Алибеков Акбар Сувоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Археометаллургия объектлари ва қадимги металл буюмларни физикавий усуллар билан комплекс тадқиқ қилиш”, 01.04.01 – Экспериментал физиканинг асбоблари ва усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т4997
Илмий раҳбар: Шаронов Иосиф Алексеевич, физика-матемарика фанлари номзоди, катта илмий ходим
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд Давлат Университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.33.01.
Расмий оппонетлар: Васидов Абдисамат, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Музафаров Амрулло Мустафаевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон маданий мероси обектларидаги қадимги археометаллургия намуналар ҳамда металл буюмлар элемент таркибини ва структурасини замонавий комплекс физик таҳлил усуллари ёрдамида ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
археометаллургия намуналарининг (қадимги шлак, чала эриган руда, ярим тайёт металл) нейтрон активацион таҳлили қадимги металлурглар ишлатган руда турини классификация қилиш мумкинлиги кўрсатилган;
археометаллургия намуналарида 226Ра, 232Тҳ ва 40К радионуклидларининг солиштирма активлигини гамма-спектрометрия усули орқали, уларнинг “руда” ёки “шлак” эканлигини идентификация қилиш мумкинлиги аниқланган;
нейтрон томографияси усулида қадимги металл артефактлар қотишмаларини ташкил этувчилар фазовий нотекис тақсимоти ҳарорат ликвациясига боғлиқлиги кўрсатилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: археолгик артефактларни ўрганишда таҳлилнинг физик усуллардан фойдаланиш бўйича бажарилган ишлар асосида:
қийин аниқланувчи архиметаллургия намуналари элемент таркибини  ва металлургия печларининг турларини аниқлаш учун нейтрон-активацион таҳлил усулнинг қўлланилиши Я.Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтида  фойдаланилган (Самарқанд археология институтининг 2024-йил 03-октябрдаги № 01-01/399-сонли хати). Натижалардан фойдаланиш Ўзбекистоннинг Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида топилма турини, руда, қадимги металлургия шлакларини ва қадимги металлургия печларининг лойли бўлакларини аниқлашга имкон берган;
  археометаллургия намуналарида 226Ра, 232Тҳ ва 40К радионуклидларининг солиштирма активликларини гамма-спектрометрия усулида аниқлаш Я.Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтида  фойдаланилган (Самарқанд археология институтининг 2024-йил 03-октябрдаги № 01-01/399-сонли хати).  Натижалардан фойдаланиш топилмалар турини – чала эриган руда ёки шлак, металлургия печларининг лойли бўлаклари ёки печлар учун лой хом-ашёси – аниқлашга имкон берган;
   археологик артефактларни тадқиқ қилиш учун кўрсатилган рентген-флуоресент таҳлил ва нейтронли томографиянинг усулларини қўллаш имкониятларидан Андижон давлат музейида фойдаланилган (Андижон давлат музейи қоʻриқхонасининг 2024-йил 24-октябрдаги № 47-сонли  хати). Усуллардан фойдаланиш артефактларга зарар етказмасдан таҳлил қилишга ва топилманинг элемент таркиби ҳақида ҳамда ўрганилаётган обектларда уларнинг бир жинсли эмаслигини аниқлаш учун фазалар тақсимоти ҳақида малумот олишга имкон берган;
Самарқанд давлат музей-қўриқхонасида қадимий тангалар, ўқ учлари ва уй-рўзғор буюмларини ўрганиш учун энергия дисперсли рентген-флуорессенсияли таҳлил ва нейтрон томография усулларидан фойдаланилган (Ўзбекистон республика Маданий мерос агентлигининг. 2024-йил 10-октябрдаги 04-05/3800-сонли хати). Усуллардан фойдаланиш артефактларга зарар етказмасдан таҳлиллар ўтказиш, бу артефактларнинг элемент таркиби ва структура хусусиятларини аниқлаш имконини берган.
Республикамизда илк бор усулларни биргаликда қўллаган ҳолда артефактларни ўрганишга комплекс ёндашув қўлланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish