Холиқназаров Рашиджон Хомиджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мураккаб тузилмавий ташкилотларда талабларга мос ҳужжат андозаларини динамик шакллантиришнинг ахборот тизими”, 05.01.10 – “Ахборот олиш тизимлари ва жараёнлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Т2478.
Илмий рахбар: Акбаралиев Бахтиёржон Бакирович, техника фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01
Расмий оппонентлар: Хамдамов Уткир Рахматуллаевич, техника фанлари доктори, профессор, Элов Ботир Болтаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мураккаб тузилмавий ташкилотларда ички ҳужжат айланиш тизимини такомиллаштириш, рухсат этилган маълумотлар базаси асосида талаб-эҳтиёжга мос ҳужжатлар андозаларини ва унга мос янги ҳужжатларни яратиш ахборот тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мураккаб тузилмавий ташкилотларда электрон ҳужжат оқимларини бошқариш жараёнини когнитив модели ва талабга мос ҳужжат андозаларини динамик шакллантириш жараёнининг функционал модели ишлаб чиқилган;
мавжуд ахборот ресурслари ва рухсат берилган АПИ маълумотлари асосида ташқи тизимлардан кирувчи ҳужжатларнинг талабига мос ҳужжат андозаларини шакллантириш жараёнининг БПМН модели ишлаб чиқилган;
обектлараро маълумот алмашишни бошқаришда даража-оқим матрицаси асосида ярим тайёр ҳужжат андозаларини узатиш ва йиғиш жараёнларининг алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ярим тайёр ҳужжат андозалари асосида динамик ҳужжат айланиш тизимида ҳужжатни қайта ишлаш жараёнининг БПМН модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий тадқиқотда ишлаб чиқилган алгоритмлар асосида яратилган “Мураккаб тузилмавий ташкилотларда талабларга мос ҳужжат андозаларини шакллантириш модули” ва “Ташкилотларда ҳужжат андозаларини ички тармоқда тақсимлаш ва маълумот йиғиб олиш жараёнини самарали бошқаришнинг дастурий модули” дастурлари асосида:
“Мураккаб тузилмавий ташкилотларда талабларга мос ҳужжат андозаларини шакллантириш модули” ва “Ташкилотларда ҳужжат андозаларини ички тармоқда тақсимлаш ва маълумот йиғиб олиш жараёнини самарали бошқаришнинг дастурий модули” дастурлари Солиқ қумитаси ҳузуридаги Фискал институтида жорий этилган (Солиқ қумитаси ҳузуридаги Фискал институтида 2024 йил 18 январдаги далолатномаси). Таклиф қилинаётган дастурдан фойдаланиш натижасида 1 йилда 78000 дона қогʻоз ёки 6240000 соʻмлик қогʻоз сарф қилиниши олди олинди. Шу билан бирга меҳнат самарадорлиги оʻртача 20-30 %га оширилишига, вақт ва бошқа ресурслар сарфини 40%га қисқартириш имконини берди.
“Мураккаб тузилмавий ташкилотларда талабларга мос ҳужжат андозаларини шакллантириш модули” ва “Ташкилотларда ҳужжат андозаларини ички тармоқда тақсимлаш ва маълумот йиғиб олиш жараёнини самарали бошқаришнинг дастурий модули” дастурлари ТАТУ Фарғона филиалида жорий этилган (ТАТУ Фарғона филиалининг 2023 йил 27 декабрдаги 01/131-сонли далолатномаси). Ушбу дастурдан ТАТУ Фарғона филиалида фойдаланиш натижасида фиксирланган кирувчи ҳужжатларни зарур тузилмали форматда шакллантириш ҳамда унинг маълумотларини ходимлар томонидан тўлдиришга кетадиган вақт 4,4 баробар кам сарфланиши аниқланди.
“Мураккаб тузилмавий ташкилотларда талабларга мос ҳужжат андозаларини шакллантириш модули” ва “Ташкилотларда ҳужжат андозаларини ички тармоқда тақсимлаш ва маълумот йиғиб олиш жараёнини самарали бошқаришнинг дастурий модули” дастурлари Наманган муҳандислик-қурилиш институтида жорий этилган (Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг 2024 йил 1 мартдаги далолатномаси).
Тадқиқот ишида таклиф қилинган дастурий мажмуа Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг электрон ҳужжат айланиш тизимига интеграция қилинди. Бундан кутилаётган натижа ходимларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш, қоғоз ҳужжатларнинг йўқолишини олдини олиш, маълумотларни излашга ва талаб қилинаётган ҳужжатларни тайёрлашга кетадиган вақт сарфини камайтиришдан иборат. Таклиф қилинган дастурий мажмуа илмий-тадқиқот натижалари қўлланилди ва ижобий натижалар олинди. Дастлабки таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, келтириб ўтилган жараёнларни автоматлаштириш натижасида иш унумдорлиги ўртача 15-20 % га ортишига иш ҳажми 20-30 % га, молиявий харажатлар эса 20-25 % га камайишига эришилди.