Шокиров Лазиз Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Оҳорлаш жараёнини такомиллаштириш асосида тўқувчиликни самарадорлигини ошириш” мавзусида, 05.06.02-“Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т3346
Илмий раҳбар: Хасанов Баҳодир Кимсанбаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик- технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:
Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03
Расмий оппонентлар: Гуляев Ринат Амирович, техника фанлари доктори, профессор, (ихтисослик шифри 05.06.02) Илмий кенгаш аъзоси; Арабов Жамолиддин Садриддинович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент (ихтисослик шифри 05.06.02).
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мавжуд маҳаллий ресурслардан фойдаланиб модификацияланган оҳор композициясини оптимал таркибини ишлаб чиқиш ва тўқиш жараёнидаги тўқув дастгоҳининг самарадорлиги оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахта толали танда ипларини оҳорлаш учун табиий крахмал, акрил кислотанинг натрийли тузи ва полипропиленнинг атактик кукуни асосида модификацияланган янги оҳор композицияларининг оптимал миқдори аниқланиб, уларнинг синергетик хоссалари: оҳор қовушқоқлиги 1.63 Па*c дан 1.71 Па*c га ортганлиги,оқувчанлик чегараси 38.84 Па дан 32.69 Па га камайганлиги, ёпишқоқлиги 5.03 % дан 6.26 % га ортганлиги аниқланган ва тажрибавий исботланган;
янги таркибли модификацияланган оҳор композицияларининг пахта толали танда ипларини физик-механик хусусиятларига ижобий таъсири кўрсатувчи таркиб: крахмал, ПВА, Парафин, АКНа, ПП(А), пахта ёғи ишлаб чиқилган;
модификацияланган композиция компонентларини оҳор ва танда ипи сифатига таъсир қилиш қонуниятлари: узилиш кучи, 285 дан 351сНга; узилишдаги узайиш,14.8 дан 4.17 % га; елимланиш, даражаси, 6.3 дан 3.15 % га; танда ипларининг намлиги, 7 дан 9 Wип га,; ювишдаги мустаҳкамлик, 2562 дан2423 с.Нга яхшиланганлиги аниқланган;
маҳаллий компонентлар асосида модификацияланган композициялар билан оҳорланган танда ипларидан тўқилган газламалар ишлаб чиқаришнинг оптимал технологик параметрлари: тўқиманинг ишқаланишга чидамлилиги, 12000 дан 12600 цикл минг айлга; тўқиманинг танда бўйича узиш кучи, Рт мато, 230 дан 278 Нга; тўқиманинг танда бўйича узишда узайиши,12.5 дан 13.3 % га; ҳаво ўтказувчанлик, 203 дан 318.7 В, дм3/м2·секга ортганлиги ва 1м тўқимадаги танда ипларининг узилишлар сони, 0.08 дан 0.03 узиш/1мга камайганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Танда ипларини оҳорлаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
газламалар тўқиш учун танда ипларини оҳорлашда маҳаллий сувда эрувчан акрил кислотанинг натрийли тузи ва полипропиленнинг атактик кукуни асосида ишлаб чиқилган юқори самарали модификацияланган оҳор композицияларини Бухоро шаҳридаги «КАМАЛАК ШАБНАМ ТЕКС» корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил 30 апрелдаги № 03/25-890 сон маълумотномаси). Натижада, оҳор композисияларининф физик-реологик хоссаларини яхшилашга эришилган;
янги оҳорловчи композиция билан оҳорланган 18,5 ва 29,4 тексли танда иплари тўқима ишлаб чиқариш технологияси Бухоро шаҳридаги «БУХОРО ФАЙИЗ ТЕКСТИЛ» корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил 30 апрелдаги № 03/25-890 сон маълумотномаси). Натижада, оҳорланган танда ипларнинг физик-механик ва сорбсион хоссалари яхшиланган;
янги модификацияланган оҳорловчи композиция билан оҳорланган 29,4 тексли танда иплари бўз тўқимасини ишлаб чиқариш технологияси Бухоро шаҳридаги «БУКҲАРА НАТУРАЛ ПРОДУК» корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил 30 апрелдаги № 03/25-890 сон маълумотномаси). Натижада, янги оҳор эритмаларнинг диффусион ва танда ипларидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган газламаларни ишқаланишга чидамлилигини ошишига эришилган, иқтисодий тежамкор ва юқори сифатли галамалар ишлаб чиқариш имконияти яратилган.