Вохидов Сарварбек Тоъланбой оъғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона водийси шароитида порей пиёзининг (Аллиум поррум Л.) агробиологияси ва етиштириш агротехникасини айрим элементларини ишлаб чиқиш”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Qx1108
Илмий раҳбар: Боъстонов Зокиржон Тажибаевич, қишлоқ хоъжалиги фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хоъжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Адилов Махсуд Мирвоситович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Саломов Баҳодир Саломович, қишлоқ хоъжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийси тупроқ-иқлим шароитига мос порей пиёзи навларини танлаш ҳамда етиштиришнинг айрим элементларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Фарғона водийси тупроқ-иқлим шароитида порей пиёзнинг 13 та нав намуналарининг қимматли хоъжалик белгилари аниқланган;
45-кунлик коъчатидан етиштириб эрта маҳсулот олишда Коламбус навида 81 кун ҳамда энг йирик оълчамли (≥40 мм) сохта поя Осенний гигант навида 56,6 %, Веста навида 56,5 % ва Элефант МС навида 57,3 % бўлиши аниқланган;
порей пиёзининг Веста ва Элефант МС навларини 10 феврал экиш муддатида йирик оълчамли (40,7×5,4 ва 37,2×4,8 см) ва оғир вазнли (535,1-516,1 г) сохта поя олиш мумкинлиги исботланган;
45-кунлик порей пиёзи коъчатларини 50+20/2×15 см экиш схемасининг 0,0525 м2 озиқланиш майдонида Веста ва Элефант МС навларида энг оғир сохта поя вазни (270,2-276,2 г) ва энг юқори сохта поя ҳосилни (51,5-52,6 т/га) шаклланганлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси шароитида порей пиёзининг биологияси ва етиштириш агротехникасини айрим элементларини ишлаб чиқиш боъйича тадқиқотлар натижасида:
“Фарғона водийси шароитига мос порей пиёзи нав намуналарини танлаш ва етиштириш агротехникаси” боъйича тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хоъжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги 05/06-04-477-сон маълумот-номаси). Натижада, ушбу тавсиялар бугунги кунда агрокластер, фермер ва деҳқон хоъжаликлари ҳамда томорқа эгалари экин майдонларида порей пиёзини етиштириш ва ундан юқори ҳосил олишда қоълланма сифатида хизмат қилмоқда;
танлаб олинган порей пиёзининг серҳосил “Осенний гигант”, “Веста” ва “Элефант МС” навларини Андижон вилояти Жалақудуқ  туманидаги “Шоликор файз ерлари” фермер хоъжалигида 1,3 гектар, Наманган вилояти Косонсой туманидаги “Жамолиддин Абдулвоҳид боғлари” фермер хоъжалигида 0,4 гектар, “Шарқ марваридлари” фермер хоъжалигида 0,5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хоъжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024 йил 8-октябрдаги 05/06-04-477-сон маълумот-номаси). Натижада, энг юқори сохта поя ҳосилдорлик порей пиёзининг “Веста” (51,4 т/га), “Элефант МС” (51,1 т/га) ва “Осенний гигант” (56,5 т/га) навларидан, шунингдек, “Веста” ва “Элефант МС” навларининг 45-кунлик коъчатларини 10-феврал экиш муддатида (мос равишда) 55,1 ва 54,9 т/га ҳамда 50+20/2×15 см экиш схемасида (мос равишда) 50,6 ва 51,5 т/га олинган.
Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Хасанбой маърифати” фермер хоъжалигида 0,6 гектар, “Шокир пирм ерлари” фермер хоъжалигида 0,5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хоъжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024 йил 8-октябрдаги 05/06-04-477-сон маълумот-номаси). Натижада, энг юқори сохта поя ҳосилдорлик порей пиёзининг “Веста” (50,6 т/га), “Элефант МС” (55,9 т/га) ва “Осенний гигант” (47,5 т/га) навларида олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish