Юлбарсова Хуршида Абдуллажоновна
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак социологларда ижтимоий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик механизмини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Ped504.
Илмий маслаҳатчи Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Пазилова Меруерт Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори; Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Содиқова Шохида Марҳабоевна, социология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак социологларда ижтимоий компетентликни ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак социологларнинг ижтимоий компетентлигини ривожлантириш тузилмаси когнитив, мотивацион-шахсий, фаолиятли, воситали, рефлексив компонентларнинг “шахс – жамият”, “шахс – шахс” ва “шахс – профессионал муҳит” билан богʻлиқ компетенцияларнинг амалий, мослашувчан, интегратив, йўналтирувчи, мақомли, ролли функциялар билан қайта алоқаси идентивлигини қатъий белгилаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак социологларда ижтимоий компетентликни ривожлантириш мазмуни фанлараро, фан ичида, шахслараро, шахсий интеграцияга мувофиқ социологик фанлардан ўқув материалларини хронологли, муаммоли, циклли кўринишда, горизонтал ва вертикал йўналишларда интеграллаштириш жараёнини моделлаштириш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак социологларда ижтимоий компетентликни ривожлантириш моделининг ташкилий-дидактик компоненти социологик тадқиқотчилик, кейс, ижодий, ақлий ҳужум, лойиҳалаш, ишбилармонлик, ролли ва интерфаол ўйинлар каби ўқитиш стратегияларини мақсадли йўналтирилган тарзда аудитория ва аудиториядан ташқари машгʻулотларда инклюзив қўллаш тактикасини бевосита ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
лойиҳавий таълим ва ишбилармонлик ўйинлари орқали бўлажак социологларда ижтимоий компетентликни ривожлантиришнинг дидактик тизими изланувчан фаолият характери ва устивор методларга кўра тадқиқий, ижодий ва информацион турдаги ўқув лойиҳалари интеграциясига мувофиқ етти босқичли социологик тадқиқотни лойиҳалаш, социодраммаларни ўтказиш алгоритмини ишлаб чиқиш ва дастурий пакетлаш орқали такомиллаштирилган;
ахборот технологиялари воситасида бўлажак социологларда ижтимоий компетентликни ривожлантириш механизми маълумотлар базасини шакллантириш, саволлар билан ишлаш, диаграммалар тузиш каби социологик тадқиқот маълумотларини қайта ишлаш жараёнларини рақамлаштиришга йўналтирилган “эдусоcиал.уз” платформасини яратиш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак социологларда ижтимоий компетентликни ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак социологларнинг ижтимоий компетентлигини ривожлантириш тузилмасини когнитив, мотивацион-шахсий, фаолиятли, воситали, рефлексив компонентларнинг “шахс – жамият”, “шахс – шахс” ва “шахс – профессионал муҳит” билан богʻлиқ компетенцияларнинг амалий, мослашувчан, интегратив, йўналтирувчи, мақомли, ролли функциялар билан қайта алоқаси идентивлигини қатъий белгилаш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 60111000 – Социология таълим йўналиши учун “Оила ва гендер социологияси” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи, 828271-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак социологларнинг фамилистик ва гендер компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак социологларда ижтимоий компетентликни ривожлантириш мазмунини фанлараро, фан ичида, шахслараро, шахсий интеграцияга мувофиқ социологик фанлардан ўқув материалларини хронологли, муаммоли, тциклли кўринишда, горизонтал ва вертикал йўналишларда интеграллаштириш жараёнини моделлаштириш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 70920101 – Ижтимоий иш магистратура мутахассислиги учун “Ногиронлик социологияси” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-декабрдаги ПҚ-61-сон Қарори асосида молиявий ва академик мустақиллик берилган Фарғона давлат университети ректорининг 2022-йил 23-декабрдаги 586-сон буйруғи, 342-026-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак социологларда ижтимоий компетентликни ривожлантиришда инклюзив ёндашувни татбиқ этиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
бўлажак социологларда ижтимоий компетентликни ривожлантириш моделининг ташкилий-дидактик компонентини социологик тадқиқотчилик, кейс, ижодий, ақлий ҳужум, лойиҳалаш, ишбилармонлик, ролли ва интерфаол ўйинлар каби ўқитиш стратегияларини мақсадли йўналтирилган тарзда аудитория ва аудиториядан ташқари машгʻулотларда инклюзив қўллаш тактикасини бевосита ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Оила хотин-қизлар қўмитаси ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда бажарилаётган “Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” (2023-й.) номли амалий лойиҳасининг бўлажак социологларни эҳтиёжманд аёлларни мобилизация қилишга тайёрлаш қисмини бажаришда фойдаланилган (Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2024-йил 25-январдаги 02-01/121-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак социологларни оилалар билан ишлашга доир ижтимоий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
лойиҳавий таълим ва ишбилармонлик ўйинлари орқали бўлажак социологларда ижтимоий компетентликни ривожлантиришнинг дидактик тизимини изланувчан фаолият характери ва устивор методларга кўра тадқиқий, ижодий ва информацион турдаги ўқув лойиҳалари интеграциясига муфоқ етти босқичли социологик тадқиқотни лойиҳалаш, социодрамаларни ўтказиш алгоритмини ишлаб чиқиш ва дастурий пакетлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 60111000 – Социология таълим йўналиши учун “Оила ва гендер социологияси” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи, 828271-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак социологларда социологик тадқиқотларни лойиҳалаш ва ижтимоий тренингларни ташкил этиш малакаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
ахборот технологиялари воситасида бўлажак социологларда ижтимоий компетентликни ривожлантириш механизмини маълумотлар базасини шакллантириш, саволлар билан ишлаш, диаграммалар тузиш каби социологик тадқиқот маълумотларини қайта ишлаш жараёнларини рақамлаштиришга йўналтирилган “эдусоcиал.уз” платформасини яратиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда бажарилаётган “Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” (2023-й.) номли амалий лойиҳасининг бўлажак социологларда аёлларга консултатив хизмат кўрсатиш малакасини шакллантириш қисмини бажаришда фойдаланилган (Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2024-йил 25-январдаги 02-01/121-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак социологларда ижтимоий-консултатив ёрдам кўрсатиш компетенциясини ривожлантиришга хизмат қилган.