Расулов Нормурод Атакуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида реалис/ирреалис ҳодисасининг ифодаланиши”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2602.
Илмий раҳбар: Мирсанов Ғайбулла Қулмуродович, филология фанлари доктори, (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Шокиров Шерали Иброҳимович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида реалис/ирреалис ҳодисасини лексик-семантик, грамматик, прагматик ҳамда лингвокогнитив жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида реалис/ирреалис ҳодисасини ташкил қиладиган грамматик (модал феъллар, модал сўзлар, ўзбек тилида тўлиқсиз феъллар) ҳамда лексик воситаларнинг (баъзи киритма сўз ва иборалар) нутқда фаоллашуви орқали мазкур ҳодисанинг функсионал-семантик майдонини ҳосил қилиши аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида реалис/ирреалис ҳодисасини ташкил қилувчи бирликларнинг луғавий маънолари, гап қурилмасида намоён бўладиган маънолар инсон тафаккури билан боғлиқ лингвокогнитивлик маҳсули эканлиги очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида реалис/ирреалис ҳодисасини ташкил қилувчи лексик бирликларнинг (инглиз тилида: пробаблй, перҳапс, ундоубтедлй, натураллй; ўзбек тилида: мабодо, балки, мумкин, афтидан, кўринишича, ўхшаш, каби, муболағасиз, ҳолбуки, ҳаттоки, шубҳасиз, шубҳа туғдирмасдан, шак-шубҳасиз, бешак, бегумон, модомики, эҳтимол, балки, табиийки, табиий ҳолда, табиатан, хусусан, албатта, турган гап, ўзидан-ўзи, ўз-ўзидан, шунчаки) матндаги воқеликни аниқ ёки ноаниқликка ишора вазифасини ўташи исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги реалис/ирреалис ҳодисасини ташкил қилувчи бирликларнинг семантикасини воқелантириш билан боғлиқ эканлигини далилловчи алломорф ҳамда изоморф хусусиятлари, қиёсланаётган тилларда реалис/ирреалис ҳодисасининг ифодаланишига кўра лексик-грамматик категориал тавсифи каби мезонлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида реалис/ирреалис ҳодисасини чоғиштирма аспектда тадқиқ қилиш асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида реалис/ирреалис ҳодисасини ташкил қиладиган грамматик (модал феъллар, модал сўзлар, ўзбек тилида тўлиқсиз феъллар) ҳамда лексик воситаларнинг (баъзи киритма сўз ва иборалар) нутқда фаоллашуви орқали мазкур ҳодисанинг функсионал-семантик майдонини ҳосил қилишига оид илмий-назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан амалга оширилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 7-сентябрдаги 354/02-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида яратилган электрон модулларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги реалис/ирреалис ҳодисасига оид маълумотлар базасининг электрон ресурсларини такомиллаштиришда қўл келган;
инглиз ва ўзбек тилларида реалис/ирреалис ҳодисасини ташкил қилувчи бирликларнинг луғавий маънолари, гап қурилмасида намоён бўладиган маънолар инсон тафаккури билан боғлиқ лингвокогнитивлик маҳсули эканлигига оид илмий-назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 7-сентябрдаги 357/02-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчи ва талабаларнинг чоғиштирма тилшунослик, қиёсий типология, тилшуносликнинг долзарб масалалари, тилшунослик назарияси, дискурсив таҳлил, когнитив тилшунослик борасидаги билимларини ошириш ҳамда таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш ва халқаролаштириш мақсадида яратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда мазкур тадқиқот ишидаги таҳлил натижалари янги ёндашувлар сифатида хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларида реалис/ирреалис ҳодисасини ташкил қилувчи лексик бирликларнинг (инглиз тилида: пробаблй, перҳапс, ундоубтедлй, натураллй; ўзбек тилида: мабодо, балки, мумкин, афтидан, кўринишича, ўхшаш, каби, муболағасиз, ҳолбуки, ҳаттоки, шубҳасиз, шубҳа туғдирмасдан, шак-шубҳасиз, бешак, бегумон, модомики, эҳтимол, балки, табиийки, табиий ҳолда, табиатан, хусусан, албатта, турган гап, ўзидан-ўзи, ўз-ўзидан, шунчаки) матндаги воқеликни аниқ ёки ноаниқликка ишора вазифасини ўташига оид маълумотлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган Темпус Прожеcт 544161- ТЕМПУС-1-2013-1-УК-ТЕМПУС-ЖПCР Астон Университй ДеТЕЛ “Девелопинг тҳе Теачинг оф Эуропеан ЛангуаГЭС: Модернизинг Лангуаге Теачинг тҳроугҳ тҳе девелопмент оф блендед Мастерс Программес” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 20-сентябрдаги 562/02-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларида реалис/ирреалис ҳодисасининг ифодаланиши бўйича эришилган хулосалар ва ишлаб чиқилган тавсиялар институтнинг ўқув жараёнини ва мазкур халқаро лойиҳанинг амалий жиҳатларини такомиллаштириш имконияти кенгайган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги реалис/ирреалис ҳодисасини ташкил қилувчи бирликларнинг семантикасини воқелантириш билан боғлиқ эканлигини далилловчи алломорф ҳамда изоморф хусусиятлари, қиёсланаётган тилларда реалис/ирреалис ҳодисасининг ифодаланишига кўра лексик-грамматик категориал тавсифи маълумотларидан Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси ҳамкорлигида тайёрланган ҳамда Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2023-йил 4-сентябр санасида эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 9-сентябрдаги 01-07/299-сон маълумотномаси). Натижада, телерадио кўрсатувлар учун тайёрланган материаллар янги назариялар асосида мазмунан бойитилган.