Умурзакова Дилфуза Илхомовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг толерантлик тафаккурини СОФТ СКИЛЛС кўникмалари асосида ривожлантириш технологияси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7168.
Илмий раҳбар: Якуббаев Муродилла Маруфович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01.
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғилхон Мамашакировна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Гафурова Нодира Равшановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг толерантлик тафаккурини СОФТ СКИЛЛС кўникмалари асосида ривожлантириш технологиясидан фойдаланишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СОФТ СКИЛЛС кўникмаларини толерантлик тамойиллари билан интеграциялаш асосида замонавий педагогиканинг ўзига хос шакли (ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш, паст ўзлаштирувчи ўқувчиларга нисбатан тоқатли бўлиш, прагматик тарзда ҳаракат қилиш, касбий позицияга эга бўлиш) сифатидаги педагогик толерантликнинг дидактик хусусиятлари очиб берилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг толерантлик тафаккурини СОФТ СКИЛЛС кўникмалари асосида ривожлантиришнинг дидактик компонентлари (эзгуликка етакловчи, ривожлантирувчи, барқарорлаштирувчи)ни таълим муҳитига бағрикенглик элементларини (миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, маданиятлараро ҳамкорлик) қўллаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг толерантлик тафаккурини СОФТ СКИЛЛС кўникмалари асосида ривожлантириш модели мотивацион-информацион, диагностик-тузатувчи, йўналтирувчи, белгиловчи, умумлаштирувчи, аниқловчи таркибий қисмларини аниқлаш ёрдамида такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида СОФТ СКИЛЛС кўникмалари ёрдамида толерант мулоқот қобилиятини ривожлантириш босқичлари толерантлик фазилатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш форум театри, беш нуқтали нутқ технологиялари асосида ўқув жараёнида мулоқот тизимини амалга оширишнинг педагогик имкониятлари (маданий хилма-ҳиллик, кўп миллатлилик, виждон эркинлиги, фикрлар хилма-ҳиллиги) асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг толерантлик тафаккурини СОФТ СКИЛЛС кўникмалари асосида ривожлантириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида СОФТ СКИЛЛС кўникмалари ёрдамида толерант мулоқот қобилиятини ривожлантириш босқичлари толерантлик фазилатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга доир хулосаларидан 2022-2023-йилларга мўлжалланган АЛ-ФДУ2022307-010 рақамли “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий-тадқиқот марказида “Антиплагиат” дастурини амалиётга жорий этиш илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 5-июлдаги 04/3619-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак хорижий тил ўқитувчиларида толерантлик тафаккурини СОФТ СКИЛЛС кўникмалари асосида ривожлантиришга қаратилган интерфаол методларни такомиллаштириш ва дастурий воситаларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг толерантлик тафаккурини СОФТ СКИЛЛС кўникмалари асосида ривожлантиришнинг дидактик компонентлари (эзгуликка етакловчи, ривожлантирувчи, барқарорлаштирувчи)дан таълим муҳитида самарали фойдаланишга ҳамда бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг толерантлик тафаккурини СОФТ СКИЛЛС кўникмалари асосида ривожлантириш модели мотивацион-информацион, диагностик-тузатувчи, йўналтирувчи, белгиловчи, умумлаштирувчи, аниқловчи таркибий қисмларини аниқлаш ёрдамида такомиллаштирилганлигига доир хулосалардан “Тиллар ўқитиш методикаси ва таълим технологиялари” фанидан ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруғи асосидаги ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада Филология ва тилларни ўқитиш ( инглиз тили), Хорижий тил ва адабиёт (инглиз тили) йўналиши талабаларининг толерантлик тафаккурини ривожлантиришга эришилган.
СОФТ СКИЛЛС кўникмаларини толерантлик тамойиллари билан интеграциялаш асосида замонавий педагогиканинг ўзига хос шакли (ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш, билимсизларга нисбатан тоқатли бўлиш, прагматик тарзда ҳаракат қилиш, касбий позицияга эга бўлиш) сифатидаги педагогик толерантликнинг дидактик хусусиятлари аниқланганлигига доир хулосаларидан Ўзбекистон МТРК Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг “Очиқ мулоқот”, “Долзарб мавзу”, “Кун мавзуси”, “Илмий таълим”, “Миллий таълим” каби кўрсатувлар ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 26-июндаги 123-сон маълумотномаси). Натижада теледастурлар ссенарийси матнлари илмий жиҳатдан бойишига эришилган.