Ташев Дилмурод Валиджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Автомобил йўлларидаги ҳаракатнинг хавфсизлик даражаси бўйича йўлга оид туманлаштириш”, 05.09.02 - “Геотехника” (ЙЎллар, йўлларни рақамлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги. ЙЎл телематикаси йўналишлари бўйича) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Т2141
Илмий раҳбар: Уроков Аслидин Хушвактович, т.ф.д, ); техника фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.15/31.08.2022.Т.73.05
Расмий оппонентлар: техника фанлари бўйича фалсафа доктори, достент Ахмедов Шерзод Баходирович (Тошкент давлат транспорт университети); техника фанлари доктори, профессор Абдуназаров Жамшид Нурмухаматович (Жиззах политехника институти).
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади автомобил йўлларида ҳаракатнинг хавфсизлик даражасига транспорт оқими ҳолати, йўл шароити ва ҳаво-иқлим омилларини таъсирини ҳисобга олган ҳолда Фарғона водийси ҳудудини йўлга оид туманлаштириш орқали йўл ҳаракати хавфсизлик даражасини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
икки ва тўрт тасмали автомобил йўлларида ҳаракат тезлигига ҳаракат жадаллиги, ҳаракат таркиби ва оқим зичлигининг таъсирини тадқиқ қилиш натижасида автомобил йўлларидаги ҳаракат хавфсизлигини транспорт оқимининг ҳолатига боғлиқлик қонуниятлари энг кичик квадратлар усули орқали аниқланган;
Фарғона водийси ҳудудидаги метеошохобчалардан олинган маълумотлар асосида ўтказилган тадқиқотлар натижасида ҳаво-иқлим омилларини йўл ҳаракатининг хавфсизлик даражасига таъсири транспорт оқимининг ҳаракат тезлигини таъминланганлик коеффициентини аниқлаш орқали баҳоланган;
йўлга оид туманлаштиришда компонентларни боғлиқ ҳолда таҳлил қилиш орқали транспорт оқими ҳолати, йўл ва ҳаво-иқлим шароитларини ҳисобга олувчи автомобил йўлларидаги ҳаракатнинг хавфсизлик даражаси бўйича йўлга оид туманлаштириш усули ишлаб чиқилган;
йўл шароити, транспорт оқими ҳолати ва ҳаво-иқлим шароитидан келиб чиқиб Фарғона водийси ҳудуди ҚГИС тизимида ҳаракатнинг хавфсизлик даражаси бўйича йўлга оид туманлаштирилган ва ҳар бир туманнинг ҳаракат хавфсизлиги даражаси кўрсатгичлари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Автомобил йўлларидаги ҳаракатнинг хавфсизлик даражаси бўйича йўлга оид туманлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
автомобил йўлларидаги ҳаракат хавфсизлигини транспорт оқимининг ҳолатига боғлиқлик қонуниятлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2024 йил 2 октябрдаги 04-3583-сон маълумотномаси). Натижада, автомобил йўлларида ҳаракат хавфсизлигини оширишга ва тирбандликларни олдини олишга, ҳамда транспорт оқимининг ҳаракат тезлигини ўртача 11 км/соатга оширишга эришилган;
ҳаво-иқлим омилларининг йўл ҳаракати хавфсизлик даражасига таъсирини аниқловчи боғлиқликлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2024 йил 2 октябрдаги 04-3583-сон маълумотномаси). Натижада, йўл ҳаракати хавфсизлиги даражасини 20-25% гача оширишга эришилган;
автомобил йўлларидаги ҳаракатнинг хавфсизлик даражаси бўйича йўлга оид туманлаштириш усули Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2024 йил 2 октябрдаги 04-3583-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга ва йиллик содир бўлаётган ЙТҲни 18-20 % га камайтиришга эришилган;
Фарғона водийси ҳудудини ҳаракатнинг хавфсизлик даражаси бўйича йўлга оид туманлаштириш харитаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2024 йил 2 октябрдаги 04-3583-сон маълумотномаси). Натижада, автомобил йўлларида ҳаракат хавфсизлигини оширишга, бир манзилдан иккинчи бир манзилга етиб боришда энг қулай ва хавфсиз йўналишларни танлашга ҳамда транспорт йўқотишларини 20 % гача камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish