Аскарова Гулрух Оринбасаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларда коммуникатив компетентлик ва копинг-стратегияларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/P982.
Илмий раҳбар: Исмайлова Рано Нураевна, психология фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Инагамова Лола Усманбековна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), досент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг коммуникатив компетентлиги ва копинг-стратегияларинининг ижтимоий-психологик хусусиятларини эмпирик асослаш, шунингдек, уларнинг мулоқот кўникмаларини ошириш ва копинг-стратегияларидан самарали фойдаланиш бўйича тегишли тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи ва иккинчи курс талабаларида ташкилотчилик мойиллиги юқори эканлиги ҳамда 4-курс талабаларида мулоқотдаги позисиялардан компетентлик позисияси кўпроқ намоён бўлиши, кичик (1-2) курс  талабаларида эса қарам ва агрессивлик позисиялари юқори эканлиги исботланган;
учинчи ва тўртинчи курс талабалари орасида копинг-стратегиялар фарқларидан муаммони тизимли ҳал қилиш, ижобий қайта баҳолаш, ўз-ўзини назорат қилиш устунлик қилиши, 1-2-курс талабалари орасида хаёлпарастлик ва ташқи кучларга таяниш, 1-курсдан 3-курсгача бўлган талабаларда эса масофаланиш кўпроқ учраши асосланган;
талабаларда стресснинг кенг тарқалган асосий сабабларидан – ўқиш юкламасининг кўплиги, уй вазифасини бажаришга улгурмаслик, иш ва ўқишни мувозанатлашда қийинчиликлар, имтиҳон сессияларидаги стресс, ундан ташқари, уларни бартараф этиш йўллари, жумладан, ижобий томонларини ўйлаш, китоб ўқиш ёки тоза ҳавода вақт ўтказиш каби конструктив усуллар ҳамда талабалар ўртасида сигарет чекиш каби ноконструктив усуллар махсус ишлаб чиқилган «Стресснинг сабаблари ва уни бартараф этиш йўлларини аниқлаш диагностикаси»  деб номланган муаллифлик анкетаси ёрдамида тасдиқланган;
коммуникатив компетентлик даражалари билан копинг-стратегиялар ўртасида боғлиқлик: коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлар билан ижобий қайта баҳолашнинг кучайиши, ташкилотчилик мойилликнинг муаммони тизимли ҳал қилиш ва ижтимоий муҳитга мурожаат қилиш копинг-стратегиялари билан бирга ифодаланиши, бироқ коммуникатив мойилликнинг кучайиши билан, хаёлпарастлик ва ташқи кучларга таяниш ҳамда масофаланиш камайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда коммуникатив компетенлик ва копинг-стратегияларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
биринчи ва иккинчи курс талабаларида ташкилотчилик мойиллиги юқори эканлиги ҳамда 4-курс талабаларида мулоқотдаги позисиялардан компетентлик позисияси кўпроқ намоён бўлиши, кичик (1-2) курс  талабаларида эса қарам ва агрессивлик позисиялари юқори эканлиги исботланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-ПМ-238 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-238 а-сон маълумотномаси). Натижада талабалардаги коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари ҳамда мулоқотда қўлланиладиган компетентлик, қарамлик ва агрессивлик позитсиялар ўртасидаги фарқларни аниқлаш имконияти яратилган;
учинчи ва тўртинчи курс талабалари орасида копинг-стратегиялар фарқларидан муаммони тизимли ҳал қилиш, ижобий қайта баҳолаш, ўз-ўзини назорат қилиш устунлик қилиши, 1-2-курс талабалари орасида хаёлпарастлик ва ташқи кучларга таяниш, 1-курсдан 3-курсгача бўлган талабаларда эса масофаланиш кўпроқ учраши асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-ПМ-238 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-ПМ-238 а-сон маълумотномаси). Натижада турли курс талабалари орасида копинг-стратегиялардан фойдаланишдаги фарқларни асослаш имконияти яратилган;
талабаларда стресснинг кенг тарқалган асосий сабабларидан – ўқиш юкламасининг кўплиги, уй вазифасини бажаришга улгурмаслик, иш ва ўқишни мувозанатлашда қийинчиликлар, имтиҳон сессияларидаги стресс, ундан ташқари, уларни бартараф этиш йўллари, жумладан, ижобий томонларини ўйлаш, китоб ўқиш ёки тоза ҳавода вақт ўтказиш каби конструктив усуллар ҳамда талабалар ўртасида сигарет чекиш каби ноконструктив усуллар махсус ишлаб чиқилган «Стресснинг сабаблари ва уни бартараф этиш йўлларини аниқлаш диагностикаси»  деб номланган муаллифлик анкетаси ёрдамида тасдиқланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-ПМ-238 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-ПМ-238 а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда стресснинг кенг тарқалган асосий сабабларини ва уларни бартараф этиш усулларини муаллифлик «Стресснинг сабаблари ва уни бартараф этиш йўлларини аниқлаш диагностикаси» анкетаси ишлаб чиқилган;
коммуникатив компетентлик даражалари билан копинг-стратегиялар ўртасида боғлиқлик: коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлар билан ижобий қайта баҳолашнинг кучайиши, ташкилотчилик мойилликнинг муаммони тизимли ҳал қилиш ва ижтимоий муҳитга мурожаат қилиш копинг-стратегиялари билан бирга ифодаланиши, бироқ коммуникатив мойилликнинг кучайиши билан, хаёлпарастлик ва ташқи кучларга таяниш ҳамда масофаланиш камайиши аниқланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-ПМ-238 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-ПМ-238 а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг коммуникатив компетентлиги ва копинг-стратегиялари даражалари ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish