Ходжакулова Феруза Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тиллардаги диншунослик терминларининг лексик-семантик хусусиятлари (исломшунослик терминлари мисолида)”, 10.00.06- Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fil1673.
Илмий раҳбар: Палуанова Халифа Дарибаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Сиддиқова Ирода Абдузуҳуровна, филология фанлари  доктори, профессор; Султонова Шоҳиста Муҳаммаджановна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги исломшунослик терминларининг лексик-семантик ва структур хусусиятларини аниқлашдан  иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
семантик-мантиқий мезон асосида исломшуносликка оид терминларнинг лексик-семантик гуруҳларидаги лексик-семантик кичик бирлашмалар-микрогуруҳларни  ишлаб чиқиш орқали терминларнинг лисоний шакли, маъноси, вазифаси ҳамда лисоний ва нолисоний белгилари асосида соҳа терминологиясида ядровий ҳамда периферик гуруҳлар типологияси аниқланган;
исломшуносликка оид терминологик луғатларда бевосита ва билвосита «исломшуносликка хос» яхлитловчи сема асосида бирлашган сўз, шакл ва бирикма терминларни бир термин-лексемага тенглаштирилган ҳолда “хусусийлик-умумийлик” тамойилига асосан изоҳлашда таржимада терминларнинг структурал номувофиқлигини инобатга олиш зарурати исботланган;
ўзбек ва инглиз тиллари исломшунослик терминларининг структуравий, семантик ва синтактик мотивлашганлиги, маъно кенгайиши, маъно торайиши, метафора ва метонимия асосида юзага келиши, терминлараро синонимия, антонимия ҳамда омонимия каби лисоний хусусиятлари лексикографик аспектда очиб берилган;
араб тилидан ўзлашган исломшунослик терминларининг семантик ўзгаришига хос бўлган маъно кенгайишининг инглиз тилига нисбатан ўзбек тилига хос экани луғавий жиҳатдан ривожланган араб тили лексикасининг полисемантик хусусиятига боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида исломшуносликка оид терминлари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
семантик-мантиқий мезон асосида исломшуносликка оид терминларнинг лексик-семантик гуруҳларидаги лексик-семантик кичик бирлашмалар-микрогуруҳларни ишлаб чиқиш орқали терминларни лисоний шакли, маъноси, вазифаси ҳамда лисоний ва нолисоний белгилари асосида соҳа терминологиясида ядровий ҳамда периферик гуруҳлар типологиясига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази илмий-ижодий гуруҳи томонидан 2022-йилда нашр қилинган “Анъаналар: ўтмиш ва бугун” номли рисоласининг мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2023-йил 6-февралдаги 08-17/115-сон маълумотномаси). Натижада диний маросимлар, урф-одатлар, анъаналар, диний иншоотлар, шунингдек, қадимги осори-атиқалар ҳақида берилган илмий маълумотларнинг мукаммаллашуви ва конкретлашувига асос бўлган;
исломшуносликка оид терминологик луғатларда бевосита ва билвосита “исломшуносликка хос” яхлитловчи сема асосида бирлашган сўз, шакл ва бирикма терминларни бир термин-лексемага тенглаштирилган ҳолда “хусусийлик-умумийлик” тамойилига асосан изоҳлашда таржимада терминларни структурал номувофиқлигини инобатга олиш заруратига оид хулосалардан исломшунослик йўналиши талабалари учун яратилган “Мануал ин Энглиш лангуаге он спеcиализатион” (Исломшунослик йўналиши (2 курс) талабаларига хорижий тил (инглиз тили) фанини ўқитиш учун мўлжалланган) ўқув қўлланма (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим  Вазирлигининг 2020-йил, 28-декабрдаги 676-сон буйруғи) ҳамда “Энглиш Фор Спеcифиc Пурпосес И, ИИ” cоурсебоок (фор студенц мажоринг религиоус студй) (Соҳага оид инглиз тили, исломшунослик йўналиши талабалари учун мўлжалланган) дарслигини (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим  Вазирлигининг 2022-йил, 25-ноябрдаги 388-сон буйруғи) тайёрлашда фойдаланилган. Натижада дарслик ва ўқув қўлланмада келтирилган исломшунослик ва исломшуносликка оид терминлар лисоний, социал-маданий ва ижтимоий ўзгаришлари бўйича бойиган, турли лингвомаданиятларга хос ибораларни расмийлаштиришга хизмат қилган;
араб тилидан ўзлашган исломшунослик терминларининг семантик ўзгаришига хос бўлган маъно кенгайишининг инглиз тилига нисбатан ўзбек тилига хос эканлиги луғавий жиҳатдан ривожланган араб тили лексикасининг полисемантик хусусиятига оид хулосалардан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида инглиз тили фанидан қўшимча дарслик сифатида фойдаланилган  “Энглиш Фор Спеcифиc Пурпосес И, ИИ” cоурсебоок (фор студенц мажоринг религиоус студй) дарслиги ҳамда “Исломшунослик йўналиши (2 курс) талабаларига хорижий тил (инглиз тили) фанини ўқитиш учун мўлжалланган ўқув қўлланма”ни тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2023-йил 12-январдаги 5044-сон маълумотномаси). Натижада дарслик ва ўқув қўлланмада келтирилган материаллар талабаларнинг тил ўрганишга бўлган қизиқишларини оширишга, ўзбек ва инглиз тилларининг бой имкониятларини намойиш этишга ва талабаларнинг мутахассисликларига оид терминларни осон ўзлаштиришга эришишларига ёрдам берган;
ўзбек ва инглиз тиллари исломшунослик терминларининг структур ҳамда семантик ва синтактик мотивлашганлиги, маъно кенгайиши, маъно торайиши, метафора ва метонимия асосида юзага келиши, терминлараро синонимия, антонимия ҳамда омонимия каби лисоний хусусиятларига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалида эфирга узатиладиган “Бобосўз”, “Миллий таълим” каби кўрсатувларнинг мавзусини ёритишда кенг фойдаланилган. Натижада исломшуносликка оид терминлар таҳлили кўрсатув лавҳаларининг мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали давлат муассасасининг 2023-йил 1-мартдаги 02-03/40-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз тилларидаги исломшунослик терминларининг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг тилда акс этиш жараёнлари тўғрисида миллий аудиториянинг хабардорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish