Хўжаев Давлатхўжа Хасан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Даврий кесим юзали арматуранинг бетон билан боғланиш мустаҳкамлигига конструктив омилларнинг таъсири”, 05.09.01-“Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3768.
Илмий раҳбар: Юсупов Рахимбай Рихсибаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент архитектура-қурилиш университети”.
Тошкент архитектура-қурилиш университети. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Ходжаев Саидаглам Аглоевич ҳамда техника фанлари номзоди., доцент Бердиев Облакул Бобакулович.
Етакчи ташкилот: “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Даврий кесим юзали арматуранинг бетонлар билан боғланиш мустаҳкамлигига конструктив омиллар таъсирини экспериментал-назарий тадқиқот қилиш ва уни ҳисобий аниқлаш усули бўйича таклиф ва тавсиялар беришдан ҳамда уларни темирбетон конструксияларини ҳисоблаш амалиётига қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
даврий кесим юзали арматуранинг оғир бетон, керамзитбетон ва базалтфибробетонлар билан боғланиш мустаҳкамлигига конструктив омилларнинг таъсири ўрганилган ва олинган натижаларга кўра, бетон турига боғлиқ бўлмаган ҳолда, арматура диаметрининг ошиши боғланишнинг камайишига, бетон мустаҳкамлигининг ортиши унинг ўсишига олиб келиши аниқланган;
арматуранинг бетон билан контакт қисмидаги кучланиш-деформация ҳолатлари ўрганилган ва уларнинг биргаликдаги иши тортиш кучи таъсиридан босқичма-босқич ўзгаришлари экспериментларда қўлланилган бетонлар учун бир ҳил ривожланишлари исботланган;
арматуранинг геометрик параметрлари билан боғланиш мустаҳкамлиги орасидаги ўзгаришлари унинг кўндаланг қовурғалари ўлчамлари ва орасидаги масофага боғлиқ бўлиб, силлиқ юзали арматуранинг ана шундай кўрсаткичларига нисбатан 3,22 баробаргача катта бўлиши ўрганилган;
даврий кесим юзаси ўроқсимон арматуранинг бетон билан боғланиш мустаҳкамлигини арматура диаметри ва бетоннинг сиқилишга бўлган мустаҳкамлик синфларини таъсирини ҳисобий аниқлаш учун математик модел ишлаб чиқилган;
арматуранинг бетон билан боғланиш мустаҳкамлигини ҳисобий аниқлашдан фойдаланиб, унинг темирбетон конструксиялари таркибидаги анкерлаш узунлигини оптимал қийматини ҳисобий аниқлаш бўйича амалий фойдаланиш учун тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Даврий кесим юзали ўроқсимон арматуранинг бетон билан боғланиш мустаҳкамлигига конструктив омилларнинг таъсирини экспериментал-назарий тадқиқотлар бўйича олинган натижалар асосида:
темирбетон конструксиялар арматурасини анкерлаш узунлигини ва хақиқий кучланиш-деформация ҳолатини аниқ ҳисоблаш “ТошуйжойЛИТИ” АЖ томонидан жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 16 сентябрдаги 24-06/9710-сон маълумотномаси). Натижада, темирбетон конструксияларни лойихалаш жараёнида уларни ҳисоблаш ишончлилиги янада ортган;
Тошкент архитектура-қурилиш университети магистрантлари учун “Европа иттифоқи меъёрларига мувофиқ қурилиш конструксияларини лойиҳалаштириш асослари” ва “Бино ва иншоотларни қайта қуриш, текшириш ва синовдан ўтказиш” фанлари бўйича ўқув жараёнларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 16 сентябрдаги 24-06/9710-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув жараёнига қўллаш университетда тайёрланаётган кадрлар сифатини бевосита оширишга имкон яратган;
диссертация тавсиялари темирбетон конструксияларни лойиҳалаш билан шуғулланувчи илмий лойиҳа маркази “МАСШТАБ ПРОЕКТ-СТРОЙ” МЧЖга амалиётда жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 16 сентябрдаги 24-06/9710-сон маълумотномаси). Натижада, темирбетон кўп қаватли каркасли бинонинг юк кўтарувчи тўсинлари арматурасини анкерлаш зоналари узунлигини оптимал қийматини белгилаш ҳисобига унинг сарфини 3-5% га иқтисод қилишга эришилган;
экспериментал тадқиқотлар ва лаборатория синовларини ўтказиш учун синов мосламаси, уларни ўтказиш тартиби ва натижаларга статистик ишлов бериш дастурлари “Гидропроект” АЖ қошидаги синов лабораториясида жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 16 сентябрдаги 24-06/9710-сон маълумотномаси). Натижада, боғланиш мустаҳкамликларини аниқлашда синовларнинг сифати ва ишончлилиги ортган;
амалдаги меъёрий ҳужжат ЎзДст 3025-2015 “Силлиқ ва даврий профилли арматура прокати. Техник шартлар”ни янгилаш учун берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида ташкил этилган СТҚ 21 “Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги” стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг 2024-йилдаги режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 17 октябрдаги 24-06/10927-сон маълумотномаси). Натижада, амалдаги стандарт бўйича арматура стерженларига қўйиладиган талаблар даражаси ошган.