Исомутдинов Аъзам Зокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минигастрошунтлаш амалиётидан кейин асастомозит ривожланишини клиник-иммунологик башорат қилиш жиҳатлари», 14.00.27 – Хирургия, 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tib4344.
Илмий раҳбарлар: Сатторов Ойбек Тохирович тиббиёт фанлари доктори, Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Тешаев Октябр Рухиллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Набиева Умида Пўлатжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
минигастрошунтлашдан кейин семизлик билан беморларда клиник-иммунологик мониторинг усулларини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини асослаш орқали анастомозитнинг ривожланишини ва эрта ташҳисотини башоратлаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
МГШдан кейин анастомозит 22,1% ҳолатларда ривожланиши мумкинлиги исботланган, бу патологик жараённинг турли шакллари ва босқичларида катарал анастомозит, эрозив анастомозит, эрозив - геморрагик анастомозит ва ҳатто гастроэнтероанастомоз яраси ривожланиши билан намоён бўлиши аниқланган;
анастомозитнинг асоратланган шакли билан беморларда В-лимфоцитларнинг нисбатан барқарор сони фонида қондаги лимфоцитлар, хусусан Т-супрессорлар ва Т-хелперлар сонининг сезиларли даражада ошиши исботланган;
анастомозитнинг асоратланган шакллари TNF-a (2,3 бараварга) ва IL-2 (2,4 бараварга) ишлаб чиқарилишининг ошиши билан, IL-10 (4,5 бараварга) ва IFN-y (9,8 бараварга) ишлаб чиқарилишининг пасайиши фонида ривожланиши аниқланган, бунда МГШдан кейин анастомозит ривожланишининг патогенезида иммунологик номутаносибликнинг ролига гувоҳлик қилиши мумкинлиги асосланган;
дастурлаштирилган матрицага асосланган «PAMGB» деб номланган янги интеграл ташҳисот усули ишлаб чиқилган бўлиб, у МГШдан кейин беморларда анастомозит ва унинг асоратларини ривожланиш эҳтимолини башорат қилиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича ягона хулоса 2024 йил 25 сентябрдаги 06/48 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: МГШдан кейин анастомозит 22,1% ҳолатларда ривожланиши мумкинлиги исботланган, бу патологик жараённинг турли шакллари ва босқичларида катарал анастомозит, эрозив анастомозит, эрозив - геморрагик анастомозит ва ҳатто гастроэнтероанастомоз яраси ривожланиши билан намоён бўлиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: МГШдан кейин анастомозит 22,1% ҳолатларда ривожланиши мумкинлиги исботланган, бу патологик жараённинг турли шакллари ва босқичларида катарал анастомозит, эрозив анастомозит, эрозив - геморрагик анастомозит ва ҳатто гастроэнтероанастомоз яраси ривожланиши билан намоён бўлиши аниқланган бўлиб, бу ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг камайтиришга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (02.08.2024 й.; № 1437-2-42-TB/2024-son) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (16.08.2024 й.; №134) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: МГШдан кейин анастомозит патологик жараённинг турли шакллари ва босқичларида катарал, эрозив, эрозив - геморрагик анастомозит ва ҳатто гастроэнтероанастомоз яраси ривожланиши билан намоён бўлиши аниқланган бўлиб, бу ўз навбатида асоратлар ривожланишини олдини олиш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган. Иқтисодий самарадорлиги: МГШдан кейин анастомозит патологик жараённинг турли шакллари ва босқичларида катарал, эрозив, эрозив - геморрагик анастомозит ва ҳатто гастроэнтероанастомоз яраси ривожланиши билан намоён бўлиши аниқланган, бу ўз навбатида асоратлар ривожланишини олдини олиш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган бўлиб: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 8,0 кундан 5,0 кунгача кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 660000 сўмга камайтирган (БВКТТМнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 220000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 105000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: МГШдан кейин анастомозит патологик жараённинг турли шакллари ва босқичларида катарал, эрозив, эрозив - геморрагик анастомозит ва ҳатто гастроэнтероанастомоз яраси ривожланиши билан намоён бўлиши аниқланган, бу ўз навбатида асоратлар ривожланишини олдини олиш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган бўлиб, ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратлар ва ўлимни камайтириш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: анастомозитнинг асоратланган шакли билан беморларда В-лимфоцитларнинг нисбатан барқарор сони фонида қондаги лимфоцитлар, хусусан Т-супрессорлар ва Т-хелперлар сонининг сезиларли даражада ошиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: МГШнинг операциядан кейинги даврда цитокинларни ишлаб чиқариш қобилиятида янада муҳим рол В-ҳужайраларга берилиши лозимлиги, чунки уларнинг даражаси ишонарли даражада аҳамиятлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (02.08.2024 й.; № 1437-2-42-TB/2024-son) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (16.08.2024 й.; №134) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: