Қурбанова Гулбаҳор Сафаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нурали Қобулнинг қиссачиликдаги бадиий маҳорати”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil1419.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Баҳодир Нурметович филология фанлари доктори, профессор, Насруллаев Элмурод Жумабоевич филология фанлари доктори (ДСc), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Нурали Қобул қиссаларида маҳаллий колорит, психологик тасвир, давр, шароит, қаҳрамон, инсон билан табиат муносабатини, фолклоризмлардан фойдаланиш маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Нурали Қобулнинг “Салом, тоғлар”, “Буғдой пишиғига етмаганлар” қиссаларида ақл-идрок, руҳиятга оид маънавий-ахлоқий, инсон ва жамият ўртасидаги зиддият, ёлғизлик, масъулийат, беғамлик каби ижтимоий-фалсафий муаммоларнинг акс этиши ҳамда урф-одат, тарбия билан боғлиқ маҳаллий колорит, муҳит ва характерлараро драматик коллизиялар тасвири аниқланган;
ёзувчи қиссаларида муаллиф образи, муаллиф нутқи, ёзувчи тасвир услубидаги тарихий воқеликка таяниш, қаҳрамон қиёфасини бадиий тил орқали мужассамлаштириш, психологик ҳолатни драматик тарзда берилиши ҳамда “Ойқор”, “Сангзор” каби асарларидаги ҳаётий ва хаёлий воқелик асосининг сиқиқлик, соддалик, анъанавийликдаги композицион қурилиши очиб берилган;
ёзувчининг “Тубсиз осмон”, “Яшашга кечикма” каби илк қиссаларида анъанавий тенденсия кўзга ташланса, унинг кейинги ўн йилликдаги “Жоҳиллик ва қотиллик”, “Тантанадан кейинги кун” қиссаларида модернизмнинг мантиқсиз, мураккаб абсурд консепсияси, ўйноқи шаклнинг жанрга синтезлашувига оид постмодернизм хусусиятлари аниқланган;
адиб ижодий индивидуаллигини таъминлашда халқ оғзаки ижодининг ибора, матал, мақол, эртак, ривоят, афсона, олқиш, қарғиш каби жанрларидан ва образ руҳиятидаги эврилишлар, галлюцинацион ҳолатлар, келажак башорати, қиёфалар янгиланиши сингари туш мотиви тасвирларидан унумли фойдаланганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нурали Қобулнинг қиссачиликдаги бадиий маҳорати тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Нурали Қобулнинг “Салом, тоғлар”, “Буғдой пишиғига етмаганлар” қиссаларида ақл-идрок, руҳиятга оид маънавий-ахлоқий, инсон ва жамият ўртасидаги зиддият, ёлғизлик, масъулийат, беғамлик каби ижтимоий-фалсафий муаммоларнинг акс этиши ҳамда урф-одат, тарбия билан боғлиқ маҳаллий колорит, муҳит ва характерлараро драматик коллизиялар тасвиридаги хулосалардан ПЗ-20170927147 “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 6-майдаги 04/1-1179-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий, таҳлилий маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
ёзувчи қиссаларида муаллиф образи, муаллиф нутқи, ёзувчи тасвир услубидаги тарихий воқеликка таяниш, қаҳрамон қиёфасини бадиий тилда мужассамлаштирган ўринлар намоён бўлган “Ойқор”, “Сангзор” каби асарларидаги ҳаётий ва хаёлий воқелик асосининг бирлашиш ва тизимлашишдаги композицион қурилиши очиб берилганлиги каби хулосалардан Ф3-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожланлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида белгиланган асосий вазифаларни бажаришда амалий фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали 2024-йил 15-апрелдаги 161-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида нашр қилинган ўқув материалларининг манбалар билан бойитилишига эришилган;
ёзувчининг “Тубсиз осмон”, “Яшашга кечикма” каби илк қиссаларида анъанавий тенденсия кўзга ташланса, унинг кейинги ўн йилликдаги “Жоҳиллик ва қотиллик”, “Тантанадан кейинги кун” қиссаларида модернизмнинг мантиқсиз, мураккаб абсурд консепсияси, ўйноқи шаклнинг жанрга синтезлашувига оид постмодернизм хусусиятларидан телевидение дастурлари ссенарийларини тайёрлашда унумли фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2023-йил 14-11/536-сон маълумотномаси). Натижада телевидение ссенарийлари ахлоқий-маънавий, ижтимоий-фалсафий таҳлиллар, зиддиятларнинг бола, ўсмир, инсон тақдирига таъсири ҳақидаги фикр-мулоҳазалар билан бойиган.