Аликариева Дурдона Мирмахмудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Lycium L. туркумига мансуб L. chinense MIll, L. barbarum L. турларининг биоэкологик хусусиятлари ва етиштириш технологиялари», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/В613.
Илмий раҳбар: Камалова Манзура Джамаловна, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/27.02.2020.В.01.15.
Расмий оппонентлар: Махкамов Туробжон Хусанбоевич, биология фанлари доктори, доцент; Хожиматов Олимжон Каххарович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Lycium L. туркумига мансуб L. chinense Mill., L. barbarum L. турларининг биоэкологик хусусиятларини аниқлаш ва етиштириш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент Ботаника боғининг тупроқ ва иқлим шароитларида L. chinense ва L. barbarum турларининг морфологик ва биоэкологик хусусиятлари, онтогенез даврларининг муддатлари, мавсумий ривожланиши ўрганилиб, турлар орасидаги фарқлар аниқланган;
ўсимликлар гуллашининг суткалик ва мавсумий мароми, уруғларининг унувчанлик даражалари, потенциал ва ҳақиқий уруғ маҳсулдорлиги аниқланган;
турларнинг баргларидаги сув миқдорининг кунлик ва мавсумий ўзгариш диапазонлари аниқланиб, умумий сув миқдори ва ҳужайра ширасининг осмотик босими ўртасидаги корреляцион боғлиқлик асосланган;
турларининг барги, барг банди, пояси, мева ва уруғларининг анатомик тузилиши таҳлил этилиб, диагностик белгиларига кўра қурғоқчил шароитга мослашиши асосланган ҳамда структуравий хусусиятлари очиб берилган;
турларни пишган сурх ва яшил қаламчаларидан фойдаланиб, жадал технология асосида кўпайтириш усулининг илмий-услубий асослари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Истиқболли шифобахш ўсимликлардан Lycium L. га мансуб L. chinense , L. barbarum ларининг биоэкологияси бўйича олинган натижалар асосида:
Тошкент Ботаника боғи “Марказий Осиё экспозицияси”нинг 1,0 гa майдонида Годжи кўчатлари етиштирилиб амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 17 июлдаги 4/1255-1621-сон маълумотномаси). Натижада, доривор ва манзарали Годжи ўсимликларининг кўчатзорларини етиштириш имконини берган;
Наманган вилояти Чуст тумани “Рустамали Каримов” ва “Хайитгул Ноила Малдабиби” фермер хўжаликларида, Чортоқ тумани “Биллур арқон қайта ишлаш” корхонасида жами 5,0 гa майдонда, Қорақалпоғистон Республикаси “Бўзатов” Давлат Ўрмон хўжалигида 1 гa майдонда L. chinense, L. barbarum ўсимлик кўчатлари экилиб, жами 7 гa майдонда плантациялар ташкил этилиб, амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2024 йил 24 июлдаги 03-03/3-7180-сон маълумотномаси). Натижада, L. chinense, L. barbarum турларнинг оналик плантациялари ташкил этилиб, доривор ўсимликларни етиштириш ва уларни хом-ашё базасидан фойдаланиш имконини берган;
“Гожи ўсимлик плантациясини ташкил этиш” номли тавсиянома республикамизнинг вилоятлардаги ўрмон хўжаликлари, фермер хўжаликлари ер майдонларида соҳа ходимлари томонидан фойдаланилмоқда (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2024 йил 24 июлдаги 03-03/3-7180-сон маълумотномаси). Натижада, турли тупроқ-иқлим шароитларида L. chinense, L. barbarum экилган майдонларни кўпайтириш, янги турдаги экспортбоб маҳсулотлар тайёрлаш, фармацевтика саноатини табиий хом-ашёга бўлган эҳтиёжларини қондириш имкони яратилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish