Каримова Дилноза Зафаржоновнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олма меваларини қуритишда тайёр маҳсулот сифатини ошириш учун технологик жараёнларни такомиллаштириш”, 06.01.11 – Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Qx1438.
Илмий раҳбар: Исламов Соҳиб Яхшибекович, қишлоқ хўжалиги доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Азизов Актам Шарипович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдусатторов Бахтиёржон Абдуғаппор ўғли, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Академик М.М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олма меваларини қуритиш жараёнида тайёр маҳсулотнинг сифатини ошириш учун технологик жараёнларни такомиллаш-тиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Хоразм воҳаси шароитида районлаштирилган олма навлари орасида қуритиш жараёнига энг мақбул бўлган Голден Делишес, Ренет Симеренко ва Джонатан навлари танланган;
олма меваларини сунъий қуритиш жараёни уч босқичда амалга оширилиб, 70°C, 55-60°C, ва 75°C ҳароратлардаги жараёнлар орқали энг юқори сифатли маҳсулот олиш, конвектив сунъий қуритиш жараёнида 0,5 м/с ҳаво тезлигида ҳарорат 75°C гача бўлган ҳолда қуритиш маҳсулотнинг юқори сифатини таъминлаши исботланган;
қуритиш жараёнида тайёр маҳсулот чиқиши бўйича энг юқори самарадорлик Голден Делишес (16,1%) ва Ренет Симеренко (16,0%) навларида кузатилиб, қуритиш жараёни натижалари нав хусусиятларига тўғридан-тўғри боғлиқ эканлиги аниқланган;
қуритилган олмаларнинг органолептик баҳолаш натижалари бўйича иссиқлик манбаали қуритиш қурилмасида тайёрланган маҳсулот энг юқори 97,6 балл, табиий қуритишда эса Голден Делишес нави 80,6 балл кўрсаткичга эга бўлиши аниқланган;
биокимёвий таҳлилларга кўра, қуритилган олмаларда қанд миқдори 10-12%, пектин моддалари 1,5-2% ва витамин C миқдори 80-85 мг/% даражасида сақланиб қолиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олма меваларини қуритишда тайёр маҳсулот сифатини ошириш учун технологик жараёнларни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
сақлашга мос олма меваларини сақлаш усулларини такомиллаштириш орқали сақланиш вақтидаги табиий камайишни қисқартириш ишланмаси Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Хива турон газ” МЧЖда 1 гектар майдонда етиштирилган олма ҳосилини қуритишда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялари Миллий марказининг 2024 йил 8 октябрдаги №05/06-04-479-сон маълумотномаси). Натижада олма меваларини қуритиб, қоқи тайёрлаш орқали Голден Делишес навидан 292,5 млн сўм, Ренет Симеренко навидан эса 332,8 млн сўм соф фойда олинган. Бу натижа олдинги кўрсаткичларга (180,9 млн сўм) нисбатан 153-170% иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берган.
олма меваларини сақлаш бўйича ишлаб чиқилган тажриба ишланмаси Хоразм вилояти Боғот туманидаги “Перфеcт логистика” МЧЖда 1 гектар майдонда етиштирилган олма ҳосилини сақлашда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялари Миллий марказининг 2024 йил 8 октябрдаги №05/06-04-479-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, Голден Делишес навидан 288,4 млн сўм, Ренет Симеренко навидан эса 332,6 млн сўм соф фойда олинган. Бу иқтисодий самарадорликни 160-170% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish