Шахизирова Ирода Джаббаровнанинг
фан доктори (DSc)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иҳтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 билaн кaсaллaнгaн болaлaр соғлиғини бaҳолaш, тиббий вa ижтимоий ёрдaмни оптимaллaштириш», 14.00.09 – Педиатрия; 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежменти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Tib752.
Илмий маслаҳатчилар: Aгзамова Шоира Aбдусаламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Aкилов Хабибулла Aтауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази.
ИК фаолият курсатаётган муассаса номи, ИК раками: Тошкент педиатрия тиббиет институти, DSc.04/30.12. 2019.Tib29.01.
Расмий оппонентлар: Сафина Асия Илдусовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамансурова Элмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади COVID-19 касаллигини бошдан кечирган болаларнинг соғлиғини баҳолаш, постковид даврда клиник ва ташкилий ёндашувларни куланган ҳолда тиббий ва ижтимоий ёрдамни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
постковид бузилишлар болаларда, уларнинг ёши ва бошдан кечирилган ковид инфекциясининг оғирлиги даражасидан қатъий назар, кўпроқ касалликдан сўнг уч ой ўтгач намоён бўлиши, уларнинг орасида асосийлари психоневрологик (54,8%; RR=4,6, p<0,05), гастроинтестинал (36,8%; RR=3,7, p<0,05), кардиал (32,5%) ва респиратор (31,5%) бузилишлар эканлиги; мия астроцитлари ва ошқозон-ичак тракти эпителий ҳужайраларига SARS-CoV-2 нинг тўғридан-тўғри таъсири натижасида 8-9 ой ўтганидан сўнг психоневрологик бузилишлар сақланиб қолиши ва гастроинтестинал бузилишлар кучайиши исботланган;
постковид синдром, болаларда Д витаминининг танқислиги (χ2=10,56; p=0,002), аскорбин кислотаси (χ2=8,95; p=0,018) ва пиридоксин В6 (χ2=9,65; p=0,003) етишмовчилиги, темир миқдорининг камлиги (χ2=8,3; p =0,019), гипофосфатемия (χ2=6,56; p=0,021), гипокалиемия (χ2=5,68; p =0,038) ва гипомагниемия (χ2=5,42; p=0,039) шароитида тизимли яллиғланиш жавоб синдромининг ривожланиши туфайли C-реактив оқсили кўрсаткичларининг (RR=3,1; p<0,05) ва ТНФ-α (ўсма некрози омили) даражасининг юқори бўлиши ва IL-10 нинг эса, камайганлиги (RR=2,4; p<0,05) билан бирга кечиши исботланган;
бош мия микроциркуляциясининг бузилиши ва нейронлардаги дегенератив ўзгаришлар туфайли болалардаги постковид синдромининг психоневрологик тури симпатикотония устун бўлган вегетатив дисфункция шароитида цефалгия (RR=4,7; p<0,05), церебростения (RR =2,5; р<0,05), ҳис-туйғу ва феъл-атвор бузилишлари (RR=3,7; р<0,05) билан; кардиомиоцитларнинг миоцитолизи, гипоксия и апоптози натижасида электрокардиограммада нотўлиқ блокада (OR=11,25), экстрасистолия (OR=22,3), чап қоринча гипертрофияси (OR=4,2), реполяризация жараёнининг бузилиши (OR=2,7), шунингдек, эхокардиографияда чап қоринча чекка-диастолик ўлчамининг(КДР) ошган кўрсаткичлари билан кардиал тури тавсифланиши исботланган;
постковид синдромининг респиратор варианти организм резистентлигининг пасайиши фонида ташқи нафас олиш функциясининг рестриктив турига хос бузилиши 58,4% (RR=2,5; р<0,05) холларда учраши; мальабсорбция синдромининг ривожланиши натижасида постковид синдромининг гастроинтестинал турининг кечиши эса болаларда ичаклар дисбиозининг ифодаланиш кучига боғлиқ, ҳамда Д, C ва В6 витаминларининг қондаги даражаси билан аниқ алоқадорликка эга бўлган қондаги диаминоксидаза даражасининг яққол пасайиши (χ2=18,9; р=0,0011) ҳамда параллел равишда гистамин миқдорининг юқорига кўтарилиши (χ2=4,59; р=0,048) билан бирга келиши исботланган;
клиник aудит натижалари бўйича оилавий шифокорлар ва педиатрларнинг 59,7% болаларда постковид синдромини ташхислаш ва реабилитация қилиш бўйича билимлар даражаси етарли эмаслиги, ота-оналарнинг болалардаги постковид синдроми ҳақида хабардорлиги паст 54,8% бўлиши сабабли болаларда постковид синдромини эрта ташхислаш 41% ва мазкур синдром ривожланишининг олдини олиш учун ўтказилган профилактика чоралари сонининг 61,5% камайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID-19 касаллигини бошдан кечирган болаларнинг соғлиғини баҳолаш, тиббий ва ижтимоий ёрдамни, шу жумладан, постковид даврда болаларни олиб боришда клиник ва ташкилий ёндашувларни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: постковид бузилишлар болаларда, уларнинг ёши ва бошдан кечирилган ковид инфекциясининг оғирлиги даражасидан қатъий назар, кўпроқ касалликдан сўнг уч ой ўтгач намоён бўлиши, уларнинг орасида асосийлари психоневрологик (54,8%; RR=4,6, p<0,05), гастроинтестинал (36,8%; RR=3,7, p<0,05), кардиал (32,5%) ва респиратор (31,5%) бузилишлар эканлиги; мия астроцитлари ва ошқозон-ичак тракти эпителий ҳужайраларига SARS-CoV-2 нинг тўғридан-тўғри таъсири натижасида 8-9 ой ўтганидан сўнг психоневрологик бузилишлар сақланиб қолиши ва гастроинтестинал бузилишлар кучайиши исботланганлиги Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 29.09.2023 й. 7n-r/ 44-сон йиғилишида тасдиқланган. “Болаларда постковид синдроми диагностикаси алгоритми” услубий тавсияларига ҳамда “Болаларда ковиддан кейинги даврда юрак-қон томир тизими мослашувининг бузилишларини эрта ташхислаш дастури”, DGU-29154 компьютер дастурига киритилган. Ушбу таклифлар Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси (1-оилавий поликлиника ва 2-оилавий поликлиника)нинг 2023-йил 03 сентабрдаги 115-сонли, Юнусобод тумани 52-сон (2023-йил 10-октабрдаги 172-сон буйруғи) ва 54-сон оилавий поликлиникаларининг амадиётига (2023-йил 9-октабрдаги 162-сон буйруғи билан) жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2024-йил 15-июлдаги 03/29-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: постковид бузилишларнинг шаклланиши ва ривожланиши хавфи юқори бўлган болаларни эрта аниқлаш учун тавсия этилган диагностика болалар ўлимини ва ковид инфекциясидан кейин ногиронликни камайтиришга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: болаларни тиббий қўллаб-қувватлаш (йўналтириш) бўйича замонавий технологияси ва скрининг сўровномалари клиник амалиётга жорий этиш, 253 та COVID-19 ни бошидан ўтказган болалар ичида 166 тасида постковид синдромини эрта ташхислаш имконини бериб, бу эса, постковид синдроми билан касалланган болаларни қайта касалхонага ётқизиш частотасини 2,5 баробарга қисқартиришни таъминлади ва ҳар бир беморнинг стационарда ётқизилган 10 кунида ўртача 575330 сўм, 166 нафар беморнинг йиллик иқтисодий кўрсаткичи 95504780 сўмни ташкил этган. Хулоса: бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига таклиф этилган маршрут схемаси ва скрининг сўровномалари болаларда постковид синдромини эрта аниқлаш сифатини оширди ва ҳар бир беморнинг 10 кунлик касалхонада бўлиши учун 575330 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: постковид синдром, болаларда Д витаминининг танқислиги (χ2=10,56; p=0,002), аскорбин кислотаси (χ2=8,95; p=0,018) ва пиридоксин В6 (χ2=9,65; p=0,003) етишмовчилиги, темир миқдорининг камлиги (χ2=8,3; p =0,019), гипофосфатемия (χ2=6,56; p=0,021), гипокалиемия (χ2=5,68; p =0,038) ва гипомагниемия (χ2=5,42; p=0,039) шароитида тизимли яллиғланиш жавоб синдромининг ривожланиши туфайли C-реактив оқсили кўрсаткичларининг (RR=3,1; p<0,05) ва ТНФ-α (ўсма некрози омили) даражасининг юқори бўлиши ва IL-10 нинг эса, камайганлиги (RR=2,4; p<0,05) билан бирга кечиши исботланганлиги Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 29.09.2023 й. 7n-r/ 44-сон йиғилишида тасдиқланган « Болаларда постковид синдроми диагностикаси алгоритми» услубий тавсияларига ҳамда «Болаларда COVID-19дан кейинги даврда юрак-гон томир тизими мослашувининг бузилишларини эрта ташхислаш дастури», DGU-29154, «Болаларда COVID-19дан кейинги даврда гастроэнтерологик тизимнинг ҳолатини ташхислаш дастури» DGU -33807 компьютер дастурларига киритилган. Ушбу таклифлар Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси (1-оилавий поликлиника ва 2-оилавий поликлиника)нинг 2023-йил 03-сентабрдаги 115-сонли, Юнусобод тумани 52-сон (2023-йил 10-октабрдаги 172-сон буйруғи) ва 54-сон оилавий поликлиникаларининг амалиётига (2023-йил 09-октабрдаги 162-сон буйруғи билан) жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2024-йил 15-июлдаги 03/29-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: постковид синдроми билан оғриган болалар гуруҳида диагностика белгиларини аниқлаш реабилитация чора-тадбирларига болаларда постковид синдромини даволашнинг дори-дармонсиз ва дорили усулларини киритиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: инвазив диагностиканинг биокимёвий ва иммунологик усуллари аниқ кўрсатилган, бу эса бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг моддий харажатларини 50 фоизга қисқартиришга, яъни 166 нафар болага йилига 32785000 сўмни иқтисод қилишга олиб келган. Хулоса: болаларда постковид синдроми диагностикаси жараёнларини оптималлаштириш ҳар бир бемор учун 197500 сўмни тежаш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: бош мия микроциркуляциясининг бузилиши ва нейронлардаги дегенератив ўзгаришлар туфайли болалардаги постковид синдромининг психоневрологик тури симпатикотония устун бўлган вегетатив дисфункция шароитида цефалгия (RR=4,7; p<0,05), церебростения (RR =2,5; р<0,05), ҳис-туйғу ва феъл-атвор бузилишлари (RR=3,7; р<0,05) билан; кардиомиоцитларнинг миоцитолизи, гипоксия и апоптози натижасида электрокардиограммада нотўлиқ блокада (OR=11,25), экстрасистолия (OR=22,3), чап қоринча гипертрофияси (OR=4,2), реполяризация жараёнининг бузилиши (OR=2,7), шунингдек, эхокардиографияда чап қоринча чекка-диастолик ўлчамининг(КДР) ошган кўрсаткичлари билан кардиал тури тавсифланиши исботланганлиги ТХКМРМ Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 29.09.2023 й. 7n-r/44-сон йиғилишида тасдиқланган “Болаларда ПКСни ташҳислаш алгоритми” услубий тавсияларига ҳамда “Болаларда COVID-19дан кейинги даврда юрак-гон томир тизими мослашувининг бузилишларини эрта ташхислаш дастури”, DGU-29154, «Болаларда COVID-19дан кейинги даврда гастроэнтерологик тизимнинг ҳолатини ташхислаш дастури» DGU -33807 компьютер дастурларига киритилган. Ушбу таклифлар Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси (1-оилавий поликлиника ва 2-оилавий поликлиника)нинг 2023-йил 03-сентабрдаги 115-сонли, Юнусобод тумани 52-сон (2023-йил 10-октабрдаги 172-сон буйруғи) ва 54-сон оилавий поликлиникаларининг амалиётига (2023-йил 09-октабрдаги 162-сон буйруғи билан) жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2024-йил 15-июлдаги 03/29-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: макро - ва микроэлементозлар, гиповитаминозлар, ситокинларнинг номутаносиблиги билан боғлиқ бўлган болаларда ПКСнинг психоневрологик, кардиал турларини клиник ва функционал маркерлари постковид бузилишларнинг диагностика ва реабилитация чоралари сифатини яхшилашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 86 нафар болада амбулатор шароитда постковид синдромини дори-дармонсиз ва доривор усуллар билан даволашнинг ишлаб чиқилган реабилитация тадбирлари мажмуасини ўтказиш беморларни стационардаги 10 куни учун 49478380 сўм маблағни тежаш имконини берган. Хулоса: бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида постковид синдроми билан касалланган болаларни реабилитация қилиш бўйича таклиф етилаётган чора-тадбирлар комплекси касалланган болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш сифатини оширди ҳамда 10 кунлик стационарда ётиш шарти бўлмаган ҳар бир бемор учун 575330 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: постковид синдромининг респиратор варианти организм резистентлигининг пасайиши фонида ташқи нафас олиш функциясининг рестриктив турига хос бузилиши 58,4% (RR=2,5; р<0,05) холларда учраши; мальабсорбция синдромининг ривожланиши натижасида постковид синдромининг гастроинтестинал турининг кечиши эса болаларда ичаклар дисбиозининг ифодаланиш кучига боғлиқ, ҳамда Д, C ва В6 витаминларининг қондаги даражаси билан аниқ алоқадорликка эга бўлган қондаги диаминоксидаза даражасининг яққол пасайиши (χ2=18,9; р=0,0011) ҳамда параллел