хослик муаммоси ва эскирган идентификация асосларини ўзгартириш; 3) образли тафаккур ва табиат гўзаллиги ўртасидаги муносабат; 4) диний тамойиллар билан шартланган бир авлоднинг кейинги авлод олдидаги маънавий жавобгарлиги масъулияти масалаларига асосланган ҳолда фарқланган;
Қирғизистон ва Хитой муаллифлари – Чингиз Айтматов ва Чжан Ченчжи ижодини таҳлил қилиш орқали кўчманчи маданиятнинг ўзига хос табиатини ва муаллифлар мансуб оламнинг миллий манзарасини акс эттиришнинг ўзига хослиги очиб берилган;
Ч. Айтматов ва Ч. Ченчжи асарларидаги ўхшаш мавзулар (экологик фикрлар, аёл образлари ва ма'навий ватанга интилиш) ижтимоий ва маданий жиҳатдан шартланганлиги исботланган;
Ч. Айтматов ва Ж. Ченчжи асарларида Ўрта Осиё ва Хитой даштларида яшовчи одамларнинг тафаккури ва дунёқарашининг ўзига хос хусусиятлари акс этиши асослаб берилди, яъни ҳаёт қийинчиликларига дуч келганда вазиятга турлича ёндашиш (ҳақиқат учун қурбонлик қилиш ёки воқеликни борича қабул қилиш), ҳукмрон маданиятга ва муаллифлар мансуб бўлган ўз маданиятига нисбатан турлича муносабатда бўлиш (бошқа аёлни севиш ёки севгилиси ҳажрида куйиш) ва замонавий дунёнинг маънавий-ахлоқий инқирозига ечим топишга бўлган турли ёндашувлар (янги ватан қуриш ёки ўзликни топиш ва уни тиклаш) далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулосалар ва тавсиялар асосида:
“Прерия адабиёти”ни ўзига хос адабий йўналиш сифатида фарқлаш ва тавсифлаш билан боғлиқ хулосалар қуйидаги ўзига хос жиҳатлардан келиб чиққан ҳолда: 1) “инсон-табиат” муносабати ва шахснинг ахлоқий тамойилларига эътибор; 2) 1) “инсон-табиат” муносабати ҳамда шахсларнинг ахлоқий тамойиллари ҳақида мулоҳаза юритиш; 2) “шахсий ўзликни” англаш ва инсон тақдирига қизиқиш йўлидаги миллий ўзига хослик муаммоси ва эскирган идентификация асосларини ўзгартириш; 3) образли тафаккур ва табиат гўзаллиги ўртасидаги муносабат; 4) диний тамойиллар билан шартланган бир авлоднинг кейинги авлод олдидаги маънавий жавобгарлиги масъулияти масалаларига оид хулосалар № 598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “Ўрта Осиё ва Хитой университетлари орасида билим айирбошлаш тизимини яратиш” (УНИCАC) халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024 йил 21-январдаги 04/11-687-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа оламнинг икки миллий манзарасини акс эттириш ҳамда матн қийматини белгилаш билан боғлиқ зарур маълумотлар билан бойитилган;
Қирғизистон ва Хитой муаллифлари – Чингиз Айтматов ва Чжан Ченчжи ижодини таҳлил қилиш орқали кўчманчи маданиятнинг ўзига хос табиатини ва муаллифлар мансуб оламнинг миллий манзарасини акс эттиришнинг ўзига хослиги аниқланган хулосалардан № 598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “Ўрта Осиё ва Хитой университетлари орасида билим айирбошлаш тизимини яратиш” (УНИCАC) халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024 йил 21-январдаги 04/11-687-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа юқоридаги маълумотлардан маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш ва олий таълимни интернализациялаш учун тегишли материалларни шакллантиришга эришилган;
Ч. Айтматов ва Ч. Ченчжи асарларидаги ўхшаш мавзулар (экологик фикрлар, аёл образлари ва маънавий ватанга интилиш) ижтимоий ва маданий жиҳатдан шартланганлиги исботланган илмий хулосалари № ЁА-1-06 “Таржимонларнинг касбий таълими сифатини назорат қилишни ташкил этишга малакавий ёндашув” амалий лойиҳасига киритилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024 йил 21-январдаги 04/11-688-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа миллий қадриятларга оид лексикани таржима қилиш муаммосини ечиш учун тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Ч. Айтматов ва Ж. Ченчжи асарларида Ўрта Осиё ва Хитой даштларида яшовчи одамларнинг тафаккури ва дунёқарашининг ўзига хос хусусиятлари акс этиши ҳақидаги маълумотлардан Тошкент давлат шарқшунослик университети қошидаги Ўзбек-хитой Конфуций институтида хитой адабиёти дарсларида фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университети қошидаги Ўзбекистон-Хитой Конфуций институтининг 2024-йил 17-апрелдаги 90/24-сон маълумотномаси). Натижада қирғиз ва мўғул маданиятининг Ч. Айтматов ва Ж. Ченчжи бадиий асарларида акс этишига оид маълумотлар ўқувчилар билимини бойитишга ва таржимада маданиятлараро компетенцияни ривожлантиришга ёрдам берган.