Абдуманнатова Нафиса Абдумажит қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Ҳотамнома” асарининг лингвофолклористик тадқиқи (“Ҳотамномайи туркий” асари мисолида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2805.
Илмий раҳбар: Шомусаров Шорустам Гиясович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Махмараимова Шоҳиста Тўхташевна, филология фанлари доктори, профессор; Жуманазарова Гулжаҳон Умрзоқовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади “Ҳотамнома” асарини лингвистик ва линвофолклористик таҳлил тамойиллари асосида фолклоршунослик ва лингвофолклористика бўлимларининг ўзаро муносабатини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ҳотамнома” асари матни фолклор жанрлари, халқ поетик нутқининг ҳудудий хосланиши ва ижрочи идеолектига хос лисоний бирликлар орқали очиб берилиб, асар тили ва услуби, фолклорга оид тил элементлари ҳамда маданий контекстида урф-одатлар, қадриятлар, миллий-ментал хусусиятлар устуворлик қилиши исботланган;
“Ҳотамнома” асаридаги лингвофоклористик атрибутлар уч, етти, тўққиз, қирқ каби сеҳрли рақамлар; жин, ажина, пари, дев каби мифологик образлар кўҳи Нидо, дашти Ҳувайдо, шаҳри Яман, вақти зулмат, субҳи содиқ, посила каби макон-замон муносабатини ифодаловчи бирликлар асосида далилланган;
“Ҳотамнома” матнида нутқда прагматик қисқалик ва аниқликни ифодаловчи лаконизмлар метафоралар, паремиялар, топишмоқлар, импликация, парселляцион қурилма каби воситалар орқали; фикрлаш мантиғининг бузилиши ҳисобланган алогизмлар эса мантиқсиз қиёслар, миқдор аниқлиги ва ҳаракат қилиш мантиғининг бузилиши каби усуллар орқали намоён бўлиши лингвофолклористикага хос ҳодиса эканлиги аниқланган;
“Ҳотамнома” асарида жами 218 та сўзга изоҳ берилган бўлиб, уларнинг 97 таси форсча-тожикча, 68 таси арабча, 53 таси туркий ва бошқа тилларга оид сўзларни ташкил қилиши, айрим ўринларда муайян сўз саъй, жунбуш, ақд, нико каби ҳам арабча, ҳам форсча-тожикча, ҳам туркий вариантларда қўлланилиши мисоллар асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Ўзбек тилида “Ҳотамнома” асари тилини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ҳотамнома” асари матни фолклор жанрлари, халқ поетик нутқининг ҳудудий хосланиши ва ижрочи идеолектига хос лисоний бирликлар орқали очиб берилиб, асар тили ва услуби, фолклорга оид тил элементлари ҳамда маданий контекстида урф-одатлар, қадриятлар, миллий-ментал хусусиятлар устуворлик қилиши ҳақидаги таҳлил тамойилларидан 2021–2023-йилларда бажарилган Ф3-201912258. “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 19-сентябрдаги 01/10-1844-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформаси” материалларининг мукаммаллиги таъминланган;
“Ҳотамнома” асарида жами 218 та сўзга изоҳ берилган бўлиб, уларнинг 97 таси форсча-тожикча, 68 таси арабча, 53 таси туркий ва бошқа тилларга оид сўзларни ташкил қилиши, айрим ўринларда муайян сўз саъй, жунбуш, ақд, нико каби ҳам арабча, ҳам форсча-тожикча, ҳам туркий вариантларда қўлланилиши, шунингдек, асардаги лингвофоклористик атрибутлар уч, етти, тўққиз, қирқ каби сеҳрли рақамлар; жин, ажина, пари, дев каби мифологик образлар кўҳи Нидо, дашти Ҳувайдо, шаҳри Яман, вақти зулмат, субҳи содиқ, посила каби макон-замон муносабатини ифодаловчи бирликлар асосида ўрганилишидан 2017–2021-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030. “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал грант лойиҳасида (асосан чоп этган мақолаларидан) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 11-октябрдаги 01/102366 -сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияси лингвистик, лингвостатистик, диалектологик, лингвогеографик, лингвомаданий нуқтайи назардан бойитилган;
“Ҳотамнома” матнида нутқда прагматик қисқалик ва аниқликни ифодаловчи лаконизмлар метафоралар, паремиялар, топишмоқлар, импликация, парселляцион қурилма каби воситалар орқали; фикрлаш мантиғининг бузилиши ҳисобланган алогизмлар эса мантиқсиз қиёслар, миқдор аниқлиги ва ҳаракат қилиш мантиғининг бузилиши каби усуллар орқали намоён бўлиши лингвофолклористикага хос ҳодиса эканлиги ҳақидаги фактик далиллардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Жамият барқарорлигини таъминлашда ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг инновацион омиллари” мавзусида 2021-йилда бажарилган 07-рақамли грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2023-йил 21-ноябрдаги маълумотномаси). Натижада жамият барқарорлигини таъминлашда ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг инновацион омиллари ўзбек фолклоршунослигининг янги манбалар билан бойитилган.