равишда гистамин миқдорининг юқорига кўтарилиши (χ2=4,59; р=0,048) билан бирга келиши исботланганлиги ТХКМРМ Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 29.09.2023 й. 7n-r/ 44-сон йиғилишида тасдиқланган. «Болаларда постковид синдромини даволаш ва олдини олиш усуллари» услубий тавсияларига ва «Болаларда COVID-19дан кейинги даврда гастроэнтерологик тизимнинг ҳолатини ташхислаш дастури» DGU-33807 компьютер дастурларига киритилган. Ушбу таклифлар Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси (1-оилавий поликлиника ва 2-оилавий поликлиника)нинг 2023-йил 03-сентабрдаги 115-сонли, Юнусобод тумани 52-сон (2023-йил 10-октабрдаги 172-сон буйруғи) ва 54-сон оилавий поликлиникаларининг амалиётига (2023-йил 09-октабрдаги 162-сон буйруғи билан) жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2024-йил 15-июлдаги 03/29-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: диаминоксидаза ва гистамин, макро - ва микроэлементозлар, гиповитаминоз, цитокин номутаносиблиги даражалари билан боғлиқ ҳолда болаларда ПКСнинг гастроинтестинал ва респиратор вариантларини клиник ва функционал маркерлари постковид бузилишларнинг диагностика ва реабилитация чоралари сифатини яхшилашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 86 нафар болада амбулатор шароитда постковид синдромини дори-дармонсиз ва доривор усуллар билан даволашнинг ишлаб чиқилган реабилитация тадбирлари мажмуасини ўтказиш беморларни стационардаги 10 куни учун 49478380 сўм маблағни тежаш имконини берган. Хулоса: бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида постковид синдроми билан касалланган болаларни реабилитация қилиш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирлар комплекси касалланган болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш сифатини оширди ҳамда 10 кунлик стационарда ётиш шарти бўлмаган ҳар бир бемор учун 575330 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берган;
бешинчи илмий янгилик:клиник aудит натижалари бўйича оилавий шифокорлар ва педиатрларнинг 59,7% болаларда постковид синдромини ташхислаш ва реабилитация қилиш бўйича билимлар даражаси етарли эмаслиги, ота-оналарнинг болалардаги постковид синдроми ҳақида хабардорлиги паст 54,8% бўлиши сабабли болаларда постковид синдромини эрта ташхислаш 41% ва мазкур синдром ривожланишининг олдини олиш учун ўтказилган профилактика чоралари сонининг 61,5% камайиши исботланганлиги ТХКМРМ Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 29.09.2023 й. 7n-r/44-сон йиғилишида тасдиқланган “Болаларда постковид синдромини даволаш ва олдини олиш усули” услубий тавсияларига киритилган.Ушбу таклифлар Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси (1-оилавий поликлиника ва 2-оилавий поликлиника)нинг 2023-йил 03-сентабрдаги 115-сонли, Юнусобод тумани 52-сон (2023-йил 10-октабрдаги 172-сон буйруғи) ва 54-сон оилавий поликлиникаларининг амалиётига (2023-йил 09-октабрдаги 162-сон буйруғи билан) жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2024-йил 15-июлдаги 03/29-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: шифокорлар учун 4 та ўқув семинарлари ташкил этилди ва ўтказилди,ҳамда COVID-19 инфекциясидан кейин болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш (маршрутлаш) схемасини скрининг сўровномалари билан биргаликда клиник амалиётга жорий этиш болалар аҳолисига амбулатория хизмати кўрсатишни яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 инфекциясини бошидан ўтказган 253 нафар боладан 166 нафарида ПКСни эрта диагностикаси бу болаларни қайта касалхонага ётқизиш частотасини 2,5 бараварга камайшини ва 166 нафар беморга бир йилда 95504780 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: амбулатория шароитида шифокорлар учун ўқув семинарлари, маршрут схемалари ва скрининг сўровномалари жорий этилиши болаларда ПКСни эрта аниқлаш сифатини ва шунга мос равишда амалга оширилган реабилитация тадбирлари ҳажмини оширди, бу эса стационарда 10 кун бўлмаганда 1 беморга 575330 сўм тежаш имконини берди.