Мамасолиев Аброрбек Исроилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Ўзбекистонда ўстириладиган оддий арпа (Ҳордеум вулгаре Л.) уруғини фармакогностик ўрганиш», 15.00.02 - фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Far69.
Илмий раҳбар: Пулатова Дилдора Кахрамоновна, фармацевтика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармасевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармасевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Закирджан Абидович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Мусаева Наргиза Абиджановна, фармацевтика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оддий арпа ўсимлигини фармакогностик аниқлаш, уни тиббиёт амалиётида қўллаш имкониятини асослаш ва унинг асосида ошқозон яра касаллликларига қарши ишлаб чиқилган самарали дори восита ва биологик фаол қўшимчани яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда етиштирилган оддий арпа (Ҳордеум вулгаре Л.) донларининг микроскопик таҳлили ўтказилган ва ўзига хос бўлган диагностик белгилари (перикарпий, уруғ қобиғи, алейрон қатлами, уруғ муртак ва эндосперм) аниқланган;
оддий арпа (Ҳордеум вулгаре Л.) донлари таркибидаги асосий биологик фаол моддалар (полисахаридлар, липидлар, фенолкарбол кислоталар, сувда эрувчи витаминлар, аминокислоталар, макро- ва микроелементлар)нинг таркиби ва миқдори аниқланган;
оддий арпа донларининг ўзига хос фаоллигини белгиловчи полисахарид комплекси ажратиб олинган, уларнинг таркиби ва миқдори аниқланган, шунингдек, полисахаридлар тўпланиш динамикаси асосида хомашёни пишиб етилиш даврида уларни максимал даражада бўлиши исботланган ҳамда олинган натижалар асосида мўтадил тайёрлаш ва сақлаш муддати шароитлари аниқланган;
оддий арпа донларининг қуруқ экстрактини стандартлаш ва унинг асосида дори воситаси ҳамда биологик фаол қўшимча олиш учун зарур бўлган чинлик ва сифат кўрсаткичларининг илмий асосланган мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда ўстириладиган оддий арпа (Ҳордеум вулгаре Л.) уруғини фармакогностик ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Барлейнол» дори воситаси учун корхона фармакопея мақоласи лойиҳаси ЎзР ССВ ҳузуридаги «Фармасевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» Давлат муассасасига рўйхатдан ўтказиш учун топширилган («Фармасевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» Давлат муассасасининг 2024 йил 1 майдаги 41/11-6087- сон хати, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018-йил 15-октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Ушбу меъёрий ҳужжатнинг тасдиқланиши ошқозон яра касаллигини даволовчи маҳаллий дори воситалари ассортиментини кенгайтириш имконини беради;
«Барлей Э Аcтиве» биологик фаол қўшимча учун Техник шартлар (Ц 304475996-02:2020) ҳамда уни ишлаб чиқариш бўйича Технологик йўриқнома (ТИ 304475996-02:2021) Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган. Натижада «CОРАЛЛ ПҲАРМ» МЧЖда капсула шаклидаги озуқага қўшимчани ишлаб чиқариш имконини берган;
ўтказилган клиник олди синовлар натижасида оддий арпа (Ҳордеум вулгаре Л.) донларининг специфик фармакологик фаоллиги ҳамда ўткир захарли эмаслиги исботланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018-йил 15-октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада ишончли ярага қарши фаолликга эга безарар препаратлар ва биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариш имконини берган;
ўтказилган клиник олди синовлар натижасида саше шаклидаги «Барлейнол» дори воситасининг ярага қарши фармакологик фаоллиги ҳамда хавфсизлиги исботланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018-йил 15-октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада юқори самарали, безарар дори воситасига меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш ва тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish