Солиев Умиджон Юлчивоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.     Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг инглиз тилида ўқиш компетенсиясини ривожлантириш методикаси (амалий математика йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4559.
Илмий раҳбар: Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01.
Расмий оппонентлар: Собирова Махбуба Юсупджановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Қамбарова Дилдора Иброхимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади амалий математика йўналиши талабаларининг инглиз тилида ўқиш компетенсиясини ривожлантириш методикасига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги:
касбга оид соҳавий матнларни ўқишни ўргатиш орқали амалий математика йўналиши талабаларининг инглиз тилида тил ва нутқий компетенсияларини ривожлантиришнинг касбий (Энглиш фор спеcифиc пурпосе), академик ва фундаментал (Энглиш фор аcадемиc/оccупатионал анд профессионал) мақсадларда ўргатишга оид ёндашувларининг лингвистик ва лингводидактик хусусиятлари (лингуистиc анд лингводидаcтиc аппроач) аниқланган;
инглиз тили ўқитиш жараёнида касбга оид соҳавий матнларни ўқишни ўргатиш орқали амалий математика йўналиши талабаларининг нутқий компетенсиясини ривожлантиришда юзага келадиган тил ички ва тиллараро маъновий (семантиc), тузилиш (струcтурал) ва қўлланишга (фунcтионал) оид қийинчиликларни бартараф этиш методикаси такомиллаштирилган;
амалий математика йўналиши талабаларининг инглиз тилида нутқий компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қиладиган касбга оид соҳавий матнларни ўқишни ўргатишнинг матн олди - тайёрлов (пре-реадинг стаге), матнни ўқиб тушуниш (wҳиле-реадинг стаге) ва матндан кейинги босқичларига (пост-реадинг стаге) доир машқлар тизими ишлаб чиқилган;
инглиз тилида амалий математика йўналиши талабаларининг касбга оид соҳавий матнларни ўқишни ўргатиш орқали уларнинг нутқий компетенсиясини халқаро Умумевропа стандартининг CЕФР Б2 даражасидаги ривожланганлигини белгиловчи мезонлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амалий математика йўналиши талабаларининг инглиз тилида ўқиш компетенсиясини касбга оид соҳавий матнларни ўқишни ўргатиш орқали ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
касбга оид соҳавий матнларни ўқишни ўргатиш орқали амалий математика йўналиши талабаларининг инглиз тилида тил ва нутқий компетенсияларини ривожлантиришнинг касбий (Энглиш фор спеcифиc пурпосе), академик ва фундаментал (Энглиш фор аcадемиc/оccупатионал анд профессионал) мақсадларда ўргатишга оид ёндашувларининг лингвистик ва лингводидактик хусусиятларини аниқлашга доир илмий-назарий асосланган таклифларидан Наманган давлат чет тиллари институтида 2023-2024 йилларда бажарилган КА 107/2023-2024-рақамли “Эрасмус+ мобилитй програм” лойиҳасининг таълимий ва маданий соҳадаги тадбирлар ва амалий ишларида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2024-йил 16-октябрдаги 1353-01-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тилида ўқиш компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган машқлар мажмуи ва методик тавсиялари таълим сифатини оширишга хизмат қилган;
инглиз тилида амалий математика йўналиши талабаларининг касбга оид соҳавий матнларни ўқишни ўргатиш орқали уларнинг нутқий компетенсиясини халқаро Умумевропа стандартининг CЕФР Б2 даражасидаги ривожланганлигини белгиловчи мезонлари мазмуни ва улардан фойдаланиш методикасига доир амалий таклифларидан ҳамда амалий математика йўналиши талабаларининг инглиз тилида нутқий компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қиладиган касбга оид соҳавий матнларни ўқишни ўргатишнинг матн олди - тайёрлов (пре-реадинг стаге), матнни ўқиб тушуниш (wҳиле-реадинг стаге) ва  матндан кейинги босқичларига (пост-реадинг стаге) доир машқлари орқали талабаларнинг касбий компененсиясини ривожлантириш бўйича “Инглиз тилида талабаларга соҳавий матнларни ўқишни ўргатиш усуллари” номли электрон иловасини ишлаб чиқишда ҳамда таклифларидан Наманган давлат чет тиллари институтида 2023-2024 йилларда бажарилган КА 107/2023-2024-рақамли “Эрасмус+ мобилитй програм” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2024-йил 16-октябрдаги 1353-01-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тилида касбга оид соҳавий матнларни ўқишни ўргатиш орқали талабаларнинг нутқий компетенсиясини ривожлантиришга эришилган;
инглиз тили ўқитиш жараёнида касбга оид соҳавий матнларни ўқишни ўргатиш орқали амалий математика йўналиши талабаларининг нутқий компетенсиясини ривожлантиришда юзага келадиган тил ички ва тиллараро маъновий (семантиc), тузилиш (струcтурал) ва қўлланишга оид (фунcтионал) қийинчиликларни бартараф этиш методикасини такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлардан Наманган вилоят телевиденияси ва “Олтин замин” радиосида эфирга узатилган “Диёр янгиликлари” информасион дастури, шунингдек, “Гулдаста” информасион-мусиқий, кўнгилочар, ижтимоий сиёсий, маънавий-маърифий ва спорт дастурида фойдаланилган (Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 27-майдаги 02-4-153-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тилида касбга оид соҳавий матнларни ўқишни ўргатиш орқали талабаларнинг нутқий компетенсиясини ривожлантиришни оммалаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish