Муҳамедов Асрор Асадовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юсуф Хос Ҳожиб ва Мишел Монтен ижтимоий-фалсафий меросининг компаративистикаси”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Fal200.
Илмий маслаҳатчи: Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар:Тўйчиев Бердиқул Турақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Исмоилов Муҳаммадихон, фалсафа фанлари доктори, профессор; Шарипов Абдухаким Зиёвуддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Юсуф Хос Ҳожиб ва Мишел Монтен ижтимоий-фалсафий меросининг уйғун ва фарқли жиҳатларини уйғониш даври призмасида тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ ва Ғарб ренессансининг генезисида икки муҳим омил – марказлашган давлат умумий мулоқот майдонининг пайдо бўлиши биринчи маконда аниқ ва табиий фанларнинг ривожига катта ҳисса қўшган бўлса, иккинчи ҳолатда гуманизм ғоясининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатгани аниқланган;
“Қутадғу билиг” ва “Тажрибалар” асари бир биридан ҳам макон, ҳам замон нуқтайи назаридан узоқда яратилишига қарамасдан муаллифларнинг уйғониш даври намояндалари экани ҳамда давлат ва жамият бошқарувидаги амалий тажрибаси туфайли бу асарлардаги гуманистик ғоялар уйғун эканлиги исботланган;
Юсуф Хос Ҳожибнинг инсоннинг маънавий ривожланиш консепсиясида давлат ва жамиятнинг таъсири доминантлиги асосида ҳуқуқ ва ахлоқнинг устунлиги намоён бўлса, Мишел Монтенда эса оила ва тарбиянинг устуворлиги асосида шахснинг ўзини ўзи ривожлантиришига катта эътибор берилганлиги очиб берилган;
Янги Ўзбекистоннинг маънавий тараққиётида Юсуф Хос Ҳожибнинг билим консепсияси, Мишел Монтеннинг замонавий педагогикага асос бўлган шахсни ривожлантириш консепсиясидан фойдаланиш орқали ёшларнинг дунёқарашида билим орқали шахсий ривожланиш мотивларини кучайтириш имкониятлари очиб берилган;
Юсуф Ҳос Ҳожибнинг идеалистик жамият ҳақидаги қарашлари билан Мишел Монтеннинг скептизми уйғунлашуви ёшлар онгидаги ижтимоий борлиқни тушунишдаги қарама-қаршиликларни бартараф этиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Абу Наср Форобий маънавий-ахлоқий таълимотининг Шарқ ва Ғарб маданий Юсуф Хос Ҳожиб ва Мишел Монтен ижтимоий-фалсафий меросининг компаравистикаси натижасида олинган натижалардан:
Шарқ ва Ғарб ренессансининг генезисида икки муҳим омил – марказлашган давлат умумий мулоқот майдонининг пайдо бўлиши биринчи маконда аниқ ва табиий фанларнинг ривожига катта ҳисса қўшган бўлса, иккинчи ҳолатда гуманизм ғоясининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатганига оид назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис сенатининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис сенатининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2024-йил 12-августдаги 27-сон маълумотномаси). Натижада қўмитанинг қонунларни такомиллаштиришда, сайловчилар билан учрашувларда ҳамда назорат-таҳлил амалиётида фойдаланиши натижасида қўмита фаолиятининг натижадорлиги ортган;
“Қутадғу билиг” ва “Тажрибалар” асари бир биридан ҳам макон, ҳам замон нуқтайи назаридан узоқда яратилишига қарамасдан муаллифларнинг уйғониш даври намояндалари экани ҳамда давлат ва жамият бошқарувидаги амалий тажрибаси туфайли бу асарлардаги гуманистик ғоялар уйғун эканлигига оид илмий янгилик, назарий хулосалардан Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавия тадқиқотлар институти фаолиятида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавия тадқиқотлар институтининг 2024-йил 21-августдаги 10/53-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Юсуф Хос Ҳожиб ва Мишел Монтен ижтимоий-фалсафий меросининг компаративистикасини илмий-назарий жиҳатдан асослаб беришга хизмат қилган;
Юсуф Хос Ҳожибнинг инсоннинг маънавий ривожланиш консепсиясида давлат ва жамиятнинг таъсири доминантлиги асосида ҳуқуқ ва ахлоқнинг устунлиги намоён бўлса, Мишел Монтенда эса оила ва тарбиянинг устуворлиги асосида шахснинг ўзини ўзи ривожлантиришга катта эътибор берилганлиги хусусидаги хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 16-сентябрдаги 02-28-1016-сон маълумотномаси). Натижада телерадиокомпания томонидан таёрланган кўрсатувларда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда қандай ғоялар ва қарашларни маънавий ривожланишда асос қилиб олиниши муҳим аҳамиятга эга эканлигига оид илмий хулосалардан маълумот сифатида фойдаланилган;
Янги Ўзбекистоннинг маънавий тараққиётида Юсуф Хос Ҳожибнинг билим консепсияси, Мишел Монтеннинг замонавий педагогикага асос бўлган шахсни ривожлантириш консепсиясидан фойдаланиш орқали ёшларнинг дунёқарашида билим орқали шахсий ривожланиш мотивларини кучайтириш имкониятлари хусусидаги амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар Вазирлиги Андижон давлат педагогика университети “Янги авлод дарсликларига методик ёрдам” номли илмий лойиҳа фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар Вазирлиги Андижон давлат педагогика университети “Янги авлод дарсликларига методик ёрдам” номли илмий лойиҳанинг 2024-йил 25-июндаги 01-329-сон буйруғи). Натижада илмий лойиҳа асосида таёрланаётган Янги авлод дарсликларини яратишда Юсуф Хос Ҳожибнинг билим консепсияси, Мишел Монтеннинг таълимсоҳасига оид қарашлари методологик асос бўлиб хизмат қилган.
Шарқ ва Ғарб ренессансининг генезисида икки муҳим омил – марказлашган давлат умумий мулоқот майдонининг пайдо бўлиши биринчи маконда аниқ ва табиий фанларнинг ривожига катта ҳисса қўшган бўлса, иккинчи ҳолатда гуманизм ғоясининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатгани аниқланганлиги, “Қутадғу билиг” ва “Тажрибалар” асари бир биридан ҳам макон, ҳам замон нуқтайи назаридан узоқда яратилишига қарамасдан муаллифларнинг уйғониш даври намояндалари экани ҳамда давлат ва жамият бошқарувидаги амалий тажрибаси туфайли бу асарлардаги гуманистик ғоялар уйғун эканлиги исботланганганлиги, Юсуф Хос Ҳожибнинг инсоннинг маънавий ривожланиш консепсиясида давлат ва жамиятнинг таъсири доминантлиги асосида ҳуқуқ ва ахлоқнинг устунлиги намоён бўлса, Мишел Монтенда эса оила ва тарбиянинг устуворлиги асосида шахснинг ўзини ўзи ривожлантиришига катта эътибор берилганлиги очиб берилганлиги, Янги Ўзбекистоннинг маънавий тараққиётида Юсуф Хос Ҳожибнинг билим консепсияси, Мишел Монтеннинг замонавий педагогикага асос бўлган шахсни ривожлантириш консепсиясидан фойдаланиш орқали ёшларнинг дунёқарашида билим орқали шахсий ривожланиш мотивларини кучайтириш имкониятлари очиб берилганлиги, Юсуф Ҳос Ҳожибнинг идеалистик жамият ҳақидаги қарашлари билан Мишел Монтеннинг скептизми уйғунлашуви ёшлар онгидаги ижтимоий борлиқни тушунишдаги қарама-қаршиликларни бартараф этиши аниқланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тарғибот ишларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2024 йил 18 октябрдагин 156-сон далолатномаси). Натижада ёшларни бой маънавий меросни, Шарқ ва Ғарб Ренессанси алломаларининг асарларини ўрганишга оид таклиф ва тавсиялар тарғибот ишларида асос бўлиб хизмат қилган.