МГШнинг операциядан кейинги даврда цитокинларни ишлаб чиқариш қобилиятида янада муҳим рол В-ҳужайраларга берилиши лозимлиги, чунки уларнинг даражаси ишонарли даражада аҳамиятлиги исботланганлигидан фойдаланиш ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: МГШнинг операциядан кейинги даврда цитокинларни ишлаб чиқариш қобилиятида янада муҳим рол В-ҳужайраларга берилиши лозимлиги, чунки уларнинг даражаси ишонарли даражада аҳамиятлиги исботланганлигидан фойдаланиш: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 660000 сўмга камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 220000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 105000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: МГШнинг операциядан кейинги даврда цитокинларни ишлаб чиқариш қобилиятида янада муҳим рол В-ҳужайраларга берилиши лозимлиги, чунки уларнинг даражаси ишонарли даражада аҳамиятлиги исботланганлигидан фойдаланиш, даволаниш самарасини оширишга, даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: анастомозитнинг асоратланган шакллари TNF-a (2,3 бараварга) ва IL-2 (2,4 бараварга) ишлаб чиқарилишининг ошиши билан, IL-10 (4,5 бараварга) ва IFN-y (9,8 бараварга) ишлаб чиқарилишининг пасайиши фонида ривожланиши аниқланган, бунда МГШдан кейин анастомозит ривожланишининг патогенезида иммунологик номутаносибликнинг ролига гувоҳлик қилиши мумкинлиги асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: анастомозитнинг асоратланган шакллари TNF-a (2,3 бараварга) ва IL-2 (2,4 бараварга) ишлаб чиқарилишининг ошиши билан, IL-10 (4,5 бараварга) ва IFN-y (9,8 бараварга) ишлаб чиқарилишининг пасайиши фонида ривожланиши аниқланган, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда, даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратлар, ўлимни камайтириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (02.08.2024 й.; № 1437-2-42-TB/2024-son) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (16.08.2024 й.; №134) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: анастомозитнинг асоратланган шакллари TNF-a (2,3 бараварга) ва IL-2 (2,4 бараварга) ишлаб чиқарилишининг ошиши билан, IL-10 (4,5 бараварга) ва IFN-y (9,8 бараварга) ишлаб чиқарилишининг пасайиши фонида ривожланиши аниқланган бўлиб, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда фойдаланиш имкон бериб, беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: анастомозитнинг асоратланган шакллари TNF-a (2,3 бараварга) ва IL-2 (2,4 бараварга) ишлаб чиқарилишининг ошиши билан, IL-10 (4,5 бараварга) ва IFN-y (9,8 бараварга) ишлаб чиқарилишининг пасайиши фонида ривожланиши аниқланган бўлиб, бу ўз беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олишга ҳамда беморларни сарфланадиган харажатларини 1200000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: анастомозитнинг асоратланган шакллари TNF-a (2,3 бараварга) ва IL-2 (2,4 бараварга) ишлаб чиқарилишининг ошиши билан, IL-10 (4,5 бараварга) ва IFN-y (9,8 бараварга) ишлаб чиқарилишининг пасайиши фонида ривожланиши аниқланганлиги сабабли, даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1200000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 315000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: дастурлаштирилган матрицага асосланган «PAMGB» деб номланган янги интеграл ташҳисот усули ишлаб чиқилган бўлиб, у МГШдан кейин беморларда анастомозит ва унинг асоратларини ривожланиш эҳтимолини башорат қилиш асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: дастурлаштирилган матрицага асосланган «PAMGB» деб номланган янги интеграл ташҳисот усули ишлаб чиқилган бўлиб, у МГШдан кейин беморларда анастомозит ва унинг асоратларини ривожланиш эҳтимолини башорат қилиш имконини берган бўлиб, шифо жараёнини тезлаштириб асоратлар ва ўлимни камайтирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (02.08.2024 й.; № 1437-2-42-TB/2024-son) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (16.08.2024 й.; №134) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: дастурлаштирилган матрицага асосланган «PAMGB» деб номланган янги интеграл ташҳисот усули ишлаб чиқилган бўлиб, у МГШдан кейин беморларда анастомозит ва унинг асоратларини ривожланиш эҳтимолини башорат қилиш имконини берган, бу ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: дастурлаштирилган матрицага асосланган «PAMGB» деб номланган янги интеграл ташҳисот усули ишлаб чиқилган бўлиб, у МГШдан кейин беморларда анастомозит ва унинг асоратларини ривожланиш эҳтимолини башорат қилиш имконини бериши ҳисобига беморнинг шифохонада даволаниш муддатини ўртача 3 кунга қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1200000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 315000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: дастурлаштирилган матрицага асосланган «PAMGB» деб номланган янги интеграл ташҳисот усулини амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1200000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 315000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.