Умарханова Нигора Умаржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз интернет терминологиясининг шаклланишида иккиламчи номинация ҳодисаси тадқиқи (структур – семантик ва лингвомаданий аспектлари)”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2903.
Илмий раҳбар: Досбаева Наргиза Тург'унпо'латовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Махаматжон Арабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Каландаров Айбек Рузимбаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз интернет терминологияси шаклланишида иккиламчи номинация ходисасининг ўрни ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иккиламчи номинацияланган интернет терминларининг структуравий хусусиятлари асосида бир компонентлик метафорик бирликлар ўзининг ясама ва қўшма шакллари, бирикмали терминлар, жумладан, эркин ва эркин бўлмаган бирикмалар ҳамда фразеологик терминларга нисбатан миқдорий жиҳатдан устунлик қилиши исботланган;
аббревиация асосида иккиламчи номинант мақомини олган интернет терминлари ва стандарт лексика ўртасидаги семантик тафовутлари бош ҳарфли, товушли ҳамда ҳарф-товушли турларига кўра очиб берилган;
иккиламчи номинатив интернет терминлари таркибидаги лингвомаданий компонентлар типологияси маданий, тарихий, этнографик ва ижтимоий омилларга таянган ҳолда тузилганида тизимлилик касб этиши аниқланган;
иккиламчи номинация асосида шаклланган интернет терминлари сўз туркумларига тақсимланишига кўра интралингвистик лакуналар ҳосил қилиши аниқланиб, бу ҳодиса орқали ушбу усулда ясалган интернет лексикасининг лисоний имкониятлари чегараланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз интернет терминологиясининг шаклланишида иккиламчи номинация ҳодисасини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
аббревиация асосида иккиламчи номинант мақомини олган интернет терминлари ва стандарт лексика ўртасидаги семантик тафовутлари бош ҳарфли, товушли ҳамда ҳарф-товушли турларига кўра очиб берилгани ҳақидаги илмий хулосалардан 2020-2022 – йилларда Қўқон давлат педагогика институтида С-ЭCАГД-18-CА-0067 (ПО20002335) рақамли “ФЙ 2018 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликда амалга оширилган халқаро лойиҳада фойдаланилган (Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтининг 2024-йил 6-июлдаги 754/04-сон маълумотномаси). Натижада аббревиациянинг товушли ва ҳарфли турлари асосида вужудга келган интернет терминларига доир маълумотлар лойиҳа самарадорлигини ва илмий аҳамиятини оширишга хизмат қилган;
инглиз тилидаги интернет терминларининг шаклланишида иккиламчи номинация воситасида вужудга келган лексик бирликларнинг ассоциатив табиати, когнитив, структур -семантик ҳамда лингвомаданий жиҳатларига кўра очиб берилгани ҳамда иккиламчи номинацияланган интернет терминларининг структуравий хусусиятлари тадқиқи асосида бир компонентлик метафорик бирликлар ўзининг ясама ва қўшма шакллари, шунингдек, бирикмали терминлар, жумладан, эркин ва эркин бўлмаган бирикмаларга нисбатан миқдорий жиҳатдан устунлик қилиши исботлангани ҳақидаги илмий хулосалардан 2022-2023-2024 йилларда Андижон давлат университетида бажарилган “№ИЛ-402104213 ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” номли лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2024-йил 2-мартдаги 39-01-222-сон маълумотномаси). Натижада бир компонентли иккиламчи номинацияланган интернет терминлари ва бирикмали терминлар ҳақидаги маълумотлар ҳисобига лойиҳа амалий натижаларининг самарадорлиги ва фойдаланиш коʻлами ортган;
иккиламчи номинатив интернет терминлари таркибидаги лингвомаданий компонентлар типологияси маданий, тарихий, этнографик ва ижтимоий омилларга таянган ҳолда тузилганида тизимлилик касб этиши ҳақидаги илмий хулосалардан 2020-2021-йилларда бажарилган 107/2020-2021 рақамли “Ерасмус+ мобилитй програм” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2023-йил 31-августдаги 442-01-сон маълумотномаси). Натижада, иккиламчи номинация орқали вужудга келган инглиз интернет терминологиясининг лингвомаданий, тарихий ва этнографик аспектлари ҳақидаги маълумотлар лойиҳанинг амалий аҳамиятини янада оширган;
иккиламчи номинация асосида шаклланган интернет терминлари сўз туркумларига тақсимланишига кўра интралингвистик лакуналар хосил қилиши аниқлангач, бу ҳодиса орқали ушбу усулда ясалган интернет лексикасининг лисоний имкониятлари чегараланиши далиллангани ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиёкомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМ “Маданий марифий ва бадиий ешиттиришлар” муҳарририяти томонидан эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” туркумларининг 2023 йил август ва сентабр ойлари ешиттиришлари сенарийсини таёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 26-сентябрдаги 02-36-1452 сон маълумотномаси). Натижада иккиламчи номинация орқали шаклланган инглиз интернет терминологиясидаги лакуналарнинг сўз туркумлари бўйича таҳлил қилинганлигига кўра олинган маълумотлар ушбу кўрсатувларнинг мазмунини илмий ва амалий жиҳатдан бойитган.