Рузиев Хамрокул Жураевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Республика агросаноат мажмуаларида хизмат кўрсатишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш” , 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1660
Илмий раҳбар: Тураев Баходир Хатамович, иқтисодиёт фанлари доктори, проффесор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.12.2020.I.09.04.рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муҳиддинова Камола Алишеровна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шадиева Гулнора Мардиевна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши Давлат университети..
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади республикада агросаноат мажмуаларида хизмат кўрсатишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “Агросаноат мажмуаларида хизмат кўрсатиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни қишлоқ хўжалиги ва агросаноат мажмуаларининг самарадорлигини ошириш мақсадида техника ва ускуналарни таъмирлаш, сув таъминоти, ўғит ва кимёвий моддалар етказиб бериш, транспорт хизматлари, агротехника маслаҳатлари бериш ва бошқа қўллаб-қувватловчи хизматлар таркиби соҳа иш фаолиятини самарали тарзда ташкил қилиш ва юқори ҳосилдорликка эришишни таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
агросаноат мажмуаларига хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг фаолият барқарорлигига эришишда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ даромадларнинг минимал ҳажмини таъминлаш орқали улар молиявий ҳолати самарадорлигини ошириш (кичу ≈ 0,15 – 0,2)нинг меёрий чегаралари асосланган;
қишлоқ хўжалигида тадбиркорларга агротехник тадбирларни амалга оширишда давлат-хусусий шериклиги асосида юқори қийматли ва инновацион тавсифдаги техник воситалар рўйхатига киритилган ишлаб чиқариш воситаларини тўғридан-тўғри етказиб беришга оид агрохизматлар кўрсатувчи субектлар фаолиятини йўлга қўйиш таклифи асосланган;
Ўзбекистон агросаноат мажмуаларида хизмат кўрсатиш даражасига таъсир кўрсатувчи ташкилий-иқтисодий омилларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модел асосида 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Агросаноат мажмуаларида хизмат кўрсатишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича илмий натижалар:
услубий ёндашувга кўра “Агросаноат мажмуаларида хизмат кўрсатиш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини қишлоқ хўжалиги ва агросаноат мажмуаларининг самарадорлигини ошириш мақсадида техника ва ускуналарни таъмирлаш, сув таъминоти, ўғит ва кимёвий моддалар етказиб бериш, транспорт хизматлари, агротехника маслаҳатлари бериш ва бошқа қўллаб-қувватловчи хизматлар таркиби соҳа иш фаолиятини самарали тарзда ташкил қилиш ва юқори ҳосилдорликка эришишни таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари жумладан, 5410400-Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси мутахассислиги талабалари учун тавсия этилган “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва менежмент асослари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2021 йил 01 мартдаги №110-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда қишлоқ хўжалиги ва агросаноат мажмуаларининг иш фаолиятини самарали тарзда ташкил қилиш ва юқори хосилдорликка эришишни таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “агросаноат мажмуаларида хизмат кўрсатиш” тушунчаси юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имконини яратган;
агросаноат мажмуаларига хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг фаолият барқарорлигига эришишда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ даромадларнинг минимал ҳажмини таъминлаш орқали улар молиявий ҳолати самарадорлигини ошириш (кичу ≈ 0,15–0,2) нинг меёрий чегараларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалигида агросаноат мажмуаларида хизмат кўрсатиш муносабатлари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 28 майдаги 05/07-04-232-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида энг самарали ишлайдиган механизмларни танлаш орқали ишлаб чиқариш харажатлари сарфини 20% гача қисқартириш, янги техникадан фойдаланиш ишлаб чиқариш унумдорлигини 25-30% гача ошириш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалигида тадбиркорларга агротехник тадбирларни амалга оширишда давлат-хусусий шериклиги асосида юқори қийматли ва инновацион тавсифдаги техник воситалар рўйхатига киритилган ишлаб чиқариш воситаларини тўғридан-тўғри етказиб беришга оид агрохизматлар кўрсатувчи субектлар фаолиятини йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалигида агросаноат мажмуаларида хизмат кўрсатиш муносабатлари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 28 майдаги 05/07-04-232-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида агрохизматлар кўрсатувчи субектлар фаолият рентабеллик даражасини 15-20% гача ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистон агросаноат мажмуаларида хизмат кўрсатиш даражасига таъсир кўрсатувчи ташкилий-иқтисодий омилларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модел асосида 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалигида агросаноат мажмуаларида хизмат кўрсатиш муносабатлари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 28 майдаги 05/07-04-232-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси шароитида қишлоқ хўжалиги соҳаси иштирокчиларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда асосий фаолият параметрларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.