Латипов Азиз Акбаралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий инглиз ва ўзбек тилларида фазавий семантикани ифодаловчи воситалар”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil1375.
Илмий раҳбар: Ризаев Баходир Хайдарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01.
Расмий оппонентлар: Даниева Майсара Джамаловна, филология фанлари доктори, профессор; Мусаев Абиш Абилказиевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади қардош бўлмаган инглиз ва ўзбек тилларида фаза семасига эга бўлган феълларни таснифлаш, шунингдек, инглиз тилидаги фаза маъноларини ифодаловчи воситаларни ўзбек тилига таржима қилиш усулларининг турли йўлларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фаза категориясининг семантик хусусиятлари ҳамда турлари, аспект (вид, тур), ва ҳаракат тарзи категорияси билан чамбарчас боғланганлиги, аспектологияда алоҳида универсал семантик категория сифатида тутган ўрни, ифодалаш воситаларининг хилма-хиллиги, яъни лексик, морфологик (синтетик), синтактик (аналитик) бўлиши очиб берилиб, бунда фазавий қийматлар “ички” ва “ташқи” бўлиши исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларида бошланғич фаза маънолари (инглиз тилида: то бегин, то старт, то cомменcе, ўзбек тилида: бошламоқ), давомийлик фаза маънолари (инглиз тилида: то кееп, то cонтинуе, ўзбек тилида: давом этмоқ (эттирмоқ), давом қилмоқ, чўзилмоқ), якуний фаза маънолари (инглиз тилида: то финиш, cеасе, то стоп, энд, терминате, қуит ва ўзбек тилида: битмоқ, битирмоқ, босмоқ, бостирмоқ, бузмоқ, бўлмоқ, кесмоқ, қолмоқ, охирламоқ, охирлашмоқ, сўнмоқ, тамомламоқ, ташламоқ, тинмоқ, тугамоқ, тугатмоқ, тўхтамоқ, тўхтатмоқ, узмоқ, узилмоқ, ўтмоқ) ҳамда уларнинг субкатегорияларини ифодаловчи феъллар мавжудлиги аниқланган;
иккала тилда ҳам фаза семасига эга бўлган феъллар ва турли бирикмалар: қўшма феъллар, от-феъл бирикуви ва феълли аналитик конструксиялар, “соф” ва “аралаш” хусусиятларни ифодалаши мумкинлиги исботланган;
иккала тилда ҳам ҳар қайси фаза семантик майдони ўз ичига бир нечта субкатегориал белгиларини қамраб олиши ва якуний фаза энг кўп қиррали бўлиб, натижавийлик, тўла бажарилиш, тугалланганлик, вақтинчалик тўхталиш, охирига яқинлашиш каби маънолар билан изоҳланганлиги очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий инглиз ва ўзбек тилларида фазавий семантикани ифодаловчи воситалар мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари асосида:
инглиз тилидаги фаза маъноларининг ўзбек тилига узатилиш усуллари таҳлил қилинар экан, икки тилдаги фаза қийматларини шакллантирувчи омилларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари аниқланган тадқиқот натижалари нафақат синтаксис, семантика, лексикология ва грамматика фанлари учун аҳамиятли бўлиб, балки қардош бўлмаган иккала тилнинг умумий тамойилларини белгилаш имконини ҳам яратганлигига оид хулосалардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 14-февралдаги 336/02-сон маълумотномаси). Натижада қиёсий тилшунослик (структур, лексик - семантик ўзига хосликлар), аспектуаллик (аспект, фазавийлик, ҳаракат тарзи категориялари) фанларининг ривожланишига таъсир этиши каби коʻплаб фанлар доирасида манба хизматини оʻташга асос бўлиши кераклигига эришилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги фаза семасига эга бўлган феъллар ва уларнинг бирикмалари семантик жиҳатдан “соф” ва “аралаш” гуруҳларга ажратилиб, уларнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланган таҳлил функсионал-семантик майдондаги муносабатлар билан боғлиқ ҳолда амалга оширилган бўлиб, натижада инглиз ва ўзбек тилларидаги фазавий воситаларнинг семантик ва лексик маъноларининг юзага чиқиш омилларига оид назарий имкониятлар хусусидаги назарий хулосалар икки тилдаги фазавий феълларнинг шаклланиши ва ривожланишига доир муҳим илмий ёндашувларни аниқлашга имкон беришга оид назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури 2014-2016 йилларга мўлжалланган Темпус Прожеcт 544161-ТЕМПУС-1-2013-1-УК-ТЕМПУСЖПCР Астон Университй ДеТЕЛ “Девелопинг тҳе Теачинг оф Эуропеан ЛангуаГЭС: Модернизинг Лангуаге Теачинг тҳроугҳ тҳе девелопмент оф блендед Мастерс Программес” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 14-февралдаги 341/02-сон маълумотномаси). Натижада фаза маъноларининг ифодаланиш моделларга таснифланиши, ўзаро қиёсий тарзда фаза маънолари усулларини ишлаб чиқилганлиги билан чуқур ўрганишга хизмат қилиши кўзда тутилган;
инглиз ва ўзбек тилларида фазавий семантикани ифодаловчи воситалар бўйича эришилган илмий натижалар шуни кўрсатадики, ҳар икки тилнинг фаза семасини ифодаловчи феъллари ва уларнинг бирикмалари ўзига хос грамматик ва лексик хусусиятларидан Европа иттифоқининг Эрасмус+дастури модулидаги матнларнинг ижтимоий-сиёсийлик белгилари билан боғлиқ масалаларни ёритилиши ҳамда уларнинг социолингвистик аспектлардаги таҳлилларини изоҳлашга оид назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа иттифоқининг Эрасмус+дастури 58545-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” грант лойиҳаси доирасида диссертациянинг таклиф ва тавсияларидан фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 14-февралдаги 349/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган модулдаги ижтимоий-сиёсий лексиканинг публицистик матнда воқеяланишида тилнинг ривожланиш қонуниятларига бўйсуниши ҳамда аудитория томонидан ушбу қонуниятларга тегишли муносабатни шакллантиришга эришилган;
замонавий инглиз ва ўзбек тилларида фазавий семантикани ифодаловчи воситалар нуқтаи назаридан ўрганилган ишда илгари сурилган технологиялар бўйича эришилган натижа ва хулосаларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил март - апрел ойлари давомида эфирга узатилган “Инглиз тили сабоқлари” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 19-февралдаги 01-07/47-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида фазавий семантикага оид диссертация материаллари кўрсатувни инглиз тили сўзлашув нутқи соҳасидаги энг янги тадқиқотлар билан бойитишга ҳамда илгари сурилган муҳим илмий маърифий аҳамиятга эга тавсияларидан кейинги кўрсатувларда ҳам фойдаланиш кўзда тутилган.