Утегенова Маҳлия Ахмад қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Меъморий обидалар конструксияларини моделлаштириш ва ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш”, 05.09.01-“Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2546.
Илмий раҳбар: Ходжаев Аббас Агзамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент архитектура-қурилиш университети”.
Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Хотамов Асатилла Тоштемирович ҳамда техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Давлятов Шохрух Муратович.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади меъморий обидалар конструксияларини моделлаштириш ва ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мураккаб геометрик шаклга эга бўлган обектни лазерли сканерлаш усули ёрдамида реал 3Д моделини илк бор чекли элементлар усулида ишлайдиган ҳисоблаш дастурига экспорт қилиш орқали унинг “бино-пойдевор-замин” тизимини ўз ичига олган (яхлит) комплекс ҳисобий схемаси ишлаб чиқилган;
обект остидаги грунтни ҳисоблаш дастурида юзаси 50х50 м ўлчамда ва чуқурлиги 10 м ҳолатда моделлаштирилиб, “бино-пойдевор-замин” ҳисобий схемасини реал ҳолатини инобатга олган ҳолда бино конструксияларининг фазовий ишлаш ҳолатини, грунт ва материалларнинг геометрик ва физик чизиқсиз анизотропияси пластик, реологик ҳолатини ҳамда пойдевор остида пластик деформациясини ҳисобга олиш зарурлиги асосланган;
тарихий обида каби ноёб ва мураккаб ҳажмий-тархий ҳамда конструктив ечимларга эга бўлган обектларни статик ва динамик юкланишлар таъсирига ҳисоблашдан олинган натижаларга асосланиб, уларни ҳисоблаш учун чекли элементлар усулига асосланган энг мақбул Кулон-Мор усули таклиф этилган;
тарихий-маданий мерос обектларини техник ҳолатини аниқлашда муҳандислик тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Меъморий обидалар конструксияларини моделлаштириш ва ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
“Маданий мерос илмий-тадқиқот институти” томонидан “Кўк гумбаз” масжидини лазерли сканерлаш усули ёрдамида яратилган реал 3Д модели ҳамда ҳисобий схемаси амалиётга тадбиқ қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 11 сентябрдаги 24-06/9468-сон маълумотномаси). Натижада масжид биносининг техник ҳолатини ўрганиш жараёнида унинг конструксиялари, пойдевори ва заминининг реал кучланиш-деформация кўрсаткичлари аниқланган;
“МЕъРОЖ-ЛОЙИҲА” МЧЖ меъморий обидаларни тиклаш ва кучайтириш ишларида уларнинг техник ҳолатини баҳолаш ва конструксияларини ҳисоблаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларни реал обектларга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 11 сентябрдаги 24-06/9468-сон маълумотномаси). Натижада меъморий обидалар конструксияларини асоссиз кучайтиришнинг олди олинган”;  
“Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ бино ва иншоотларни техник ҳолатини баҳолаш ва уларни кучайтиришда бир вақтнинг ўзида бинонинг ер усти қисми, ер ости қатламларининг муҳандислик-геологик хусусиятлари ҳамда ҳудуд релефини ҳисобга олган ҳолда унинг 3Д моделини яратиш ва таҳлил қилиш бўйича берилган тавсияларни амалиётда қўллаш учун қабул қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 11 сентябрдаги 24-06/9468-сон маълумотномаси). Таклиф ва тавсияларни амалиётда қўллаш техник ҳолати ўрганилаётган обектларнинг реал кучланиш-деформация кўрсаткичларини аниқлаш ва бунинг асосида уларнинг энг мақбул кучайтириш ва реконструксия қилиш схемасини ишлаб чиқиш имконини берган;
таклиф этилган моделлаштириш ва ҳисоблаш усуллари 7073030-“Бино ва иншоотларни конструктив лойиҳалаш” магистратура мутахассислиги учун “Бино ва иншоотларни қайта қуриш, текшириш ва синовдан ўтказиш” фани бўйича тайёрланган дарсликнинг “Тарихий обидаларнинг техник ҳолатини текширишнинг ўзига хосликлари” номли В-бобини яратишда ҳамда маърузалар ўқишда ва амалий машғулотлар ўтказишда ўқув жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 24 октябрдаги 10/10-3115-сон далолатномаси). Тадқиқот натижаларини ўқув жараёнида қўллаш мутахассис кадрлар сифатини оширишга хизмат қилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish