Нуриддинов Саидолим Саидкамол ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиноятчиликка қарши кураш самарадорлигини оширишда криминалистик ҳисоблардан фойдаланишни такомиллаштириш”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu982.  
Илмий раҳбар: Миразов Даврон Мирагзамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Расулев Абдулазиз Каримович, юридик фанлар доктори, профессор; Бобомуродов Фарход Боймуродович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги республика суд экспертиза маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади криминалистик ҳисобларни такомиллаштириш орқали, жиноятчиликка қарши кураш самарадорлигини оширишнинг назарий-ҳуқуқий ва амалий жиҳатларини илмий баҳолаш, шунингдек соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ҳамда амалиёт учун янгича кўринишдаги криминалистик ҳисобларни жорий этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигига эришиш мақсадида, мазкур йўналишда янгича криминалистик ҳисобларни жорий этишни ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаш лозимлиги асослантирилган;
гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларга қарши курашиш самарадорлигига эриши мақсадида, суд-тергов фаолиятида ашёвий далил сифатида олинган синтетик турдаги гиёҳвандлик, шунингдек, психотроп ва кучли таъсир этувчи дори воситаларининг кимёвий таркиби бўйича марказлашган ахборот-қидирув тизими (криминалистик ҳисоб кўриниши)ни амалиётга жорий этиш лозимлиги асослаб берилган;
криминалистик ҳисоблардаги ахборотларни мамлакатимизга кириб келаётган чет эл фуқароларининг биометрик маълумотлари билан бойитиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси чегара назорат пунктларидан ўтаётган чет эл фуқароларини биометрик рўйхатга олишни амалиётини йўлга қўйиш зарурати асослаб берилган;
геном бўйича криминалистик ҳисобда мавжуд ахборотлардан жиноятларни олдини олиш, уларни очиш ва тергов қилиш, шунингдек уларни содир этган шахсларни фош этиш ва аниқлаш, бедарак йўқолган шахсларни қидириш ва таниб олинмаган мурдаларнинг (тана қолдиқларининг, қисмларининг) шахсини аниқлаш мақсадида фойдаланиш лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноятчиликка қарши кураш самарадорлигини оширишда криминалистик ҳисоблардан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
рақамли экспертизанинг имкониятларидан кенг фойдаланган холда ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар бўйича криминалистик ҳисобларни юритиш ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаш лозимлиги бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 8-февралдаги “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-122-сонли қарори 1-банди 3-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2024-йил 28-майдаги 20-1-969-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини криминалистик ҳисоблардан фойдаланиш орқали янада такомиллаштиришга қаратилган устувор чора-тадбирларни белгилашга хизмат қилган;
гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларга қарши курашиш самарадорлигига эриши мақсадида, суд-тергов фаолиятида ашёвий далил сифатида олинган синтетик турдаги гиёҳвандлик, шунингдек, психотроп ва кучли таъсир этувчи дори воситаларининг кимёвий таркиби бўйича марказлашган ахборот-қидирув тизими (криминалистик ҳисоб кўриниши)ни амалиётга жорий этиш лозимлигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 8-февралдаги “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-122-сонли қарори 4-банди 8-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2024-йил 28-майдаги 20-1-969-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши гиёҳвандлик, шунингдек, психотроп ва кучли таъсир этувчи дори воситаларининг кимёвий таркиби бўйича янги кўринишдаги криминалистик ҳисоб кўринишининг амалиётга жорий этилиши учун асос бўлиши билан бирга, мазкур турдаги жиноятларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган устувор чора-тадбирларни белгилашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси чегара назорат пунктларидан ўтаётган чет эл фуқароларини биометрик рўйхатга олишни йўлга қўйиш орқали криминалистик ҳисоб маълумотларини янада бойитилишига эришилиши бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 22-августдаги “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-357-сон қарорининг 3б-иловаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаменти Юридик таъминлаш бошқармасининг 33/788-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши амалда мавжуд бўлган криминалистик ҳисоблардаги ахборотларни чет эл фуқароларининг биометрик маълумотлари билан бойитишга хизмат қилиши билан бирга жиноятчиликка қарши курашишда фойдаланилувчи автоматлаштирилган қидирув тизимларидаги маълумотларни кенгайишига хизмат қилган;
геном бўйича криминалистик ҳисобда мавжуд ахборотлардан жиноятларни олдини олиш, уларни очиш ва тергов қилиш, шунингдек уларни содир этган шахсларни фош этиш ва аниқлаш, бедарак йўқолган шахсларни қидириш ва таниб олинмаган мурдаларнинг (тана қолдиқларининг, қисмларининг) шахсини аниқлаш мақсадида фойдаланиш лозимлигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги ЎРҚ-649-сон қонунининг 27-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2024-йил 10-сентябрдаги 04/5-10-1951-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши геном бўйича криминалистик ҳисобда мавжуд ахборотлардан фойдаланиш доирасини белгилаб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish