Sayt test rejimida ishlamoqda

Бўриева Дилноза Мадарттовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пиколин кислотани амидлаш реакциялари ва олинган маҳсулотларнинг хоссалари», 02.00.03 - Органик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/К555.
Илмий раҳбар: Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети,  DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Максумов Абдуҳамид Гафурович, кимё фанлари доктори, профессори; Жўрақулов Шерзод Ниятқобулович, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пиколин кислотани амидлаш реакциялари ва олинган маҳсулотларнинг хоссаларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пиколин кислотани ариламидлаш реакцияларида ортоборат кислота катализатор сифатида қўлланилган ва бу катализатор иштирокида бир босқичда кислота амидлари ҳосил бўлиши исботланган;
пиколин кислотани амидлаш реакцияларида изомер ароматик аминларни қутбланувчанлиги ва асослилиги ортиб бориши қаторида маҳсулот унуми ортиши исботланган;
пара ҳолатда электронодонор ва электроноаксептор ўринбосарлар сақлаган аминларда асослиликнинг камайиши билан аминнинг нуклеофил алмашиниш реакцияларига киришиш қобилияти п-аминофенол>п-анизидин>п-толуидин>п-броманилин>п-аминобензой кислота>п-нитроанилин қаторида камайиб бориши аниқланган;
Илк бор пиколин кислотанинг ароматик аминобирикмалар билан тўртламчи аммоний тузлари эритувчи этил спирти иштирокида синтез қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пиколин кислотасининг ароматик аминлар билан реакциялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
4-Метилфениламмоний пиколинат, 3-гидроксифениламмоний пиколинат, Н-(нафтанел-1)пиколинамид рентген тузилиш таҳлили (РТТ) натижалари Кембридж кристаллографик маркази ма'лумотлар базасига киритилган (Cамбридге Cрйсталлограпҳиc Дата Cентре нинг 05. 04. 2023 й., 2254090 сонли, 13. 04. 2023 й. 2256004 сонли, 29. 09. 2024 й. 2387687 сонли ма'лумотномалар). Натижада карбон кислота ҳосилалари таркибига кирувчи янги моддаларнинг тузилишини аниқлаш имконини берган;
Н-(п-метоксифенил)-пиколин амид бўйича техник шарт ва технологик йўриқнома (Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган (Ц 200845944-114:2024)) ташкилотнинг стандарти олинди. Натижада Н-(п-метоксифенил)-пиколин амидини синтез қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish