Sayt test rejimida ishlamoqda

Маҳмадолиев Салоҳиддин Баҳодир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Серий ва торий ионларини электрокимёвий аниқлаш услубларини ишлаб чиқиш», 02.00.02 - Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/К431.
Илмий раҳбар: Қутлимуротова Нигора Хакимовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети,  DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Абдураҳмонов Эргашбой, кимё фанлари доктори; профессор; Фатхуллаева Муяссар, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: технологик сувлар таркибидан Cе(ИИИ) ва Тҳ(ИВ) ионларини аниқлашнинг экспресс, юқори танлаб таъсир этувчан, сезгир электрокимёвий усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Cе(ИИИ) билан ДНДГНДСК реагенти ва Тҳ(ИВ) билан ДНГАНДСК реагентининг комплекс ҳосил қилишининг оптимал шаротлари амперометрик титрлаш усулида топилган ва Cе(ИИИ) ва Тҳ(ИВ) ионларини комплекс ҳосил қилиши 0,75 волтда, кислотали муҳитда бориши аниқланган;
Cе(ИИИ) билан ДНДГНДСК ва Тҳ(ИВ) билан ДНГАНДСК реагентларининг комплекс ҳосил қилиш химизми интеграл пулсли амперометрия усулида ДНДГНДСКнинг тўлиқ оксидланиши 1 волтда 5 секундда, серий қўшилганда эса 0,8 волтда 6 секундда; ДНГАНДСК реагентини оксидланиши 1 волтда 7,5 секундда торий(ИВ) иони қўшилгандан кейин эса 0,8 волтда 7,5 секундда эгри чизиқ ҳосил бўлиши орқали дастлаб комплекс ҳосил бўлганлиги исботланган.
Cе(ИИИ) билан ДНДГНДСК ва Тҳ(ИВ) билан ДНГАНДСК реагентларининг комплекс ҳосил қилиши Cе:Р 2:1; Тҳ:Р 1:2 мол нисбатларида, стандарт ярим тўлқин потенсиаллари серийли комплекс учун 0,42 волт, торийли комплекс учун 0,16 волт эканлиги ва мувозанат константалари КмCе3+=3∙106 <Км Тҳ4+ =2,6∙106 камайиб бориши Доблен Темплетон қонуниятига мослиги исботланган;
Cе(ИИИ) ва Тҳ(ИВ) ионларини аниқлашга ҳалақит берувчи ионлар консентрацияси топилган; ишлаб чиқилган услубни сунъий аралашмалар анализига қўлланилган; ҳалақит берувчи ионларни бартараф этишда экстракция усулидан фойдаланилганда 3 мартага камайиши аниқланган;
Cе(ИИИ) ва Тҳ(ИВ) ионларини технологик сувлар таркибидан аниқлаш амалга оширилган ва усулнинг тўгʻрилиги индуктив боғланган атом эмиссион спектрометрия анализ усуллари билан солиштирилган ва ҳисобланган стюдент коеффисиенти Cе (ИИИ) иони учун 1,56004 га, Тҳ (ИВ) иони учун эса 1,78546 га тенглиги аниқланган. Бу эркинлик даражаси 4 учун келтирилган тп -коеффисиентлар жадвалида келтирилган қийматдан кичиклиги ишлаб чиқилган усулнинг тўғрилиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрокимёвий усул ёрдамида Cе(ИИИ) ва Тҳ(ИВ) ионларини аниқлаш усули:
Cе(ИИИ) ва Тҳ(ИВ) ионларининг нитроза гуруҳи тутган органик реагентлар ёрдамида электрокимёвий аниқлаш усули «Олмалиқ кон металлургия комбинати» АЖ амалиётига жорий этилган. («Олмалиқ кон металлургия комбинати» АЖ нинг 2022 йил 10 июл 008930-сон маълумотномаси). Натижада Cе(ИИИ) ва Тҳ(ИВ) ионларини аниқлаш услуби чиқинди сувлари анализига қўлланилган ва корреляция коеффициенти 1 га тенг бўлган ҳолда сийрак ер металларини аралашмадан ажратиб аниқлаш имконини берган;
Cе(ИИИ) ва Тҳ(ИВ) ионларини электрокимёвий аниқлаш услуби «Электрокимёзавод» ҚК АЖ амалиётига жорий этилган. («Электрокимёзавод» ҚК АЖ нинг 2023 йил 5 сентябрдаги 116-сон маълумотномаси). Натижада сулфат кислотали чиқинди сув таркибида сийрак ер металлари, темир ва бошқа бир қанча металл ионлари тутган эритма таркибидан Cе(ИИИ) ва Тҳ(ИВ) ионларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish